Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.09.2026 й. ПФ-209-сон "Олий таълимда дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
29.09.2026 й.
N ПФ-209
ОЛИЙ ТАЪЛИМДА ДУАЛ ТАЪЛИМ
ШАКЛИДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ
ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Хорижий давлатларнинг дуал таълим шаклида ўқитишни ташкил этиш бўйича илғор тажрибаларини олий таълим тизимига татбиқ этиш, меҳнат бозори талабларига мос юқори малакали кадрларни мақсадли тайёрлаш, олий таълим ташкилотлари ва иш берувчилар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш, шунингдек, таълим жараёнини ишлаб чиқариш билан узвий боғлаш орқали таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:
I. Асосий мақсад
1. Мазкур Фармоннинг асосий мақсади юқори малакали кадрларни дуал таълим шаклида "корхона - олийгоҳ - мақсадли кадр" тамойили асосида тайёрлаш орқали иш берувчиларнинг таълим жараёнига интеграциясини ошириш ҳамда битирувчиларни кафолатланган иш билан таъминлаш ҳисобланади.
II. Дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш
2. Белгилансинки, 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб олий таълим ташкилотларида иш берувчи корхона (ташкилот)ларнинг буюртмалари асосида ва битирувчини ишга қабул қилиш шарти билан дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлашнинг қуйидаги тизими жорий этилади:
(а) дуал таълим шаклига қабул амалга ошириладиган бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда қабул параметрлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда олий таълим ташкилоти томонидан ҳар йили 1 сентябрга қадар белгиланади;
(б) дуал таълим шаклига қабул иш берувчи корхона (ташкилот)лар буюртмасига мувофиқ тўлов-контракт асосида (бир нафар талабани ўқитиш харажатидан кам бўлмаган миқдорда) ҳар йили 1 октябрга қадар амалга оширилади. Бунда:
(i) номзодлар корхона (ташкилот)нинг йўлланмаси асосида тўғридан-тўғри имтиҳонсиз ёки буюртмаси асосида саралаш имтиҳони натижасига кўра ўқишга қабул қилинади;
(ii) техникумларнинг олий таълим билан интеграциялашган ўрта махсус касбий таълим дастурларини тамомлаган битирувчиларга дуал таълим шаклида мос бакалавриат таълим йўналишларининг 2 ёки 3-курсидан ўқишини давом эттиришга рухсат берилади;
(в) дуал таълим олий таълим ташкилоти, корхона (ташкилот) ва талаба ўртасида тузиладиган шартномага асосан ташкил этилади. Бунда:
(i) корхона (ташкилот) зиммасига талабага ўқиш даври давомида ўзининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган миқдорда ойлик иш ҳақи тўлаш;
(ii) талабанинг зиммасига битиргандан сўнг камида 2 йил мазкур корхона (ташкилот) ёки унинг тизимидаги ташкилотда ишлаб бериш мажбуриятлари юкланади;
(г) ўқув жараёнининг назарий қисми камида 30 фоизни ташкил этади ва бевосита олий таълим ташкилотида олиб борилади, қолган амалий қисми корхона (ташкилот)лар базасида ташкил этилади ва талабаларга мураббийлар бириктирилади;
(д) дуал таълим шаклида иштирок этувчи корхона (ташкилот)ларнинг реестри ҳамда ўқув жараёнининг амалий қисми мониторинги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг "CareerEdu" платформасида юритилади;
(ж) давлат ва давлат улуши мавжуд бўлган корхона (ташкилот)ларга дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлаш бўйича олий таълим ташкилотларига буюртма бериш ҳамда ушбу кадрларни мақсадли тайёрлаш харажатларини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қоплашга рухсат берилади;
(з) буюртмачи корхона (ташкилот)ларга дуал таълимда кадрлар тайёрлаш бўйича консорциум ташкил қилишга ҳамда кадрларнинг ўзаро ротациясини амалга оширишга рухсат берилади;
(и) кундузги таълим шаклига ва муқобил таълим шаклларига нисбатан белгиланган талабалар сонининг улуши бўйича талаб дуал таълим шакли учун татбиқ этилмайди;
(к) талабалар ўқишини дуал таълим шаклидан таълимнинг бошқа шаклларига кўчиришга рухсат берилмайди, бунда таълим шаклини дуал таълим шаклига ўзгартиришга буюртмачи корхона (ташкилот) билан тузилган шартнома мавжуд бўлган тақдирда рухсат берилади.
