Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Чет эл компаниясидан агентлик хизматларини олишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади
“Умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлган Ўзбекистон компанияси агентлик битими тузди. Шартнома бўйича Россия компанияси – агент Ўзбекистон компанияси учун бошқа Россия компаниясига лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга буюртма беради.
Ўзбекистон компанияси агентнинг хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ барча харажатларини қоплайди ва агентга воситачилик ҳақи тўлайди. Шартли равишда, ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича хизматлар учун 1 000 Россия рубли қоплаб берилади, воситачилик ҳақи 200 рублга тенг, шартноманинг умумий суммаси – 1 200 рубль.
Ўзбекистон компаниясида қайси суммадан қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Иккала Россия компаниясидан солиқ резидентлиги тўғрисидаги ҳужжатни сўраб олиш керакми?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:
Норезидентнинг даромадларидан олинадиган фойда солиғи
– Чет эл юридик шахсларининг даромадларига солиқ солиш СКнинг 50-боби “Норезидентларнинг доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган даромадларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари” билан тартибга солинади. Бу тўлов манбаида солиқ солинадиган даромадлардир.
Агар Россия компанияси – агент Ўзбекистон ҳудудида агентлик хизматларини кўрсатса, бу ҳолда норезидентнинг даромади юзага келади .
Ўзбекистон ва Россия ўртасида иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида халқаро битим (Москва, 1994 йил 2 март, ЎзР учун 1995 йил 27 июлдан кучга кирган) тузилганлиги боис, Россия компанияси ЎзРда солиқ солишдан озод қилиниши мумкин. Бунинг учун иккита шартга риоя қилиниши лозим:
- даромадни тўлаш пайтида Россия компанияси – агент томонидан сизга солиқ резидентлиги тўғрисида ҳужжат тақдим этилган ;
- мазкур компаниянинг фаолияти доимий муассаса ташкил этилишига олиб келмайди.
Агар Россия компанияси – агент Ўзбекистондан ташқарида хизматлар кўрсатса, бу ҳолда хизматлар кўрсатишдан олинган даромад юзага келмайди .
Сизнинг агентингиз лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга буюртма берадиган Россия компанияси учун Ўзбекистонда солиқ солинадиган даромад юзага келмайди, сабаби у ЎзРнинг резидентидан даромад олмайди .
Норезидентлар даромадларидан тўлов манбаида олинадиган фойда солиғи ҳақида қуйидаги тавсияда батафсил ўқинг:
ҚҚС
Ўзбекистон ҳудуди хизматни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади, сабаби хизматнинг харидори – Ўзбекистон компанияси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолиятни амалга оширади (туради) .
ҚҚСни қандай ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш ҳақида батафсил – қуйидаги тавсияларда ўқинг:
- Товарлар ва хизматларни реализация қилиш жойини қандай аниқлаш керак;
- Товар (хизмат) чет эллик шахслардан сотиб олинганда солиқ агенти томонидан ҚҚС ҳисобланиши.