Жарима тўланган тақдирда ЭҲФни олдинги давр учун расмийлаштиришга рухсат беришлари мумкин

preview

ДСҚ 1 мартдан бошлаб солиқ тўловчиларда олдинги даврлар учун ЭҲФни тақдим этиш имконияти пайдо бўлиши ҳақида хабарлар (1-сон, 2-сон) йўллади. Бироқ буларнинг барчаси қандай ишлаши ҳақида идора ҳали якуний қарор қабул қилмади. Buxgalter.uz ДСҚда тафсилотларни аниқлаштирди.


Идорадаги манба тушунтирди:

- Ҳақиқатан йўлланган хабарномаларда 1 мартдан бошлаб олдинги даврлар учун ҳисобварақ-фактураларни тақдим этишга техник чеклов олиб ташланиши ҳақида айтилган. Бироқ ташкилий ва техник масалалар ҳали ишлаб чиқилмоқда. Шу боис режаларни ҳақиқатда амалга ошириш кечиктирилиши эҳтимоли мавжуд. Якуний қарор ҳақида идора қўшимча равишда хабар беради.

Кутилишича, ушбу ўзгартириш электрон ҳисобварақ-фактураларни Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомда белгиланган муддатларда тақдим этишга улгурмаган тадбиркорлар учун муаммонинг ечими бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ҳисобварақ-фактура товарлар жўнатилган (топширилган) ёки хизматлар кўрсатилган календарь санада тақдим этилади. Қуйидаги ҳоллар истисно ҳисобланади:

Вазият

ЭҲФни тақдим этиш муддатлари

1

Товарлар (хизматлар) юридик шахсларнинг миллий валютадаги корпоратив банк карталари ёки якка тартибдаги тадбиркорларнинг миллий валютадаги банк карталари орқали тўловни қабул қилган ҳолда реализация қилинган

Сотиб олувчининг (харидорнинг) талабига кўра товарлар (хизматлар) реализация қилинган календарь ойнинг охирги санасига қадар товарлар (хизматлар) амалда реализация қилинган сана билан расмийлаштирилган ҳолда

2

Электр ва (ёки) иссиқлик энергияси, сув, газ, коммунал хизматлар, алоқа хизматлари, темир йўлда ташиш, транспорт-экспедиторлик хизмати реализация қилинганда, қувурлар тизими орқали юкларни ташишга доир хизматлар реализация қилинганда, шунингдек, товарлар (хизматлар) доимий (узлуксиз) асосда реализация қилинадиган бошқа холларда товарлар етказиб берилганда (хизматлар кўрсатилганда)

Календарь ойнинг сўнгги кунида мазкур ой давомида жами етказиб берилган товарлар (кўрсатилган хизматлар) ҳажми бўйича бир марта. Ҳисобварақ-фактура товарлар (хизматлар) реализация қилинган ойдан кейинги ойнинг 10 кунига қадар, товарлар (хизматлар) реализация қилинган ойнинг охирги кунидаги сана билан тақдим этилади.

 

3

Объектлар қурилишида, шу жумладан, объектларни фойдаланиш учун тайёр ҳолда қуришда, шунингдек, узоқ (бир солиқ ҳисоботи давридан ортиқ) технологик даврийликдаги узоқ муддатли шартномалар бўйича, агар тузилган узоқ муддатли шартномалар шартларида хизматларни ҳар ойда топшириш назарда тутилмаган бўлса

Ҳисобварақ-фактура хизматлар реализация қилинган ойнинг охирги кунидаги сана билан ёзилади ва хизматлар реализация қилинган ойдан кейинги ойнинг 10 кунига қадар тақдим этилади

 

 

Техник чекловни бекор қилиш оммавий равишда, шу жумладан - узрли сабабларсиз белгиланган муддатларга риоя қилмасликка  сабаб бўлмаслиги керак. Шу боис олдинги даврлар учун ЭҲФ тақдим этиш имконияти томонлар СКнинг 223-моддаси асосида яширилган (камайтириб кўрсатилган) солиқ базаси суммасининг 20%и миқдорида ҳисобланган жаримани тўлаган тақдирда тақдим этилади.

Олдинги даврлар учун ЭҲФни расмийлаштиришда жарима санкциялари ҳам сотиб олувчига, ҳам сотувчига қўлланилади, сабаби товарларни (хизматларни) ҳисобварақ-фактурасиз жўнатиш ва ушбу ҳужжатни муддатларни бузган ҳолда рўйхатга олиш солиқ органи белгиланган муддатда битимнинг амалга оширилишини кўрмаслигига олиб келади.

Бунда солиқ органининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарори олинган кундан эътиборан 10 кунлик муддатда жарима ихтиёрий равишда тўланганда унинг миқдори белгиланган миқдорга нисбатан 2 бараварга камайтирилишини назарда тутувчи СКнинг 218-моддаси 4-қисми нормаси қўлланилади. Ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш мазкур ҳолда томонлар айбга иқрор бўлгани сифатида баҳоланади.

Сотувчи ва сотиб олувчи олдинги давр учун ЭҲФ расмийлаштиришдан олдин тизимдан бунда жарима ҳисобланиши тўғрисида хабарнома олишлари назарда тутилмоқда. Ва фақат иккала томон бунга розилик билдиргандан кейин уларга ҳисобварақ-фактурани кечикиш билан расмийлаштириш имконияти тақдим этилади.

Расмийлаштирилгандан кейин сотувчи ва сотиб олувчига санкциялар қўлланилиши тўғрисида шахсий қарор йўлланади, жариманинг ҳисобланган суммаси ШКда акс эттирилади.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /uz/publish/doc/text167697_jarima_tulangan_taqdirda_ehfni_oldingi_davr_uchun_rasmiylashtirishga_ruhsat_berishlari_mumkin