3. Дуал таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларни қўллаб-қувватлаш бўйича шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
(а) дуал таълим шаклида таҳсил олаётган Ижтимоий реестрга киритилган талабаларга олий таълим ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ижтимоий стипендия тўлашга рухсат берилади;
(б) дуал таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларнинг ижара ҳуқуқи асосида яшаши билан боғлиқ харажатларини қоплаш таълимнинг кундузги шакли учун белгиланган тартибда амалга оширилади;
(в) муҳандислик иши, ишлаб чиқариш ва ишлов бериш, архитектура ва қурилиш, қишлоқ хўжалиги таълим соҳалари бўйича дуал таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга ўқишини 2-курсдан бошлаб давлат гранти квоталари доирасида давом эттириш имконияти яратилади. Бунда:
(i) давлат гранти квоталари муайян ўқув йили учун тегишли таълим соҳаларига ажратилган давлат буюртмаси параметрларига нисбатан қўшимча 25 фоиз миқдорида (ушбу таълим соҳаларига ажратилган давлат буюртмасининг вакант қолган қисми ва давлат гранти асосидаги қўшимча квоталар ҳисобидан) белгиланади;
(ii) давлат гранти квоталарини тақдим этиш ва қайта тақсимлаш дуал таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларнинг тугалланган ўқув йили якуни бўйича ўзлаштириш (GPA) кўрсаткичи ҳамда буюртмачи корхона (ташкилот)нинг баҳолаш натижасига кўра Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан амалга оширилади;
(iii) Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг фарзандлари учун дуал таълим шаклида ўқиш биринчи курсдан бошлаб бутун ўқиш даврида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
(iv) давлат гранти квоталари ажратиладиган таълим соҳаларига, истиқболда олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжлардан келиб чиқиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўзгартириш ва қўшимча киритилиши мумкин;
(v) давлат гранти асосида таҳсил олаётган талабаларга стипендия тўловлари кундузги таълим шакли учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади;
(г) талабанинг дуал таълим шаклида таҳсил олган даври унинг умумий меҳнат стажини ҳисоблашда инобатга олинади.
4. Дуал таълим шаклида таълим дастурининг амалий қисми натижадорлигини ошириш мақсадида қуйидагиларга рухсат берилсин:
(а) корхона (ташкилот)ларга ўз маблағлари ҳисобидан ҳамкор таълим ташкилотларида амалиёт базаларини ташкил этишга;
(б) олий таълим ташкилотларига кадрлар тайёрлашни йўлга қўйган корхона (ташкилот)лар билан тўғридан-тўғри тузиладиган шартномага мувофиқ текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида бўш турган бино-иншоотлари ва ҳудудида кадрлар тайёрлаш йўналишларига мос ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш фаолиятини ташкил этишга;
(в) олий таълим ташкилотларига меҳнат бозорида талаб юқори бўлган соҳалар бўйича шартнома асосида касбга ўргатиш курсларини ташкил этишга.
5. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:
(а) 2027 йил 1 январдан бошлаб дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлаш истагини билдирган корхона (ташкилот)лар учун талабаларга бириктириладиган мураббийларни тайёрлаш махсус курсларини ташкил этсин. Бунда:
(i) махсус курсларга жалб этиладиган 30 нафар профессор-ўқитувчи ва менторларнинг малакасини дуал таълим ривожланган хорижий давлатларда ошириш харажатлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади;
(ii) махсус курсларни якунлаган бакалавр даражасига эга мураббийларни олий таълим ташкилотларига педагог сифатида соатбай асосида (илмий даражага эга бўлмаган ўқитувчига тенглаштирилган ҳолда) жалб қилишга рухсат берилади;
(iii) бир нафар мураббийга 15 нафардан кўп бўлмаган талаба бириктирилиб, ҳар бир талаба учун бир ўқув йилига 30 соат иш ҳажми ҳисобланади. Бунда мураббий учун тўлов олий таълим ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади ва олий таълим ташкилотларининг соатбай иш ҳақи жамғармасидан ташқари алоҳида режалаштирилади;
(iv) махсус курсда мураббийларни ўқитиш харажатлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади;
(б) 2027/2028 ўқув йили якунидан бошлаб дуал таълим шакли бўйича олий таълим ташкилотлари ва буюртмачи корхона (ташкилот)ларнинг самарадорлик рейтинги юритилишини йўлга қўйсин. Бунда:
(i) рейтинг юритишда дуал таълим билан қамраб олинган талабалар улуши, талабаларнинг ўртача иш ҳақи миқдори ва ўртача ўзлаштириш кўрсаткичига устуворлик берилади;
(ii) энг юқори натижа кўрсатган 3 тадан олий таълим ташкилоти ва корхона (ташкилот) Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан рейтингдаги ўрнига мос равишда 1, 2, 3 миллиард сўмдан рағбатлантирилади;
(в) Касбий таълим агентлиги билан биргаликда 2027/2028 ўқув йилига қадар техникумларнинг тегишли мутахассисликлари бўйича ўрта махсус касбий таълим дастурлари мос бакалавриат таълим йўналишлари билан интеграциялашган ҳолда ишлаб чиқилишини таъминласин;
(г) олий ва касбий таълим ташкилотларининг моддий-техника базаси, жумладан, мавжуд лаборатория ва устахоналаридан талаба (ўқувчи), тадқиқотчи ва педагоглар томонидан ўзаро фойдаланиш тизимини йўлга қўйсин.
6. 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб кадрлар тайёрлаш йўналишлари ва соҳалари хусусиятидан келиб чиқиб, дуал таълим тизими асосида амалиётлар ташкил этилсин. Бунда:
(а) дуал таълим тизими асосида амалиётлар кадрлар тайёрлаш йўналишлари ва соҳаларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб, 6 ойгача муддатга назарий таълимдан ажралган ҳолда ёки ҳафталик ўқув машғулотлари шаклида ("4+2", "5+1" "3+3", "3+2", "4+1" каби) ташкил этилади;
(б) ҳар бир талаба учун корхона (ташкилот) томонидан амалиёт раҳбари бириктирилади ҳамда талаба томонидан амалиётни ўташ жараёни "CareerEdu" платформасида юритилади.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Савдо-саноат палатаси билан биргаликда:
(а) ҳар йили 1 августга қадар ҳудудидаги корхона (ташкилот)лар томонидан дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлаш бўйича буюртмалар берилишини ташкил қилсин;
(б) буюртмачи корхона (ташкилот)ларда талабаларнинг таълимнинг амалий қисмини ўзлаштириши учун етарли шарт-шароитлар, жумладан, алоҳида аудитория ташкил этилишини таъминласин;
(в) ҳар йили 1 октябрга қадар талабаларнинг дуал таълим асосидаги амалиётларини ташкил этиш бўйича корхона (ташкилот)лар ва олий таълим ташкилотлари ўртасида шартномалар расмийлаштирилишига кўмаклашсин.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига дуал таълимни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчи сифатида олий таълим ташкилотлари ректорлари 1-иловага мувофиқ бириктирилсин.
9. Белгилансинки, бириктирилган олий таълим ташкилотлари ректорлари томонидан:
(а) ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари асосида ҳудуднинг драйвер соҳаларини белгилаш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилади;
(б) ҳудуднинг иқтисодий, ижтимоий ҳолати ва мавжуд имкониятлари таҳлил қилиниб, дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлаш бўйича ҳудуднинг истиқболли стратегияси ва мақсадли кўрсаткичлари лойиҳалари тайёрланади;
(в) ҳудуддаги корхона (ташкилот)лар ва олий таълим ташкилотларида мазкур Фармоннинг мазмун-моҳияти тушунтириш, буюртмачилар, олий таълим ташкилотлари ва талабалар учун яратилган имкониятлар бўйича семинар-тренинглар ва учрашувлар ташкил қилинади.
III. Дуал таълимда кадрлар тайёрлаган корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш
10. Олий таълим тизимида дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлашда корхона (ташкилот)ларнинг фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2027 йил 1 январдан бошлаб:
(а) корхона (ташкилот)ларга муҳандислик иши, ишлаб чиқариш ва ишлов бериш, архитектура ва қурилиш, қишлоқ хўжалиги таълим соҳалари ва йўналишларида дуал таълим шаклида таҳсил олаётган ҳар бир талаба учун тўланган иш ҳақи харажатларининг 50 фоизи ўқув йили якунида субсидия шаклида Давлат бюджети ҳисобидан қопланади;
(б) корхона (ташкилот)ларга дуал таълим шаклига қабул қилган талабалар сонига мутаносиб равишда "Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги" платформасида қуйидаги миқдорда қўшимча баллар берилади:
(i) 5 нафардан 25 нафаргача - 5 балл;
(ii) 25 нафардан 50 нафаргача - 8 балл;
(iii) 50 нафар ва ундан ортиқ бўлганда - 10 балл;
(в) давлат харидларида иштирокчилар таклифларини баҳолашда корхона (ташкилот) томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларга дуал таълим шаклига қабул қилган талабалар сонига мутаносиб равишда қуйидагича:
(i) 25 нафаргача - 5 фоиз;
(ii) 25 нафардан 50 нафаргача - 10 фоиз;
(iii) 50 нафар ва ундан ортиқ бўлганда - 15 фоиз миқдорида преференция берилади;
(г) буюртмачи корхона (ташкилот)лар томонидан олий таълим ташкилоти ҳудудида дуал таълим шакли учун амалиёт базасини ташкил этиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун олиб келинган жиҳозлар, ускуналар, лаборатория жиҳозлари учун божхона божи ставкаси 2030 йил 1 январга қадар 1 фоиз этиб белгиланади, амалдаги қонунчилик ҳужжатларига асосан божхона божидан озод қилиш назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;
(д) дуал таълим дастури бўйича амалий машғулотлар учун корхона (ташкилот)лар томонидан харид қилинган ўқув ускуналари ва жиҳозларга нисбатан 3 йил муддатга тезлаштирилган амортизация қўллаш ҳуқуқи берилади.
11. Белгилаб қўйилсинки:
(а) мазкур Фармон билан тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз (преференция)лар нотўғри қўлланганлиги аниқланган тақдирда, берилган имтиёз (преференция) миқдорида молиявий жарима қўлланади;
(б) мазкур Фармон ижросини таъминлаш билан боғлиқ бюджет маблағлари ҳисобидан харажатларни молиялаштириш:
(i) 2026 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида идоравий мансублигига кўра тегишли вазирлик ва идораларга ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади;
(ii) 2027 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
IV. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
12. Қуйидагилар:
(а) 2027-2030 йилларда Ўзбекистон Республикасида дуал таълимни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ;
(б) 2027/2028 ўқув йилида олий таълим ташкилотларида устувор соҳа йўналишлари бўйича дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлашни йўлга қўйишнинг прогноз кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
13. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
14. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари И.Т. Сираджев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2026 йил 29 сентябрдаги
ПФ-209-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига дуал таълимни
ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчи сифатида
бириктирилган олий таълим ташкилотлари ректорлари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Ҳудуд раҳбарлари
|
Бириктирилган ректорлар
|
||
Лавозими
|
Ф.И.О.
|
Лавозими
|
Ф.И.О.
|
|
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси |
Ф.Эрманов |
"Янги Ўзбекистон" университети ректори |
Б.Ахмедов |
2. |
Андижон вилояти ҳокими |
Ш.Абдурахманов |
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ректори |
Т.Султанов |
3. |
Бухоро вилояти ҳокими |
Б.Зарипов |
Бухоро давлат техника университети ректори |
С.Сиддиқова |
4. |
Жиззах вилояти ҳокими |
У.Мустафоев |
Жиззах политехника институти ректори |
А.Усманкулов |
5. |
Қашқадарё вилояти ҳокими |
М.Азимов |
Қарши давлат техника университети ректори |
Ш.Нематов |
6. |
Навоий вилояти ҳокими |
Н.Турсунов |
Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ректори |
Б.Мардонов |
7. |
Наманган вилояти ҳокими |
Ш.Абдуразаков |
Наманган давлат техника университети ректори |
О.Эргашев |
8. |
Самарқанд вилояти ҳокими |
А.Бобоев |
Тошкент давлат транспорт университети ректори |
А.Гуламов |
9. |
Сирдарё вилояти ҳокими |
Э.Турдимов |
Ўзбекистон Миллий университети ректори |
И.Маджидов |
10. |
Сурхондарё вилояти ҳокими |
У.Қосимов |
Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети ректори |
Р.Тўраев |
11. |
Тошкент вилояти ҳокими |
З.Мирзаев |
Тошкент давлат аграр университети ректори |
Н.Обломурадов |
12. |
Фарғона вилояти ҳокими |
Х.Бозаров |
Фарғона давлат техника университети ректори |
Р.Тожиев |
13. |
Хоразм вилояти ҳокими |
Ж.Рахимов |
Тошкент архитектура-қурилиш университети ректори |
Б.Тулаганов |
14. |
Тошкент шаҳри ҳокими |
Ш.Умурзаков |
Тошкент давлат техника университети ректори |
С.Турабджанов |
Изоҳ: ҳудуд раҳбарлари, бириктирилган ректорлар бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг ўрнига мазкур лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахс киритилади.
Президентининг
2026 йил 29 сентябрдаги
ПФ-209-сон Фармонига
2-ИЛОВА
2027-2030 йилларда Ўзбекистон Республикасида
дуал таълимни ривожлантириш бўйича
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Президентининг
2026 йил 29 сентябрдаги
ПФ-209-сон Фармонига
3-ИЛОВА
2027/2028 ўқув йилида
олий таълим ташкилотларида устувор соҳа
йўналишлари бўйича дуал таълим шаклида
кадрлар тайёрлашни йўлга қўйишнинг
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р |
Олий таълим ташкилоти номи
|
Дуал таълим йўлга қўйиладиган таълим йўналиши номи
|
Тайёрланадиган кадрлар сони
|
Республика бўйича жами: |
6 735 |
||
Жами: |
505 |
||
1. |
Тошкент давлат транспорт университети |
Транспорт воситалари муҳандислиги |
50 |
Энергетика муҳандислиги (темир йўл) |
50 |
||
Логистика (темир йўл) |
50 |
||
Йўл муҳандислиги (темир йўл) |
50 |
||
Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш (темир йўл) |
50 |
||
Йўл ҳаракатини ташкил этиш (темир йўл) |
50 |
||
Транспорт воситалари муҳандислиги (метрополитен) |
9 |
||
Йўл муҳандислиги (автомобиль йўллари эксплуатацияси) |
50 |
||
Йўл муҳандислиги (автомобиль йўлларидаги сунъий иншоотлар) |
50 |
||
Йўл муҳандислиги (автомобиль йўлларини архитектура-ландшафт конструкциялаш) |
50 |
||
Авиaция муҳандислиги |
46 |
||
Жами: |
702 |
||
2. |
Тошкент давлат техника университети |
Электр муҳандислиги (электр машиналари ва аппаратлари) |
25 |
Энергетика муҳандислиги (электр таъминоти) |
50 |
||
Энергетика муҳандислиги (саноат иссиқлик энергетикаси) |
50 |
||
Энергетика муҳандислиги (энергияни ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш) |
10 |
||
Электр муҳандислиги |
10 |
||
Гидроэнергетика |
15 |
||
Қайта тикланувчи энергия манбалари |
20 |
||
Электроника ва асбобсозлик |
30 |
||
Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш |
30 |
||
Мехатроника ва робототехника |
30 |
||
Механика муҳандислиги (энергия машинасозлиги) |
10 |
||
Транспорт воситалари муҳандислиги (автомобиль муҳандислиги) |
5 |
||
Ишлаб чиқариш муҳандислиги (транспорт воситаларини ишлаб чиқариш) |
10 |
||
Барқарор транспорт |
5 |
||
Технологик машиналар ва жиҳозлар (озиқ-овқат саноати) |
9 |
||
Материалшунослик |
12 |
||
Металлар технологиялари |
10 |
||
Металлургия муҳандислиги |
25 |
||
Кончилик иши |
20 |
||
Геология-қидирув ишлари техникаси ва технологияси |
10 |
||
Геодезия ва геоинформатика |
15 |
||
Кончилик электр механикаси |
20 |
||
Гидрогеология ва муҳандислик геологияси |
17 |
||
Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси |
22 |
||
Фойдали қазилма конлари геологияси, қидирув ва разведкаси (кон турлари бўйича, қаттиқ фойдали қазилмалар) (геолог-муҳандис) |
30 |
||
Геология қидирув ишлари техникаси ва технологияси (қаттиқ фойдали қазилмалар) (бурғиловчи муҳандис) |
30 |
||
Фойдали қазилма конлари геологияси, қидирув ва разведкаси (конларни қидиришнинг геофизик усуллари) (геофизик-муҳандис) |
10 |
||
Биотехнология |
27 |
||
Технологик машина ва жиҳозлар (газ жиҳозларидан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш) |
30 |
||
Нефть ва газ иши (нефть ва газ қудуқларини бурғилаш) |
25 |
||
Технологик машиналар ва жиҳозлар (нефть-газ саноати машина ва жиҳозлари) |
25 |
||
Нефть ва газ иши (нефть ва газ конларини ишга тушириш ва улардан фойдаланиш) |
22 |
||
Нефть ва газ иши (магистрал қувурлар тизими, нефть ва газни сақлаш, ташиш, иншоотларини лойиҳалаш ва ишлатиш) |
20 |
||
Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси |
23 |
||
Жами: |
695 |
||
3. |
Бухоро давлат техника университети |
Кимё муҳандислиги |
30 |
Энергетика муҳандислиги |
30 |
||
Электр муҳандислиги |
30 |
||
Гидроэнергетика |
30 |
||
Метрология ва стандартлаштириш |
15 |
||
Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш |
30 |
||
Транспорт воситалари муҳандислиги |
30 |
||
Озиқ-овқат технологияси |
30 |
||
Технологик машиналар ва жиҳозлар |
30 |
||
Газни чуқур қайта ишлаш технологияси |
25 |
||
Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси |
25 |
||
Енгил саноат муҳандислиги |
30 |
||
Нефть ва газ иши |
30 |
||
Фойдали қазилма конлари геологияси, қидирув ва разведкаси |
30 |
||
Кадастр |
30 |
||
Ишлаб чиқариш муҳандислиги |
30 |
||
Архитектура |
20 |
||
Қурилиш муҳандислиги |
25 |
||
Йўл муҳандислиги |
30 |
||
Гидротехника ва геотехника муҳандислиги |
30 |
||
Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш |
15 |
||
Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш |
30 |
||
Сув хўжалиги ва мелиорация |
30 |
||
Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш |
30 |
||
Механика муҳандислиги |
30 |
||
Жами: |
470 |
||
4. |
Нукус давлат техника университети |
Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси |
30 |
Телекоммуникация технологиялари |
25 |
||
Телевизион технологиялар |
25 |
||
Кимё муҳандислиги |
25 |
||
Энергетика муҳандислиги |
30 |
||
Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш |
25 |
||
Биотиббиёт муҳандислиги |
25 |
||
Металлургия муҳандислиги |
30 |
||
Транспорт воситалари муҳандислиги |
30 |
||
Технологик машиналар ва жиҳозлар |
25 |
||
Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси |
30 |
||
Кончилик иши |
30 |
||
Фойдали қазилма конлари геологияси, қидирув ва разведкаси |
30 |
||
Гидрогеология ва муҳандислик геологияси |
30 |
||
Йўл ҳаракатини ташкил этиш |
30 |
||
Қайта тикланувчи энергия манбалари |
25 |
||
Архитектура |
25 |
||
Жами: |
460 |
||
5. |
Фарғона давлат техника университети |
Кимё муҳандислиги |
30 |
Энергетика муҳандислиги |
30 |
||
Электр муҳандислиги |
30 |
||
Электроника ва асбобсозлик |
25 |
||
Метрология ва стандартлаштириш |
25 |
||
Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш |
25 |
||
Мехатроника ва робототехника |
30 |
||
Биотиббиёт муҳандислиги |
25 |
||
Транспорт воситалари муҳандислиги |
20 |
||
Механика муҳандислиги |
30 |
||
Озиқ-овқат технологияси |
30 |
||
Технологик машиналар ва жиҳозлар |
30 |
||
Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси |
25 |
||
Енгил саноат муҳандислиги |
20 |
||
Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш |
20 |
||
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш технологияси |
25 |
||
Логистика |
20 |
||
Йўл ҳаракатини ташкил этиш |
20 |
||
Жами: |
443 |
||
6. |
Жиззах политехника институти |
Транспорт воситалари муҳандислиги |
25 |
Механика муҳандислиги |
25 |
||
Қурилиш муҳандислиги |
25 |
||
Енгил саноат муҳандислиги |
46 |
||
Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги |
20 |
||
Йўл муҳандислиги |
30 |
||
Озиқ-овқат технологияси |
25 |
||
Гидротехника иншоотлари ва насос станциялари |
30 |
||
Муҳандислик коммуникациялари қурилиши ва эксплуатацияси |
25 |
||
Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси |
25 |
||
Электроника ва асбобсозлик |
25 |
||
Кимё муҳандислиги |
32 |
||
Энергетика муҳандислиги |
30 |
||
Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш |
50 |
||
Электр муҳандислиги |
30 |
||
Жами: |
436 |
||
7. |
Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети |
Йўл муҳандислиги |
25 |
Кончилик иши |
40 |
||
Кончилик электр механикаси |
20 |
||
Ипакчилик ва тутчилик |
20 |
||
Сув таъминоти муҳандислик тизимлари |
25 |
||
Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш |
50 |
||
Сув хўжалиги ва мелиорация |
135 |
||
Энергетика муҳандислиги |
15 |
||
Геодезия ва геоинформатика |
25 |
||
Кадастр |
25 |
||
Ўрмончилик ва аҳоли яшаш жойларини кўкаламзорлаштириш |
15 |
||
Агрокимё ва тупроқшунослик |
20 |
||
Ўсимликлар ҳимояси ва карантини |
21 |
||
Жами: |
395 |
||
8. |
Олмалиқ давлат техника институти |
Экология, атроф-муҳит муҳандислиги ва меҳнат муҳофазаси |
25 |
Кончилик иши |
30 |
||
Фойдали қазилма конлари геологияси, қидирув ва разведкаси |
25 |
||
Кончилик электр механикаси |
25 |
||
Электр муҳандислиги |
20 |
||
Энергетика муҳандислиги |
20 |
||
Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш |
20 |
||
Кимё муҳандислиги |
40 |
||
Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси |
10 |
||
Газни чуқур қайта ишлаш технологияси |
10 |
||
Технологик машиналар ва жиҳозлар |
30 |
||
Механика муҳандислиги |
12 |
||
Металлар технологиялари |
34 |
||
Металлургия муҳандислиги |
86 |
||
Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришини жиҳозлаш ва автоматлаштириш |
8 |
||
Жами: |
357 |
||
9. |
Андижон давлат техника институти |
Ишлаб чиқариш муҳандислиги |
15 |
Технологик машиналар ва жиҳозлар |
15 |
||
Технологик жараёнларни ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш |
70 |
||
Металлар технологиялари |
15 |
||
Йўл муҳандислиги |
20 |
||
Йўл ҳаракатини ташкил этиш |
20 |
||
Транспорт воситалари муҳандислиги |
10 |
||
Мехатроника ва робототехника |
10 |
||
Механика муҳандислиги |
15 |
||
Енгил саноат муҳандислиги |
85 |
||
Механика муҳандислиги |
5 |
||
Энергетика муҳандислиги |
12 |
||
Гидроэнергетика |
5 |
||
Қурилиш муҳандислиги |
25 |
||
Архитектура |
10 |
||
Кадастр |
25 |
||
Жами: |
340 |
||
10. |
"Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университети |
Энергетика муҳандислиги |
20 |
Электр муҳандислиги |
20 |
||
Сув хўжалиги ва мелиорация |
30 |
||
Гидрология |
25 |
||
Гидротехника ва геотехника муҳандислиги |
30 |
||
Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш |
30 |
||
Гидрометеорология ва сув ресурсларини бошқариш |
30 |
||
Сув таъминоти муҳандислик тизимлари |
30 |
||
Гидроэнергетика |
30 |
||
Қурилиш муҳандислиги |
25 |
||
Геодезия ва геоинформатика |
30 |
||
Аэрокосмик технологиялар |
10 |
||
Транспорт воситалари муҳандислиги |
30 |
||
Жами: |
260 |
||
11. |
Наманган давлат техника университети |
Енгил саноат муҳандислиги |
30 |
Метрология ва стандартлаштириш |
25 |
||
Энергетика муҳандислиги |
25 |
||
Технологик машиналар ва жиҳозлар |
20 |
||
Механика муҳандислиги |
15 |
||
Металлар технологиялари |
25 |
||
Қурилиш муҳандислиги |
20 |
||
Муҳандислик коммуникациялари қурилиш ва эксплуатацияси |
20 |
||
Кимё муҳандислиги |
40 |
||
Саноат фармацияси |
20 |
||
Матбаа ва қадоқлаш муҳандислиги |
20 |
||
Жами: |
230 |
||
12. |
Тошкент давлат аграр университети |
Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш |
50 |
Агрономия |
20 |
||
Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги |
20 |
||
Ўсимликлар ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари карантини |
20 |
||
Тупроқ бонитировкаси ва ер ресурсларидан фойдаланиш |
20 |
||
Агрокимё ва тупроқшунослик |
30 |
||
Ер кадастри ва ер тузиш |
15 |
||
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси |
20 |
||
Озиқ-овқат технологияси |
15 |
||
Ўрмончилик ва аҳоли яшаш жойларини кўкаламзорлаштириш |
10 |
||
Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш ва юритиш |
10 |
||
Жами: |
230 |
||
13. |
Қарши давлат техника университети |
Кимё муҳандислиги |
25 |
Энергетика муҳандислиги |
20 |
||
Электр муҳандислиги |
