Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Миллий гвардияси қўмондонининг 20.08.2026 й. 183-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.09.2026 й. 3210-6-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.09.2026 й.

N 3210-6




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ ҚЎМОНДОНИНИНГ

20.08.2026 й.

N 183


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга

номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2019 йил 8 декабрдаги 248-сон буйруғи (рўйхат рақами 3210, 2020 йил 13 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2020 й., 10/20/3210/0049-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Қўмондон                                          Б.Х. Ташматов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга

номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси (бундан буён матнда Миллий гвардия деб юритилади) бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартибини белгилайди.".


2. 6-бандда:

иккинчи хатбошидаги "178" рақами "180" рақами билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "170" рақами "175" рақами билан алмаштирилсин.


3. 8-иловада:


6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Номзодга олдиндан тайёрланган психологик тест саволлари бўйича 2 та вазифа берилади. Бунда биринчи вазифа номзоднинг интеллектуал ривожланганлик даражасини ўрганишга қаратилган бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб учун 1 балл бериладиган 52 та топшириқдан иборат.

Иккинчи вазифа номзоднинг психоэмоционал барқарорлик даражасини ўрганишга қаратилган бўлиб, жавобларнинг самимийлигини аниқлаш учун 13 та савол ҳамда ҳар бир нотўғри жавоб учун 1 балл бериладиган 152 та саволдан иборат сўровномани ўз ичига олади.

Номзодга вазифаларни бажариш учун жами 1 соат вақт берилади. Бунда биринчи вазифани бажариш учун 20 дақиқа, иккинчи вазифани бажариш учун 40 дақиқа вақт ажратилади. Номзодга, шунингдек, ҳар бир вазифа бўйича йўриқномани ўқиб чиқиш учун қўшимча равишда 2 дақиқадан вақт берилади.".


илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартиришларга

ИЛОВА



"Психологик тест синовларини

ўтказиш методикасига

ИЛОВА



Психологик тест натижаларини ҳисоблаш

ЖАДВАЛИ

1-вазифа


2-вазифа


Натижа


1-кўрсаткич бўйича


2-кўрсаткич бўйича


8 балл ва ундан юқори

0-11 баллгача

0-62 баллгача

Номзод контракт бўйича ҳарбий хизмат талабларига мувофиқ


0-8 баллгача

11 балл ва ундан юқори

62 балл ва ундан юқори

Номзод контракт бўйича ҳарбий хизмат талабларига номувофиқ


         

*) Номзод ҳар иккала вазифа бўйича белгиланган баҳолаш мезонларига мувофиқ натижа қайд этганда психологик тест синовидан муваффақиятли ўтган ҳисобланади. Номзод вазифалардан камида биттаси бўйича белгиланган баҳолаш мезонларига номувофиқ натижа қайд этганда психологик тест синовидан ўтмаган ҳисобланади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2026 йил 14 сентябрь