Ер солиғини тўлаш муддати 15 январга қадар узайтирилди

preview

ДСҚ 2021 йилда ер солиғи борасидаги вазият юзасидан ахборот хабарини тарқатди. Ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва солиқни тўлаш муддати 15 январга қадар узайтирилди, якуний ставкалар 10 январга қадар эълон қилинади.

Buxgalter.uz мазкур ахборот хабари моҳиятини аниқлаштирди:

“2021 йилдан ЎРҚ-659-сон Қонунга мувофиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкаларининг аниқ миқдорини белгилашнинг янги тартиби ўрнатилди.

Ушбу Қонун 2020 йил 30 декабрда қабул қилинганлигини ҳисобга олган ҳолда, солиқ ставкаларининг аниқ миқдорини белгилаш жараёни якуний босқичда турибди.

Истисно тартибида:

  • 2021 йилда юридик шахслардан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун олинадиган ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботларини тақдим этиш муддати 5 кунга узайтирилади;  
  • 2021 йилнинг январь ойи ва биринчи чораги учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлаш жорий йилнинг 15 январигача амалга оширилади;  
  • 2021 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари солиқ тўловчиларга жорий йил 10 январга қадар етказилади.

2021 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича 2021 йил 15 январгача солиқ ҳисоботларини тақдим этган ва тегишли солиқ суммаларини тўлаган солиқ тўловчиларга нисбатан жавобгарлик қўлланилмайди”.

Ер солиғи Ер солиғи Ер солиғи /uz/publish/doc/text166111_er_soligini_tulash_muddati_15_yanvarga_qadar_uzaytirildi