СК-2022: ер солиғи бўйича ҳисобот топшириш ва солиқни тўлаш

preview

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи тўловчилар 2022 йил учун солиқ Ҳисоб-китобини 1 февралга қадар топширадилар . Буни ҳозир амалга ошириш мумкин, ДСҚ ресурсларида базавий ставкалар, ҳудудий коэффициентлар ва шакллар пайдо бўлди.

Эътибор беринг
Ҳудудий коэффициентлар тўғрисидаги маълумотлардан ҳануз фойдаланиш имконияти мавжуд эмас. Кутамиз...

Солиқ тўловчининг шахсий кабинетида “ЮШ ҳисоботини жўнатиш” интерактив хизматининг “Электрон шакллар” ойнасида қуйидагилар жойлаштирилган:

1. Жорий солиқ даврининг 1 январь ҳолатига қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун тўланадиган юридик шахслардан олинадииган ер солиғи ҳисоб-китоби - икки вариантда:

  • чораклик асосда топширувчилар учун (айланмадан олинадиган солиқ);
  • ҳар ойда Ҳисоб-китоб топширувчилар учун (ҚҚС тўловчилар).

2. Жорий солиқ даврининг 1 январь ҳолатига юридик шахсларнинг солиқ солиш объекти ҳисобланмайдиган ер участкалари бўйича маълумотнома. Уни СКнинг 426-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ерларга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари топширадилар.

Базавий солиқ ставкалари :

Республика ҳудудлари

1 гектар учун базавий солиқ ставкаси (млн сўмда)

Тошкент шаҳри:

1 зона

2 зона

3 зона

4 зона

5 зона

 

220

175

135

90

45

Қорақалпоғистон Республикаси

28

Андижон вилояти

35

Бухоро вилояти

29

Жиззах вилояти

29

Қашқадарё вилояти

29

Навоий вилояти

29 

Наманган вилояти

35 

Самарқанд вилояти

35 

Сурхондарё вилояти

25 

Сирдарё вилояти

22 

Тошкент вилояти

30 

Фарғона вилояти

29 

Хоразм вилояти

29 

Юридик шахслар учун 2022 йилга қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун солиқ ставкаларининг аниқ миқдорини Солиқ қўмитаси ўз сайтида жойлаштиришни бошлади.

 

Мисол
Ҳудудий коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда солиқ ҳисоб-китоби
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган участка майдони - 2 га. Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани “Бинокор” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган.
Тошкент шаҳрининг 5-зонаси учун ер солиғининг базавий ставкаси - 1 га учун 45 млн сўм.
Коэффициент - 1,1 (участканинг жойлашган жойига боғлиқ ҳолда коэффициент Янгиҳаёт туманида 2022 йилда 0,9–1,2 ни ташкил қилиши мумкин - таҳририят изоҳи).
Ставка коэффициентни ҳисобга олган ҳолда: 1 га учун 45 млн сўм х 1,1 = 49,5 млн сўм.
2022 йил учун солиқ суммаси: 2 га х 49,5 млн сўм = 99 млн сўм.

Ресурс солиқлари бўйича бошқа муҳим ўзгартиришлар:

 

 

Ер солиғи Ер солиғи Ер солиғи /uz/publish/doc/text177697_sk-2022_er_soligi_buyicha_hisobot_topshirish_va_soliqni_tulash