Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 19.09.2026 й. 01/07-7-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 09.10.2026 й. 3951-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
09.10.2026 й.
N 3951
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ
АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ
19.09.2026 й.
N 01/07-7
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини
бошқариш агентлиги томонидан қабул қилинган
айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга
ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июндаги ПФ-116-сон "Маҳалла бошқарувини самарали ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳамда 2026 йил 28 августдаги ПФ-177-сон "Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор С.Ғ. Муродов
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини
бошқариш агентлиги томонидан қабул қилинган
айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга
киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2022 йил 6 июндаги 170-сон "Майдони 2000 квадрат метргача бўлган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини ҳоким ёрдамчиларининг онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғида (рўйхат рақами 3372, 2022 йил 28 июнь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.06.2022 й., 10/22/3372/0575-сон):
номи ва 1-банддаги "2000" рақами "5000" рақами билан алмаштирилсин;
номи, муқаддима, 1-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "2000" рақами "5000" рақами билан алмаштирилсин;
4-банддан "ёки Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясининг қарорларида" деган сўзлар чиқариб ташлансин;
8-банднинг бешинчи хатбошисидан ", Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси" деган сўзлар чиқариб ташлансин;
учинчи хатбошисидаги "2000" рақами "5000" рақами билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошисидан ", Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси" деган сўзлар чиқариб ташлансин;
илова белгиси ҳамда номидаги "2000" рақами "5000" рақами билан алмаштирилсин;
"1-босқич" позицияси "Тадбирлар" устунидаги "2000" рақами "5000" рақами билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2024 йил 13 февралдаги 56-сон буйруғи (рўйхат рақами 3503, 2024 йил 18 март) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.03.2024 й., 10/24/3503/0239-сон) билан тасдиқланган Майдони 2000 метр квадратгача бўлган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини жисмоний шахсларнинг онлайн-буюртманомасига асосан хусусийлаштириш ёки ижарага бериш учун тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандидан "ёки Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясининг қарорларида" деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2025 йил 17 июндаги 01/07-14/43-сон буйруғи (рўйхат рақами 3644, 2025 йил 7 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2025 й., 10/25/3644/0573-сон) билан тасдиқланган Давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объектларини Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳудудий бўлинмаларининг онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тартиби тўғрисидаги низомда:
4-банддан "ёки Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясининг қарорларида" деган сўзлар чиқариб ташлансин;
8-банднинг бешинчи хатбошисидан ва 10-банднинг бешинчи хатбошисидан ", Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси" деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 10 октябрь

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter