Ижарадан олинган даромадларга солиқ солиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби (жадвал)

preview

Ижара муносабатлари кўп қиррали бўлиб, юридик ва жисмоний шахслар учун ўзига хос жиҳатлари мавжуд. Ушбу масалани англаш осон бўлиши учун йиғма жадвал тайёрладик, унда турли тоифадаги солиқ тўловчилар учун ижара шартномаларини расмийлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари ва солиқ оқибатларини акс эттирдик.

Жадвални тайёрлашда қуйидагилардан фойдаланилди:

  • Солиқ кодекси;
  • Фуқаролик кодекси – ФК 574-м. ва ФК 603-м.;
  • Уй-жой кодекси – УЖК 86-м.;
  • «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга 8-илова.

Кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини расмийлаштириш ва ундан олинган даромадларга солиқ солиш йиғма жадвали

Т/р

Ижарага берувчи

Ижарага олувчи

Кўчмас мулк

Солиқ солинадиган база

Даромад солиғи ставкаси

Солиқ тўлаш тартиби ва муддатлари

Е-ijara тизимида рўйхатдан ўтказиш

Ижарага берувчи учун солиқ оқибатлари

Ер солиғи

Мол-мулк солиғи

1

Жисмоний шахс

Жисмоний шахс

Тошкент шаҳридаги турар жой биноси

Шартномага мувофиқ, бироқ бир ойда 1 кв.м учун 15 500 сўмдан кам бўлмаган миқдорда

12%

Дастлабки декларацияга мувофиқ кейинги ойнинг 5-санасигача

Талаб этилади

Мавжуд эмас

2

Жисмоний шахс

Жисмоний шахс

Нукус шаҳри ва вилоят марказларидаги турар жой бинолари

Шартномага мувофиқ, бироқ бир ойда 1 кв.м учун 9 500 сўмдан кам бўлмаган миқдорда

12%

Дастлабки декларацияга мувофиқ кейинги ойнинг 5-санасигача

Талаб этилади

Мавжуд эмас

3

Жисмоний шахс

Жисмоний шахс

Бошқа аҳоли пунктларидаги турар жой бинолари

Шартномага мувофиқ, бироқ бир ойда 1 кв.м учун 4 000 сўмдан кам бўлмаган миқдорда

12%

Дастлабки декларацияга мувофиқ кейинги ойнинг 5-санасигача

Талаб этилади

Мавжуд эмас

4

Жисмоний шахс

Юридик шахс

Тошкент шаҳридаги нотурар жой биноси

Шартномага мувофиқ, бироқ бир ойда 1 кв.м учун 32 000 сўмдан кам бўлмаган миқдорда

12%

Ҳақиқатда даромадлар тўланганда тўлов манбаида

Талаб этилади

Юридик шахслар учун белгиланган ставкалар бўйича *

Юридик шахслар учун белгиланган ставкалар бўйича – 1,5%  *

5

Жисмоний шахс

Жисмоний шахс, якка тартибдаги тадбиркор

6

Нукус шаҳри ва вилоят марказларидаги нотурар жой бинолари

Шартномага мувофиқ, бироқ бир ойда 1 кв.м учун 18 500 сўмдан кам бўлмаган миқдорда

7

8

9

Жисмоний шахс

Юридик шахс

Бошқа аҳоли пунктларидаги нотурар жой бинолари

Шартномага мувофиқ, бироқ бир ойда 1 кв.м учун 7 500 сўмдан кам бўлмаган миқдорда

10

11

Юридик шахс

Ҳар қандай шахс

Исталган бино

Шартномага мувофиқ

Қўлланиладиган солиқ солиш тизимига мувофиқ

12

Жисмоний шахс –
 норезидент

Ҳар қандай шахс

Исталган бино

Ижарага олувчи (юридик ёки жисмоний шахс) ва кўчмас мулк турига қараб

(юқорида келтирилганига қаранг)

20%

Халқаро шартнома мавжуд бўлса, унинг шартлари ҳисобга олинади 

13

Юридик шахс –
норезидент

Юридик шахс

Исталган бино

Шартномага мувофиқ

15%

Тўлов манбаида ҚҚС

Талаб этилади

Қўлланиладиган солиқ солиш тизимига мувофиқ

20%

Тўлов манбаида норезидентларнинг даромадларидан фойда солиғи

СКнинг 36-моддасига мувофиқ ДМ вужудга келиши ва СКнинг 130-моддасига мувофиқ солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтказилиши хатари мавжуд.

Шунингдек халқаро шартномалар қоидалари ва нормалари ҳисобга олинади

* Эслатиб ўтамиз: СКнинг 436-моддасида кўрсатилган имтиёзлар қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди :

  • тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган ер участкаларига;
  • уйлар, дала ҳовли иморатлари, якка тартибдаги гаражлар ва бошқа иморатлар, иншоотлар юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага берилганда;
  • жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари эгаллаган ер участкаларига.

Жисмоний шахс ёки оилавий корхона ер участкасидан унда жойлашган уйда истиқомат қилиш билан бир вақтда товарлар ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) учун фойдаланган тақдирда:

  • мол-мулк солиғи СКнинг 422-моддаси 1-қисми 1-3-бандларида кўрсатилган ставкалар бўйича тўланади ;
  • ер солиғи солиқ жисмоний шахслар учун белгиланган солиқ ставкаси бўйича тўланади .

Татьяна ЛИМАРЕВА,

«Норма» компанияси эксперти.

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /uz/publish/doc/text178661_ijaradan_olingan_daromadlarga_soliq_solish_va_ularni_ruyhatdan_utkazish_tartibi_jadval