Марказий банк Бошқарувининг 15.09.2026 й. 24/5-сон "Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомнинг 35-1-бандига қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 09.10.2026 й. 3030-13-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
09.10.2026 й.
N 3030-13
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
15.09.2026 й.
N 24/5
ҚАРОРИ
Банк хизматлари истеъмолчилари
билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда
тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган
минимал талаблар тўғрисидаги низомнинг
35-1-бандига қўшимча киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПФ-22-сон "Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш" йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастури тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/18-сон қарори (рўйхат рақами 3030, 2018 йил 2 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2018 й., 10/18/3030/1440-сон) билан тасдиқланган Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомнинг 35-1-бандида:
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"банк билан мижоз ўртасида тузилган шартномага мувофиқ кредит ва (ёки) кафиллик тўловлари бўйича мижознинг топшириғисиз унинг барча банк карта ҳисобварақларида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг ярми миқдоридаги маблағни сақламаган ҳолда пул маблағларини ечиб олиш;";
тўртинчи - олтинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Т.А. Ишметов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 10 октябрь

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter