Этил спиртига тегишли ЭҲФни жўнатишга нима тўсқинлик қилмоқда

preview

«Корхона этил спирти ишлаб чиқаради. 02207001001000004 МХИК (Истеъмолбоп хом ашёдан ректификацияланган этил спирти (ректификацияланган), олий даражада тозаланган) кўрсатилган ЭҲФни жўната олмаяпмиз. Тизим солиқ органи томонидан чекловлар белгилангани ҳақида хабар бермоқда. Солиқ хизматининг call-марказида изоҳлашларича, мажбурий рақамли маркировкаланадиган товарларга бундай чеклов қўйилади. Тегишли майдон тўлдирилгач, ҳисобварақ-фактура ўтади. Бироқ биз ичимликларни эмас, балки уларни тайёрлаш учун хом ашёни сотамиз. Уни рақамли маркировкалаш талаб этилмайди. Маҳсулотимизни маркировкалашимиз керакми?».

Вuxgalter.uz илтимосига кўра «CRPT-TURON» МЧЖ «Алкоголь маҳсулотлари» товар гуруҳи мутахассиси Рустам ҚОДИРОВ вазиятни шарҳлади:

 

– 31.12.2020 йилдаги 833-сон ВМҚга 4-иловага мувофиқ, қуйидагилар учун рақамли маркировкалаш жорий этилган:

  • 2021 йил 1 январдан – алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан – вино ва виночилик маҳсулотлари учун;
  • 2021 йил 1 апрелдан – пиво ва пиво маҳсулотлари учун;
  • 2021 йил 1 декабрдан – металл, шу жумладан – алюмин идишдаги алкоголь маҳсулотлари учун.

Этил спирти таркибий компонент ҳисобланиши ва чакана савдо шохобчаларида алоҳида товар номи сифатида (алоҳида алкоголь ичимлиги сифатида) реализация қилинмаслиги сабабли ушбу маҳсулот рақамли маркировкаланмайди.

Ушбу МХИК кўрсатилган ЭҲФ тақдим этилганда қандайдир чекловлар юзага келса, биринчи навбатда унинг турини аниқлаш ва уни қонунчилик нормаларига мувофиқлаштириш зарур. Бунда сизга ДСҚ (тел.: 1198) ва «Янги технологиялар» ИАМ мутахассислари (тел.: +998 71 202-32-32) ёрдам беришлари мумкин.

 Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.


ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /uz/publish/doc/text186473_etil_spirtiga_ehfni_junatishga_nima_tusqinlik_qilmoqda