ЭҲФ ўз вақтида тақдим этилмаганлиги учун 1 апрелдан бошлаб жарима солинади

preview

ДСҚ истисно тартибида ЭҲФни тақдим этиш муддатларини бузганлик учун СКнинг 223-моддасига мувофиқ жаримани назарда тутадиган тизимни жорий этиш муддатларини 1 апрелга кўчирди. Тегишинча, олдинги даврлар учун ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш имкониятига техник чекловларни олиб ташлаш ҳам кўчирилади. Buxgalter.uz қуйидагиларни тушунтириш илтимоси билан ДСҚга қатор саволлар йўллади:

1. Олдинги давр учун ўз вақтида ЭҲФни тақдим этолмаган тадбиркорлар, шунингдек уларнинг контрагентлари  ҳозирги вақтда ЭҲФни қандай тақдим этадилар?  Бу - етарлича кенг тарқалган вазият ва бундай вазиятга тушганлар нима қилишлари юзасидан аниқ йўриқнома зарур.

2. Олдинги даврлар учун ЭҲФ тақдим этганлик учун жарима санкцияларини қўллашга ўтишда ҳисоб-китобни жарима санкцияларисиз қайта топшириш имкониятини назарда тутадиган СКнинг 83-моддаси 4-қисми нормасига қандай риоя қилинади?

3. Олдинги давр учун ЭҲФ тақдим этилган тақдирда СКнинг 223-моддасида назарда тутилган нормани қўллаш механизми қандай? Ахир СКнинг 157-159-моддаларига асосан бу фақат сайёр текширув ёки солиқ аудити натижалари бўйича мумкин.

Шунингдек, buxgalter.uz ДСҚ мутахассисларига ЭҲФни тақдим этиш муддатларини бузганлик учун жарималар солиш тизими қандай ишлаши ҳақида аниқ ва батафсил йўриқномани ишлаб чиқиш ва эълон қилишни сўраб мурожаат қилди.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /uz/publish/doc/text167819_ehf_uz_vaqtida_taqdim_etilmaganligi_uchun_1_apreldan_boshlab_jarima_solinadi