Солиқчилар ЭҲФ бўйича саволларга жавоб бердилар

18.12.2019

14 декабрь куни Давлат солиқ қўмитасида солиқ тўловчилар учун “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. 400 нафардан зиёд бухгалтерлар ва тадбиркорлар ДСҚ раҳбариятига савол бериш имкониятига эга бўлишди. Олувчи учун ЭҲФ пуллик бўладими?

  • Биз – ҳисобварақ-фактураларни қабул қилувчи тараф. Ҳисобварақ-фактураларни қабул қилганимиз (имзо қўйганимиз) учун биз ҳам ҳар бир қабул қилинган ЭҲФ учун ҳақ тўлаймизми? Ёки ойлик абонент тўлови бўладими?

- Тақдим этилган ЭҲФ учун тўловни етказиб берувчи (сотувчи) амалга оширади. Қабул қилувчи тараф (харидор, буюртмачи) олинган ЭҲФ учун ҳақ тўламайди.

  • Агар буюртмачи норезидент, ҚҚС ставкаси 0% бўлса, ЭҲФ қандай расмийлаштирилади?

- 25.06.2019 йилдаги 522-сон ВМҚ билан тасдиқланган Низомнинг 3-бандига асосан БЮДни расмийлаштиришда ЭҲФ расмийлаштирилмайди.

  • E-factura гуруҳида тижорат банклари учун ҳисобварақ-фактураларни тўпламли юклаб олиш имконияти ҳақида илтимос билан мурожаат қилишган. Бу амалга оширилдими?

- E-factura тизимида Excel шаклидан ЭҲФни юклаб олиш имконини берадиган опция пайдо бўлди.

  • Электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактура 28 декабрда расмийлаштирилди ва жўнатилди, деб фараз қилайлик. Объектив сабабларга кўра олувчи уни шу куни тасдиқлай олмайди. Масалан, у унинг олинганлигини 6 январда тасдиқлайди. Байрам саналари, интернет-алоқасининг техник жиҳатдан ишдан чиқиши ва ҳоказо муносабати билан ЭҲФни расмийлаштиришни кечиктириш  назарда тутилмоқдами? Қоғоз шаклида ЭҲФ ва юкхати ёзиш, ЭҲФни эса шу рақам остида кейинроқ ўтказиш мумкинми?

- Ҳисобварақ-фактура бухгалтерияда уни расмийлаштириш санасида ҳисобга олинади. Агар ҳисобварақ-фактурада товар (хизмат)ни реализация қилиш санаси сифатида 28 декабрь кўрсатилган бўлса, ҳам жўнатувчи, ҳам олувчининг бухгалтериясида ҳисобварақ-фактура 28 декабрда ёки келаси йилнинг 6 январида қабул қилинганлигидан қатъи назар, у ҳисобварақ-фактурада  кўрсатилган операция амалга оширилган сана бўйича, яъни 28 декабрда акс эттирилади.

  • Жисмоний шахс офисни юридик шахсга ижарага тақдим этади. Жисмоний шахс ЭРИга эга бўлган ҳолда электрон ҳисобварақ-фактура тақдим этиши мумкинми?

- Жисмоний шахс ЭРИга эга бўлган ҳолда factura.soliq.uz сайти орқали ЭҲФни тақдим этиши мумкин.

  • Контрагент томонидан қабул қилинган ЭҲФни қандай бекор қилиш ёки ўзгартириш мумкин?

- Бу ҳолда тузатилган (корректировка қилинган) электрон ҳисобварақ-фактура жўнатиш лозим.

Soliq xizmati xabarlari маълумотлари асосида

Экспертлар ўз нуқтаи назарларидан келиб чиққан ҳолда тушунтириш берганлар, улар Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот берувчи асос бўлади.
Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг