Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 104-сон, Адлия вазирлигининг 2-сон "Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида коррупцияга оид хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш услубиётини тасдиқлаш тўғрисида"ги 10.10.2026 й. Қарори (АВ томонидан 10.10.2022 й. 3952-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
10.10.2026 й.
N 3952
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ АГЕНТЛИГИНИНГ 10.10.2026 й. N 104 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 10.10.2026 й. N 2 |
ҚАРОРИ
Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида
коррупцияга оид хавф-хатарларни аниқлаш ва
баҳолаш услубиётини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПҚ-240-сон "Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Адлия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида коррупцияга оид хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш услубиёти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор |
А. Бурханов |
Адлия вазири |
А. Ташкулов |
2-ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2022 йил 31 августдаги 2-сон ва Адлия вазирлигининг 2022 йил 31 августдаги 5-сон "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан уларнинг ҳудудий бўлинмалари, давлат муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш услубиётини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 3383, 2022 йил 31 август) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.08.2022 й., 10/22/3383/0785-сон).
2. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2025 йил 11 апрелдаги 7-сон ва Адлия вазирлигининг 2025 йил 22 апрелдаги 3-сон "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан уларнинг ҳудудий бўлинмалари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш услубиётини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 3383-1, 2025 йил 28 апрель) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2025 й., 10/25/3383-1/0393-сон).
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 12 октябрь

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter