Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
2021 йил учун Ер солиғи ҳисоб-китоби қандай тўлдирилади
2021 йил учун Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғи ҳисоб-китобини тўлдиришда қандай муҳим жиҳатларни инобатга олиш лозимлигини “Норма” эксперти Олег ЦОЙ buxgalter.uz ўқувчилари учун махсус тушунтирди:
Солиқ тўловчилар
- Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар, шу жумладан - норезидентлар - ер солиғини тўловчилар .
Кўчмас мулк ижарага берилган тақдирда:
- оператив ижарада - ижарага берувчи;
- молиявий ижара (лизинг)да - ижарага олувчи (лизинг олувчи) ер солиғи тўловчиси ҳисобланади.
Ер участкасидан бир нечта юридик шахс биргаликда фойдаланган тақдирда, солиқни ҳар бири ернинг фойдаланилаётган майдонидаги ўз улуши учун тўлайди.
Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этиш муддатлари
Юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ҳар бир солиқ даври - календарь йилнинг 1 январига бўлган ҳолатга кўра ҳисоблаб чиқаринг .
Солиқ ҳисоботини ер участкаси жойлашган ердаги солиқ органига қуйидаги муддатларга тақдим этинг:
- қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича - жорий солиқ даврининг 10 январига қадар. 2021 йил 9 январь - дам олиш куни бўлганлиги боис, ҳисоб-китобни топширишнинг сўнгги куни ундан кейинги иш кунига - 11 январга кўчирилади ;
- қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича - жорий солиқ даврининг 1 майига қадар.
Сиз солиқни солиқ базаси ва тегишли солиқ ставкасидан келиб чиқиб мустақил равишда ҳисоблаб чиқаришингиз зарур.
Агар календарь йил давомида солиқ базаси ўзгарса, бир ой муддатда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этинг.
Агар сизда солиқ солиш объекти сифатида ҳисобланмайдиган ер участкалари мавжуд бўлса , жорий йилнинг 10 январига қадар улар жойлашган жойдаги солиқ органига тегишли маълумотномани тақдим этинг .
Бироқ агар ушбу ер участкалари хўжалик фаолиятини юритиш учун фойдаланилса, уларга солиқ солинади .
Юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлаш муддатлари
Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун солиқни тўлаш:
- айланмадан солиқ тўловчилар учун - йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида, ҳар чорак биринчи ойининг 10-кунигача;
- айланмадан солиқ тўловчи бўлмаган солиқ тўловчилар учун - йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида, ҳар ойнинг 10-кунигача амалга оширилади .
Солиқ бўйича мажбуриятлар солиқ тўлашнинг белгиланган муддатидан кейин, яъни йил давомида юзага келганда, солиқ тўлашни мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан 30 кундан кечиктирмай амалга оширинг.
Солиқ ҳисоботи қандай шаклда тақдим этилади
My.soliq.uz порталида Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғи ҳисоб-китобининг 2 та шакли жойлаштирилган:
1) айланмадан солиқ тўловчилар учун;
2) қолган солиқ тўловчилар учун.
Ҳисоб-китобни тўлдириш учун ахборот қандай тайёрланади
Ҳисоб-китобни тўлдириш учун мавжуд ер участкалари, уларнинг жойлашган жойи ва майдони (гектарда) ҳақида ахборотни тайёрланг. Ушбу маълумотларни кадастр ҳужжатларидан олиш мумкин.
Юридик шахсларда мулк, эгалик, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқида бўлган ер участкаларини 3 та гуруҳга ажратиш мумкин:
1) солиқ солинадиган;
2) солиқ солиш объекти сифатида ҳисобланмайдиган ;
Бундан ташқари, қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқарувчилар қайта тикланадиган энергия манбалари номинал қуввати 0,1 МВт ва кўпроқ ускуналари эгаллаган ер участкалари бўйича солиқдан озод этилади. Имтиёз ускуна ишга туширилган пайтдан эътиборан 10 йил муддат амал қилади .
Шунингдек, солиқ бўйича имтиёзлар алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан назарда тутилиши мумкин.
Ер солиғи қандай ставкалар бўйича тўланади
Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун Ўзбекистон ҳудудлари бўйича базавий солиқ ставкалари 1 гектар учун мутлақ миқдорда белгиланган .
- Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашлари солиқ ставкаларини туман ва шаҳарлар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб базавий солиқ ставкалари асосида 0,5 дан 2,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда белгилайди;
- туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари СКнинг 429-моддаси 2-қисми 2-хатбошисида белгиланган ставкаларга, Тошкент шаҳри бўйича эса - базавий солиқ ставкаларига уларнинг ҳудудларида жойлашган даҳа, массив, маҳалла, кўча кесимида 0,7 дан 3,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни киритади.
Солиқ органлари солиқ тўловчиларни қўлланилаётган ставкалар миқдори ҳақида хабардор қилиши керак .
5 январь ҳолати бўйича ҳали тасдиқланган коэффициентлар мавжуд эмас. Бугун мазкур масала бўйича ваколатли органнинг расмий тушунтиришини кутаяпмиз.
Ер участкаларининг айрим тоифалари бўйича солиқ ставкаларига 0,25 коэффициент қўлланилади .
Қурилиши тугалланмаган объектлар эгаллаган ер участкалари учун солиқ икки баравар солиқ ставкалари бўйича тўланади .
Тугалланмаган қурилиш объектлари жумласига қуйидагилар киради:
- лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган норматив муддатда қурилиши тугалланмаган объектлар;
- агар қурилишнинг норматив муддати белгиланмаган бўлса - объектнинг қурилишига ваколатли бўлган органнинг рухсатномаси олинган ойдан эътиборан 24 ой ичида қурилиши тугалланмаган объектлар .
Қуйидагилар эгаллаган ер участкаларига нисбатан оширилган солиқ ставкалари қўлланилиши мумкин:
- бўш турган бинолар;
- фойдаланилмаётган майдонлар;
- яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар; қурилиши тугалланмаган объектла; самарали фойдаланилмаётган балиқ етиштириш (ўстириш) учун мўлжалланган сунъий сув ҳавзалари.
Бунда бундай ер участкаларига солиқ имтиёзлари татбиқ этилмайди .
Ер майдонларидан ҳужжатларсиз ёхуд ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланилганда солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг 4 баравари миқдорида белгиланади .
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғи ҳисоб-китоби қандай тўлдирилади
Солиқ ҳисоботини тўлдиришнинг қуйидаги кетма-кетлигига риоя қилишингизни тавсия қиламиз.
1. Ҳисоб-китобга 1-иловани “Солиқ тўловчининг ер участкалари тўғрисида маълумот”ни тўлдиринг, унда ҳар бир ер участкасини алоҳида сатрда тегишли тоифа билан жойлашган жойини кўрсатган ҳолда кўрсатинг.
2. 2-иловани - “Солиқ солинмайдиган ерлар”ни тўлдиринг, бунда мавжуд рўйхатдан тегишли асосни танланг.
3. “Ер солиғи тўловчи юридик шахс тўғрисида маълумот”ни тўлдиринг.
4. Ҳисоб-китобнинг 010-040- сатрлари 1 ва 2-иловаларнинг маълумотларидан келиб чиқиб автоматик тарзда тўлдирилади, 0401-0412-сатрлар қийматларини эса мустақил равишда кўрсатиш зарур.
Тошкент шаҳри Бектемир туманида рўйхатдан ўтказилган айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлмаган ишлаб чиқариш корхонаси қуйидагилар томонидан эгаллаган 3 та ер участкасига эга:
1) Тошкент шаҳри Бектемир туманида 3,5 га (4-зона) майдонга эга маъмурий ва ишлаб чиқариш бинолари;
2) Тошкент вилояти Қибрай туманида 2,3 га майдонга эга болалар соғломлаштириш оромгоҳи. Ер участкасига солиқ солинмайди.
3) у бўйича консервация қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинган, консервация қилиш муддати ўтмаган Тошкент шаҳри Сергели туманида 1,5 га (5 зона) майдонга эга объект. Ер участкаси бўйича солиқ ставкасига 0,25 коэффициент қўлланилади.
Тўлдирилган ҳисоб-китобни бу ерда, бу ерда ва бу ерда кўринг.