Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 03.09.2026 й. 23/6-сон "Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 02.10.2026 й. 3412-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.10.2026 й.

N 3412-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

03.09.2026 й.

N 23/6


ҚАРОРИ



Микромолия ташкилотлари,

факторинг ташкилотлари ва ломбардлар

фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга

солиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида"ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги ПФ-78-сон "Тўловга қобилиятсизлик институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 6 декабрдаги 28/2-сон қарори (рўйхат рақами 3412, 2023 йил 11 январь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2023 й., 10/23/3412/0021-сон) билан тасдиқланган Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.



Раис                                                            Т.А. Ишметов






Қарорга

ИЛОВА



Микромолия ташкилотлари,

факторинг ташкилотлари ва ломбардлар

фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга

солиш тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи - бешинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи - тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"активнинг жами қиймати - активнинг ташкилотлар балансида акс эттирилган асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизлари, пеня, комиссион ва бошқа фоизсиз тўловлари қолдиғининг мазкур актив бўйича яратилган захира чегирилмаган миқдори;

муддати ўтган қарздорлик - қарздор томонидан шартномада кўрсатилган муддат ва шартларда бажарилмаган (лозим даражада бажарилмаган), шу жумладан тўловлар камида бир кунга кечиктирилган ташкилотлар олдидаги мажбурият;".


2. Қуйидаги мазмундаги 1-1 ва 1-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"1-1. Мазкур Низом талабларига мувофиқ қуйидаги активлар сифати бўйича таснифланади:

кредит, микрокредит, микроқарз (бундан буён матнда кредит деб юритилади), лизинг, факторинг;

қарз қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар;

мазкур бандда белгиланган активлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган ва (ёки) ундирилмаган фоизли ва фоизсиз даромадлар, жарима ва пенялар;

банкларга жойлаштирилган маблағлар;

гаровга олинган мулкка эгалик ҳуқуқини қўллаган ҳолда ундириб олинган мулклар;

балансдан ташқари ҳисобварақлардаги мажбуриятларнинг, шу жумладан кафолатларнинг микромолия ташкилоти томонидан бажарилиши натижасида вужудга келган активлар;

исломий ижара, фойдани тақсимлашга асосланган молиялаштириш (музораба), насия савдога асосланган молиялаштириш (муробаҳа), шерикчилик - фойда ва зарарларни тақсимлашга асосланган молиялаштириш (мушорака), олдиндан тўловга асосланган молиялаштириш (салам) (бундан буён матнда исломий молиялаштиришга оид хизматлар деб юритилади);

кредит таваккалчилиги мавжуд бўлган бошқа активлар ва балансдан ташқари ҳисобварақлар.

1-2. Қуйидаги активларга нисбатан мазкур Низом талаблари қўлланилмайди:

сотиб олинган давлат қимматли қоғозларига;

ҳосилавий инструментларга;

ташкилотларнинг номоддий активларига;

ташкилотларнинг молиявий ва (ёки) молиявий бўлмаган ташкилотлар устав фондидаги (устав капиталидаги) улушлар ва (ёки) акцияларга қилинган инвестицияларига.".


3. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Ташкилотларнинг активлари сифатига кўра қуйидаги тоифаларга таснифланади:

"стандарт";

"субстандарт";

"қониқарсиз";

"шубҳали";

"умидсиз".

"Қониқарсиз", "шубҳали" ва "умидсиз" тоифаларга таснифланган активлар муаммоли активлар ҳисобланади.".


4. Қуйидаги мазмундаги 4-1-банд билан тўлдирилсин:

"4-1. Мазкур Низомнинг 24-бандида кўрсатилган маблағлар ҳисобидан фаолият кўрсатаётган ташкилотлар балансидаги муаммоли активларнинг жами активлардаги улуши ўн фоиз ва ундан юқори бўлмаслиги лозим.".


5. 5-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"асосий қарз ва (ёки) фоизларни ёхуд бошқа тўловларни қайтариш 91 кун ва ундан ортиқ, лекин 180 кундан ошмаган муддатга кечиктирилганда - "қониқарсиз";";

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

бешинчи хатбошидаги "91" ва "180" рақамлари тегишли равишда "181" ва "365" рақамлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "181" рақами "366" рақами билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Қуйида кельтирилган омиллардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, активнинг сифати "умидсиз" деб таснифланиши мумкин:

қарздор томонидан қарзни тўлиқ ёки қисман қайтарилиши бўйича ташкилотнинг асосли кутилмалари мавжуд бўлмаса ёки актив қайтмаслигидан далолат берувчи омиллар мавжуд бўлса;

қарздор фаолияти тугатилган (тугатилаётган) бўлса ва (ёки) қарздор суднинг қарорига асосан тўловга қобилиятсиз деб топилган бўлса.".


6. 6-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Қарз қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар қуйидагича таснифланади:";

олтинчи хатбошидан "дивиденд ёки" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўнинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


7. 7-банддаги "олти ой" деган сўзлар "бир йил" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 8 ва 9-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Балансдан ташқари ҳисобварақлардаги мажбуриятларнинг, шу жумладан кафолатларнинг микромолия ташкилоти томонидан бажарилиши натижасида вужудга келган активлар "умидсиз" деб таснифланади.

9. Мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган активлар бўйича қарздорнинг молиявий қийинчиликларга дуч келиши ёки бундай қийинчиликларга дуч келиш эҳтимоли муносабати билан унга қуйидаги енгилликлардан камида биттаси тақдим этилган бўлса, бундай активлар реструктуризация қилинган активлар деб ҳисобланади:

актив бўйича тўловлар, жумладан асосий қарз, фоиз ва (ёки) бошқа тўловларни тўлаш муддати узайтирилиши, бундан мазкур Низомнинг 9-3-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида кельтирилган ҳолат мустасно;

асосий қарз, фоиз ва (ёки) бошқа тўловлар бўйича имтиёзли давр тақдим этилиши ва (ёки) узайтирилиши, шу жумладан актив бўйича асосий қарз ва фоизлар тўлови маълум муддат оралиғида фақат фоиз тўланадиган шаклга ўзгартирилиши;

фоиз ставкасининг пасайтирилиши ёки устама миқдорининг камайтирилиши, бундан мазкур Низомнинг 9-3-банди тўртинчи хатбошисида кельтирилган ҳолатлар мустасно;

гаровга қўйилган мол-мулкларнинг қисман ёки тўлиқ гаровдан чиқарилиши ёки кредитнинг таъминланганлик даражаси пасайтирилиши, бундан мазкур Низомнинг 9-3-банди бешинчи ва олтинчи хатбошиларида кельтирилган ҳолатлар мустасно;

активнинг қарздорнинг акцияларига (улушларига) конвертация қилиниши;

"стандарт" деб таснифланмаган активнинг қайта молиялаштирилиши. Бунда қайта молиялаштирилган актив деб қайта молиялаштириш доирасида қарздорга берилган янги актив ҳамда мазкур актив ҳисобидан тўлиқ ёки қисман сўндирилган амалдаги актив ҳисобланади;

тўланиши лозим бўлган фоиз ва (ёки) бошқа тўловларнинг капитализация қилиниши;

асосий қарз, фоизлар, устама ва (ёки) бошқа тўловларнинг бир қисми ёки барчасидан воз кечилиши;

гаровга қўйилган мол-мулкни ташкилот балансига қабул қилиш эвазига актив бўйича тўловлардан қисман воз кечилиши;

қарздорнинг бошқа қарздорга ўзгартирилиши, бундан вафот этган қарздорнинг мажбурияти унинг ҳуқуқий ворисига ўтиши мустасно.".


9. Қуйидаги мазмундаги 9-1 - 9-4-бандлар билан тўлдирилсин:

"9-1. Активни реструктуризация қилиш тўғрисида қарор ташкилотнинг тегишли ваколатли органи томонидан амалга оширилган таҳлил асосида қабул қилиниши, ташкилотнинг ички ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилиши ҳамда ушбу қарорга тасдиқловчи ҳужжатлар ва таҳлилий маълумотлар илова қилиниши лозим.

9-2. Актив сифатининг ҳақиқий таснифини яшириш ҳамда ушбу актив бўйича зарарлар тан олинишини кечиктириш мақсадида реструктуризация қилишга йўл қўйилмайди.

9-3. Қуйидаги ҳолларда шартнома шартларига ўзгартиришлар киритилиши ушбу Низом мақсадларида активнинг реструктуризация қилиниши ҳисобланмайди:

мижозни молиялаштиришни бошлаш муддати ўзгариши ҳисобига тўлов графигининг ўзгартирилиши;

активни қайтариш жадвалида асосий қарз, фоизлар, устамалар ва (ёки) бошқа тўловлар тўланадиган ой ичида тўлов санасининг ўзгартирилиши;

шартномада белгиланган ўзгарувчан фоиз ставкаси пасайиши муносабати билан, шунингдек, ташкилотларнинг ташаббуси билан фоиз ставкасининг ёки устама миқдорининг камайтирилиши;

активнинг бир қисми қайтарилганлиги муносабати билан гаровга қўйилган мол-мулкларнинг қисман ёки тўлиқ гаровдан чиқарилиши;

кредитнинг таъминланганлик даражаси (кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичи) ташкилотнинг ички ҳужжатларида белгиланган чегарагача пасайтирилиши;

таъминот турининг ўша сифатдаги (ликвидлилик, қиймат) ёки юқорироқ сифатдаги таъминот турига ўзгартирилиши;

активнинг фойдаланилмаган қисми камайтирилиши.

9-4. Қуйида кельтирилган ҳолатлардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, қарздор молиявий қийинчиликларга дуч келган ёки молиявий қийинчиликларга дуч келиши эҳтимоли мавжуд бўлган деб ҳисобланади:

енгиллик тақдим этиш санасида қарздорда ташкилот ва (ёки) бошқа кредит ташкилоти томонидан берилган актив (активлар) бўйича 30 кун ва ундан ортиқ муддати ўтган қарздорлик мавжудлиги;

қарздорда сўнгги 6 ой ичида умумий ҳисобда 60 кун ва ундан ортиқ муддати ўтган қарздорлик мавжудлиги;

ташкилот томонидан енгиллик тақдим этилмаган тақдирда қарздор кейинги 6 ой ичида ўзининг молиявий мажбуриятларини бажара олмаслиги ёки лозим даражада бажара олмаслиги эҳтимолининг мавжудлиги;

ташкилотнинг ички кредит рейтинг тизимига мувофиқ (агар мавжуд бўлса) сўнгги 6 ой ичида қарздорнинг тўловга қобилиятсизлик ҳолатига учраш эҳтимоли ошганлиги;

қарздор томонидан ташкилот билан тузилган шартномада белгиланган шартларга риоя этилмаслиги натижасида ташкилотда қарздордан активни муддатидан олдин сўндиришни талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келганлиги;

қарздорнинг молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи муҳим ҳодисалар юз берган бўлса, шу жумладан қарздорнинг қимматли қоғозлари хорижий ва (ёки) маҳаллий уюшган (тартибга солинадиган) молия бозорида савдо қилишга рухсат этилган листинг рўйхатидан листинг талабларига номувофиқлик ёки молиявий сабаблар туфайли чиқарилиши ёки чиқарилиш жараёнида бўлиши;

ташкилотнинг ички ҳужжатларига мувофиқ қарздор молиявий қийинчиликларга дуч келганлигини ёки молиявий қийинчиликларга дуч келиши эҳтимоли мавжуд эканлигини ифодаловчи бошқа ҳолатлар.".


10. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Реструктуризация қилинган активлар сифати қуйидагича таснифланади:

асосий қарз ва (ёки) фоизлар ёхуд бошқа тўловлар бўйича муддати ўтган қарздорлик бўлмаганда ёки уларни қайтариш 30 кундан ошмаган муддатга кечиктирилганда - "субстандарт";

асосий қарз ва (ёки) фоизларни ёхуд бошқа тўловларни қайтариш 31 кун ва ундан ортиқ, лекин 90 кундан ошмаган муддатга кечиктирилганда - "қониқарсиз";

асосий қарз ва (ёки) фоизларни ёхуд бошқа тўловларни қайтариш 91 кун ва ундан ортиқ, лекин 180 кундан ошмаган муддатга кечиктирилганда - "шубҳали";

асосий қарз ва (ёки) фоизларни ёхуд бошқа тўловларни қайтариш 181 кун ва ундан ортиқ муддатга кечиктирилганда - "умидсиз".

Мазкур Низомнинг 5-банди саккизинчи ва тўққизинчи хатбошиларида кельтирилган омиллардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, реструктуризация қилинган активнинг сифати "умидсиз" деб таснифланиши мумкин.".


11. 12-банддаги "активларнинг шартлари қайта қўриб чиқилмаган деб ҳисобланиши" деган сўзлар "реструктуризация қилинган актив деб ҳисобламаслик" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. Қуйидаги мазмундаги 2-1-параграф билан тўлдирилсин:


"2-1-§. Активга "фоизларни ўстирмаслик" мақомини бериш


12-1. 2027 йил 1 январдан бошлаб муаммоли деб таснифланган активларга мазкур Низом мақсадларида "фоизларни ўстирмаслик" мақоми берилади. Бунда фоизларни ўстирмаслик деганда ҳисобланган фоиз даромадини тўлиқ олиш ва (ёки) активнинг асосий суммасини қайтариш эҳтимоли мавжуд бўлмаганда, актив бўйича фоизларни ҳамда бошқа даромадларни, шу жумладан жарима ва пеняларни балансда ҳисоблашни тўхтатиш тушунилади.

12-2. Активга "фоизларни ўстирмаслик" мақоми берилганидан сўнг барча ҳисобланган, лекин олинмаган фоизли ва бошқа даромадлар тескари бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилган ҳолда, балансдан ташқари ҳисобварақларга ўтказилади. Фоизли ва бошқа даромадлар балансдан ташқари ҳисобварақларга ўтказилганидан сўнг, кейинги фоизлар (даромадлар) ҳисобланиши фақат мазкур ҳисобварақларда кредит шартномасида белгиланган муддат давомида амалга оширилади, бундан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қарздор ва кафилнинг мажбуриятлари бекор бўладиган ҳолатлар мустасно.

12-3. Активга "фоизларни ўстирмаслик" мақоми берилиши қарздорни ҳисобланган фоизлар ва бошқа тўловларни, шу жумладан ташкилотнинг балансдан ташқари ҳисобварақларида ҳисобга олинган фоизлар ва бошқа тўловларни тўлаш мажбуриятидан озод этмайди.

12-4. Ўзбекистон Республикаси "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонунининг 141-моддасига мувофиқ суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг барча турдаги қарзлари бўйича жарима, пеня ва фоизларни ҳисоблаш тугатилади.

Кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган суммага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида ҳамда 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилади.

12-5. Судгача санация даврида ташкилотлар қарздор билан тузилган келишувга асосан келишувда белгиланган муддатга ва фаолиятини тиклашга қаратилган санация режасини бажариш шарти билан кредитлар бўйича фоизларни ҳисоблаш ва (ёки) тўлашни тўхтатиб туриши, кейинчалик санация режасига мувофиқ реструктуризация қилиши ёхуд кредитни реструктуризация қилишнинг бошқа чораларини кўриши мумкин.

Суд санацияси даврида санация режасига мувофиқ ва кредиторлар йиғилиши (қўмитаси) розилиги билан суд ажрими асосида қарздорнинг кредитлари бўйича фоизларни ҳисоблаш ва (ёки) тўлаш тўхтатиб турилиши, кейинчалик санация режасида белгиланган тартибда реструктуризация қилиниши ёхуд кредитни реструктуризация қилишнинг бошқа чоралари кўрилиши мумкин.

12-6. Балансдан ташқари ҳисобварақларда ҳисобланган фоизли ва бошқа даромадлар ташкилотга ҳақиқатда кирим қилинган санада, шу жумладан ташкилотнинг айланма кассасига ва (ёки) мижознинг тегишли ҳисобварағига маблағ келиб тушганда, ташкилотнинг даромади сифатида тан олинади.

12-7. Актив мазкур Низом талабларига мувофиқ "стандарт" ёки "субстандарт" деб қайта таснифланганидан сўнг, унинг "фоизларни ўстирмаслик" мақоми бекор қилинади.".


13. 13 ва 14-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Ташкилотлар актив сифатига қараб, активнинг жами қийматига нисбатан қуйидаги миқдорларда ташкилот харажатлари ҳисобидан захира шакллантириши лозим:

"стандарт" деб таснифланганда бир фоиз;

"субстандарт" деб таснифланганда ўн фоиз;

"қониқарсиз" деб таснифланганда йигирма беш фоиз;

"шубҳали" деб таснифланганда эллик фоиз;

"умидсиз" деб таснифланганда юз фоиз.

14. Қуйидаги ҳолларда актив у бўйича шакллантирилган захира ҳисобига "Балансдан ташқари ҳисобварақлар"га ўтказилиши лозим:

қарздорга онлайн кредит фрод ҳолати натижасида расмийлаштирилиши оқибатида мазкур қарздор жабрланувчи деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими келиб тушганда;

актив сифати "умидсиз" деб таснифланган санадан эътиборан уч иш куни ичида.

Активнинг "Балансдан ташқари ҳисобварақлар"га ўтказилиши унинг қисман ёки тўлиқ қайтарилиши мумкинлигини инкор этмайди ҳамда улар бўйича тўловлар бекор қилинишини билдирмайди. Мазкур активлар "Балансдан ташқари ҳисобварақлар"га ўтказилган пайтдан бошлаб уч йилдан кам бўлмаган муддат мобайнида ушбу ҳисобварақда акс эттирилиши ҳамда ташкилот томонидан уларни ундириш бўйича тегишли чоралар кўрилиши лозим.".


14. Қуйидаги мазмундаги 14-1-банд билан тўлдирилсин:

"14-1. "Балансдан ташқари ҳисобварақлар"да ҳисобга олинган активлар қуйидаги ҳолатларда ташкилотнинг юқори бошқарув органи қарорига асосан ҳисобдан чиқарилиши мумкин:

ташкилот активдан воз кечса;

актив "Балансдан ташқари ҳисобварақлар"га ўтказилгандан кейин 3 йил давомида тўланмаса;

қарздор вафот этса ва унинг қарзини қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига оладиган бошқа шахс мавжуд бўлмаса;

суднинг қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисида қонуний кучга кирган қарори бўлса;

юридик шахс бўлган қарздор тугатилган бўлса.".


15. 15-банд ўз кучини ёъқотган деб топилсин.


16. 20 ва 21-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Қуйидаги ҳолларда актив сифати "стандарт" деб қайта таснифланиши мумкин:

"субстандарт" деб таснифланган активнинг асосий қарзи ва (ёки) фоизлари ёхуд бошқа тўловлари бўйича муддати ўтган қарздорликлар тўлиқ тўланганда ва активни қайтариш графиги бўйича кейинги тўлов ўз вақтида ва тўлиқ тўланганда;

"қониқарсиз" деб таснифланган активнинг асосий қарзи ва (ёки) фоизлари ёхуд бошқа тўловлар бўйича муддати ўтган қарздорликлар тўлиқ тўланганда ва активни қайтариш графиги бўйича кетма-кет 2 та тўлов ўз вақтида ва тўлиқ тўланганда;

"шубҳали" деб таснифланган активнинг асосий қарзи ва (ёки) фоизлари ёхуд бошқа тўловлари бўйича муддати ўтган қарздорликлар тўлиқ тўланганда ва активни қайтариш графиги бўйича кетма-кет 3 та тўлов ўз вақтида ва тўлиқ тўланганда.

21. Активлар сифати улар реструктуризация қилиниши билан дарҳол олдинги таснифланган тоифадан яхшироқ тоифада таснифланиши мумкин эмас.

"Субстандарт", "қониқарсиз" ёки "шубҳали" деб таснифланган активлар реструктуризация қилинганидан кейин активни қайтариш графигига асосан камида кетма-кет 3 та тўлов тўлиқ ва ўз вақтида тўланган тақдирда, уларнинг сифати "стандарт" деб таснифланиши мумкин.

Активлар реструктуризация қилинганидан кейин улар бўйича асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш муддати мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатилган муддатларга кечиктирилган тақдирда, ушбу активларнинг сифатини "стандарт" деб қайта таснифлаш мазкур Низомнинг 20-бандида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.".


17. 22-бандда:

биринчи хатбошидаги "Кўзда тутилмаган ҳолатлар" ҳисобварағида" деган сўзлар "Балансдан ташқари ҳисобварақлар"да" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши "фоизлари" деган сўздан кейин "ёхуд бошқа тўловлар" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


18. 26-банднинг саккизинчи хатбошисидаги "балансдан ташқари моддалар" деган сўзлар "балансдан ташқари ҳисобварақлардаги мажбуриятлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


19. 43-банд "ҳайдовчилик гувоҳномаси" деган сўзлардан кейин "ёки уларнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) "Ижтимоий карта" мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


20. 7-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


21. 11-7 ва 11-8-иловаларнинг матнидаги "балансдан ташқари активлар" ва "шартлари қайта кўрилганлиги" деган сўзлар тегишли равишда "балансдан ташқари ҳисобварақлардаги мажбуриятлар" ва "реструктуризация қилинганлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

       

           




Ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА



"Микромолия ташкилотлари ва ломбардлар

фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга

солиш тўғрисидаги низомга

7-ИЛОВА




_______________________________ томонидан

(ташкилотнинг номи)

берилган кредитлар ва кўрсатилган лизинг

хизматлари тўғрисида маълумот

            

минг сўмда

N

Асосий ссуда ҳисоб

рақа

ми

(20

та-

лик)

Ҳудуд коди

Туман/ шаҳар коди

Қарздор

нинг

тўлиқ

номи

Қарздор

нинг

СТИР/

ЖС

ҳ СҳИР

(юридик

шахс ва

ЯТТ учун

-СТИР,

жис-

моний

шахс

учун -

ЖСҳ

СҳИР)


Субъект

тури:

1- юридик

шахс,

2-

ЯТТ,

3-

ўзини

ўзи

банд

қилган

шахс,

4-

жис-

моний

шахс


Микро

молия

ташки

лотига

алоқа

дорлик (ҳа, йўқ)

Ўзаро

алоқа

дор

қарздор

лар

гуруҳи рақами

КАДР

база

сида

рўй

хатга

олин

ган

шарт

нома

уни

кал

рақа

ми

(18

талик)

(бўш

катак

қолма

син)


Кредит

шарт

нома

рақа

ми

Кредит

шарт

нома

сана

си

Кредит

(истеъ

мол,

микро

кредит,

микро

қарз,

лизинг)

бери

лган

сана

Кредит

(истеъ

мол,

микро

кредит,

микро

қарз,

лизинг)

қайта

риш

сана

си

Кредит

муд

дати

(ойлар

сони)

Имти

ёзли

давр

(ойлар

сони)

Тўлов

график

усули

(1-анну

итет;

2-диф

ферен

сиал)

Кредит

шарт

нома

сум

маси

Ҳақи

қатда

ажрати

лган

кредит

сум

маси

(номи

нал)

1

2

   

3

4

5

6

7*

8*

9*

10

11

   

12

13

14

15*

16

17

18

19

   

















           

      

Кре

дит

(истеъ

мол,

микро

кредит,

микро

қарз,

ли

зинг)

қол

диғи


шундан,

    

муд

датли

кредит

ҳисоб

рақами

(20

талик)

муд

датли

кредит

қол

диғи

муд

дати

ўтган

кредит

ҳисоб

рақами

(20

талик)


муд

дати

ўтган

кредит

қол

диғи


муд

дати

ўтган

қолдиқ

шакл

ланган

сана

(КК.ОО.

ЙЙЙЙ)


шарт

лари

ўзгарти

рилган

кредит

ҳисоб

рақами

(20

талик)


шарт

лари

ўзгарти

рилган

кредит

қолдиғи


шарт

лари

ўзгарти

рилган

сана

(КК.ОО.

ЙЙЙЙ)


шарт

лари

ўзгарти

рилган

дан сўнг

кредитни

охирги

сўнди

рилиш

санаси

(КК.ОО.

ЙЙЙЙ)


суд

жараё

нидаги

кредит

ҳисоб

рақами

(20

талик)

суд

жараё

нидаги

кредит

қолдиғи

суд

жараё

нига

ўткази

лган сана

(КК.ОО.

ЙЙЙЙ)


Баланс

дан

ташқари

кредит

ҳисоб

рақами

(20

талик)


Баланс

дан

ташқари

кредит

лар

(95413)

қолдиғи

Баланс

дан

ташқа

рига

ўткази

лган сана

(КК.ОО.

ЙЙЙЙ)


20

    

21

22

23

24

25

26

27

28

       

29

30

31

32

33

34

35

     














           

         

Йил

лик

фоиз

став

каси

Муд

дати

ўтган

кредит

учун

фоиз

став

каси

(фоиз

да)

     

Кредит

бўйича

ҳисоб

ланган

жами

фоиз

лар


ҳисоб

ланган

фоизлар

(16307,

16309,

16323)


муд

дати

ўтган

фоиз

лар

(16377)

муд

дати

ўтган

фоиз

шакл

ланган

сана

(КК.ОО.

ЙЙЙЙ)


муд

дати

узайти

рилган

фоиз

лар


ҳисоб

дан

чиқа

рилган

фоиз

лар

(91501)

  

ҳисоб

дан

чиқа

рилган

фоиз

лар

шакл

ланган

сана

(КК.ОО.

ЙЙЙЙ)


Жами

ҳисоб

ланган

пеня

шундан,

    

кредит сифати таснифи

   

ҳисоб

ланган

пеня

шакл

ланган

сана

(КК.ОО.

ЙЙЙЙ)

      

асосий

қарз

бўйича

ҳисоб

ланган

фоизлар бўйича

    

пеня

бўйича

36

37

        

38

39

40

41

42

43

44

      

45

46

47*

48*

49*

      












           

        

Эҳти

молий

йўқотиш

ларга

қарши

жами

шакл

ланти

рилган

захира


шундан,

    

Кредит

тури:

1-исте

ъмол;

2-микро

кредит;

3-микро

қарз;

4-ли

зинг

Таъ

минот

тури:

0-таъмин

ланмаган;

1-кўчмас

мулк;

2-тран

спорт;

3-қим

матлик

лар;

4-бошқа

лар


Гаровга

қўйилган

мулкнинг

гаров

рейэстрида

рўйхатдан

ўтказиш

рақами

   

Таъми

нотнинг

қиймати

Муд

дати

ўтган

асосий қарз

шундан, қарздорлик муддати

    

Тўлов

муд

дати

30

кун

гача

бўл

ган

актив

лар

шундан,

   

асосий

қарз

бўйича

ярати

лган

захи

ра


ҳисоб

ланган

фоиз

лар

бўй

ича

ярати

лган

захи

ра

   

пеня

бўйича

ярати

лган

захи

ра

1-30 кун

31-90 кун

91-180 кун

181-365 кун

366

кун

ва

ундан юқори

Кредит

асосий

қарздор

лигининг

соф

қолдиғи

   

Кредит

фоиз

қарздор

лигининг

соф

қолдиғи

50

     

51*

52*

53*

54*

55

56

     

57

58*

59*

60*

61*

62*

63*

64*

     

65*

66*

     

    














         

*) Ломбардлар томонидан тўлдирилмаслиги мумкин.".

          

                

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2026 йил 3 октябрь