20 |
||
Агрономия |
20 |
||
Сув хўжалиги ва мелиорация |
25 |
||
Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш |
25 |
||
Ер кадастри ва ер тузиш |
25 |
||
Агромуҳандислик |
20 |
||
Газни чуқур қайта ишлаш технологияси |
25 |
||
Нефть ва газ иши |
25 |
||
Жами: |
220 |
||
14. |
Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали |
Энергетика муҳандислиги |
25 |
Кимё муҳандислиги |
20 |
||
Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқариш |
20 |
||
Технологик машиналар ва жиҳозлар |
20 |
||
Нефть ва газни қайта ишлаш технологияси |
20 |
||
Биотехнология |
25 |
||
Ўсимликлар ҳимояси ва карантини |
20 |
||
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш технологияси |
25 |
||
Агрономия |
20 |
||
Компьютер инжиниринги |
25 |
||
Жами: |
160 |
||
15. |
Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети |
Энергетика муҳандислиги |
45 |
Электр муҳандислиги |
30 |
||
Металлургия муҳандислиги |
15 |
||
Механика муҳандислиги |
5 |
||
Технологик машиналар ва жиҳозлар |
15 |
||
Кончилик иши |
25 |
||
Кончилик электр механикаси |
5 |
||
Ноёб ва радиоактив металлар рудаларини қазиб олиш, қайта ишлаш техникаси ва технологияси |
20 |
||
Жами: |
135 |
||
16. |
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти |
Матбаа ва қадоқлаш муҳандислиги |
30 |
Кимё муҳандислиги |
30 |
||
Енгил саноат муҳандислиги |
50 |
||
Ишлаб чиқариш муҳандислиги |
25 |
||
Жами: |
125 |
||
17. |
Геология фанлари университети |
Геология |
50 |
Геология-қидирув ишлари техникаси ва технологияси |
25 |
||
Геодезия ва геоинформатика |
25 |
||
Кончилик иши |
25 |
||
Жами: |
100 |
||
18. |
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти |
Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (тармоқлар ва соҳалар бўйича) |
25 |
Ўсимликларни ҳимоя қилиш (экин турлари бўйича) |
25 |
||
Сув хўжалиги ва мелиорация |
25 |
||
Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш |
25 |
||
Жами: |
100 |
||
19. |
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети |
Агрономия |
25 |
Биотехнология |
25 |
||
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш технологияси |
25 |
||
Ветеринария санитария экспертизаси |
25 |
||
Жами: |
100 |
||
20. |
Тошкент фармацевтика институти |
Саноат фармацияси |
100 |
Жами: |
70 |
||
21. |
Самарқанд давлат техника университети |
Кадастр |
20 |
Электр муҳандислиги |
50 |
||
Жами: |
55 |
||
22. |
Тошкент кимё-технология институти |
Кимё муҳандислиги |
20 |
Технологик машиналар ва жиҳозлар |
15 |
||
Озиқ-овқат технологияси |
15 |
||
Биотехнология |
5 |
||
Жами: |
50 |
||
23. |
Тошкент архитектура-қурилиш университети |
Қурилиш муҳандислиги |
50 |
Жами: |
45 |
||
24. |
Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти |
Сув хўжалиги ва мелиорация |
25 |
Ўрмончилик ва аҳоли яшаш жойларини кўкаламзорлаштириш |
20 |
||
Жами: |
25 |
||
25. |
Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти |
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш технологияси |
25 |
Жами: |
15 |
||
26. |
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали |
Ветеринария-санитария экспертизаси |
15 |
Жами: |
12 |
||
27. |
Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти |
Озиқ-овқат технологияси |
4 |
Биотехнология |
4 |
||
Ўсимликлар ҳимояси ва карантини |
4 |
||
Изоҳ. Ушбу рўйхат эҳтиёжларни дастлабки ўрганиш асосида шакллантирилган бўлиб, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан кадрлар буюртмачиларининг эҳтиёжлари ва таклифларига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 2 октябрь

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter