Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Маблағ оз бўлса, етказиб берувчи билан қандай ҳисоблашиш мумкин
Корхонада ижрочининг бажарган ишлари ҳақини тўлаш учун маблағ бўлмай қолиши мумкин. Бироқ унда айни шу – харидорларнинг тўлов қобилияти пасайгани сабабли унча яхши сотилмаётган маҳсулот бор. Ушбу вазиятда кредитор бунга розилик билдирса, унга маҳсулот сотиб, муаммони ҳал қилса бўлади. Шундан сўнг муқобил талабларни ҳисобга олиш мумкин.
«Норма» етакчи эксперти Наталья МЕМЕТОВА buxgalter.uz илтимосига кўра бундай операциянинг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари ҳақида гапириб берди:
Ҳужжатлар билан расмийлаштириш
– Бажарилган ишлар учун қарздорликнинг мавжудлиги корхона улар бажарилганини тасдиқлаганидан – бажарилган ишлар далолатномаси ва ҳисобварақ-фактурани имзолаганидан далолат беради.
Кредитор қарзи сўндирилиши учун маҳсулотингизни олишга розилик билдирса:
- у билан харид қилинадиган маҳсулот ҳажми ва қийматини (у корхонангиз учун бажарилган ишлар қийматига яқин бўлиши кераклигини инобатга олган ҳолда) келишиб олинг. Бунда ҳисоб-китоб иккала тараф учун иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлиши керак.
Эҳтимол, кредиторингизга бажарилган ишлар қийматидан камроқ ёки кўпроқ ҳажм керакдир;
- келишилган маҳсулот ҳажмини сотиш шартномасини расмийлаштиринг.
2019 йил 1 январдан бошлаб давлат улуши 50%дан кам бўлган корхоналар билан шартномалар бўйича ички бозорда олдиндан 15 фоиз тўловни амалга оширишга доир талаб бекор қилинган .
Корхонангиз давлат улушига эга бўлмаса ёки у 50%дан кам бўлса, шартномага олдиндан тўлов ҳақидаги шартни киритманг. Бу ҳолда у тўланмайди.
Маҳсулот етказиб бериш бўйича стандарт шартнома тайёрланг.
- Зарур ҳужжатларни (харидор томонидан берилган ишончнома, ҳисобварақ-фактура) расмийлаштирган ҳолда кредиторга маҳсулот берилишини расмийлаштиринг.
Маҳсулот етказиб берилганидан ва у ҳисобда акс эттирилганидан кейин сизда дебиторлик қарзи юзага келади. Ушбу босқичда муқобил талаблар ҳисобга олинишини расмийлаштириш мумкин. Бунинг учун тарафлардан бири ариза берса кифоя .
Талабномаларнинг суммаларини тасдиқлаш учун иккала шартнома бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасини аризага илова қилинг.
Натижада:
- ҳар бир тараф ўзи учун зарур нарсани олади;
- ўзаро қарзлар сўндирилади.
Солиқ оқибатлари
Ҳар бир тараф одатдаги тартибда тўлайдиган солиқларни тўлайди.
Ишларни бажарувчи учун бажарилган ишлар ҳажми даромад бўлади. Маҳсулот етказиб берувчи учун – уни сотиш ҳажми.
ҚҚС тўловчилари ҳисобварақ-фактурани ҚҚС билан тақдим этадилар. Бошқа тараф, агар ҚҚС тўловчиси бўлса, ҳисобга олиш қоидаларига риоя этилганда олинган ҳисобварақ-фактурадаги солиқни ҳисобга олиши мумкин.
Корхоналар қиймати бир хил – 2 300 млн сўм бўлган товарларни (хизматларни) бир-бирларига берган вазиятдаги эҳтимолий вариантларни кўриб чиқамиз.
Кўрсаткич |
А ва В корхоналари – айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар (4%лик ставкада) |
А ва В корхоналари – ҚҚС ва фойда солиғини тўловчилар |
А корхонаси – айланмадан олинадиган солиқни тўловчи (4%), В корхонаси – ҚҚС ва фойда солиғини тўловчи |
|||
А |
В |
А |
В |
А |
В |
|
Ҳисобварақ-фактурада ҚҚС |
– |
– |
2300 : 115 х 15 = 300 |
300 |
– |
300 |
Ҳисобга олинадиган ҚҚС |
– |
– |
300 |
300 |
– |
– |
Тўланадиган ҚҚС |
– |
– |
0 |
0 |
– |
300 |
Айланмадан олинадиган солиқ |
2300 х 4% = 92 |
92 |
– |
– |
92 |
– |
Даромад |
2300 |
2300 |
2000 |
2000 |
2300 |
2000 |
Муқобил етказиб бериш бўйича харажатлар |
2300 |
2300 |
2000 |
2000 |
2300 |
2300 |
Ҳисобга олингандан кейинги қарзлар |
– |
– |
– |
– |
– |
– |
Тарафлар ҳар хил солиқ тўлаган вариант энг фойдасиз эканлиги жадвалдан кўриниб турибди. Бу ҳолда ҚҚС ва фойда солиғини тўловчи В корхонасида ҚҚСни ҳисобга олиш имкони бўлмайди, натижада унинг харажатлари 300 млн сўмга ошади.
Бухгалтерия ҳисоби
Операция |
Дебет |
Кредит |
Материаллар, товарларни олиш |
||
Хизматларни олиш |
Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар |
|
ҚҚСни ҳисобга олиш (тўловчилар учун) |
||
Маҳсулотлар, товарлар, хизматларни реализация қилиш |
||
Маҳсулотлар, товарлар, хизматлар таннархини ҳисобдан чиқариш |
||
ҚҚСни ҳисоблаш (тўловчилар учун), ҚҚС ҳисобга олинишининг ҳисобини юритиш |
||
Бир турдаги муқобил талабларни ҳисобга олиш |
||
Олинган товарлар (хизматлар) қиймати берилганларининг қийматидан ошса, қўшимча тўлаш |
|
|
Берилган товарлар (хизматлар) қиймати олинганларининг қийматидан ошса, қўшимча тўловни олиш |