Нима учун фойда солиғи ва бошқа солиқлар ҳисоб-китобида кўрсаткичлар тўғри келмайди

preview

Камерал текширув жараёнида солиқ органлари турли солиқлар бўйича ҳисоботларда кўрсаткичларни солиштирадилар ва тафовутни аниқлайдилар. Ва бухгалтерлар бу ҳолда тушунтириш хати беришларига тўғри келади. Нима учун солиқ ҳисоб-китобларида кўрсаткичлар ҳар доим ҳам тўғри келмаслиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан «Норма» эксперти Олег ЦОЙ сўзлаб берди:


–Шунга ўхшаш бир нечта вазиятни кўриб чиқамиз.


1. Фойда солиғи ҳисоб-китобида жами даромад ва ҚҚС ҳисоб-китобида товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмалар кўрсаткичлари фарқ қилмоқда

Бундай вазият турли сабабларга кўра юзага келиши мумкин.

Улардан бири - асосий воситалар объектини реализация қилиш:

  • фойда солиғи бўйича жами даромадда АВни реализация қилишдан олинган фойда акс эттирилган ;
  • товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаларга ҚҚС ҳисоб-китобида АВни реализация қилиш қиймати киритилган .

Ушбу кўрсаткичлар турлича аниқланади. Бу ҳақда батафсил бу ерда ўқинг.

Бошқа сабаби - акцизости товарларини реализация қилиш:

  • фойда солиғи бўйича жами даромад ҚҚСни ва акциз солиғини инобатга олмаган ҳолда товарларни реализация қилишдан олинган даромадни ўз ичига олади ;
  • ҚҚС бўйича солиқ базаси акциз солиғини  ҳисобга олиб, реализация қилинадиган товарларнинг қийматидан келиб чиқиб аниқланади .

Яъни солиштирилаётган кўрсаткичлар акциз солиғи суммасига фарқ қилади. Бу ҳақда батафсил бу ерда ўқинг.


2. Фойда солиғи ҳамда ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобларида меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича харажатлар фарқ қилади

Меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари ва ижтимоий солиқ Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг “Харажатлар” 0105-сатрида кўрсатилади. Ушбу кўрсаткич ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобининг 011 ва 090-сатрлари 4-устунидаги қийматлар суммасига тўғри келиши керакдек туюлади. Бироқ бу ҳар доим ҳам шундай бўлмайди.

Агар ҳисобот (солиқ) даврида сиз давр бошида захирада бўлган товарларни реализация қилсангиз, фарқ юзага келади. Ҳисобот даврининг реализация қилинган маҳсулотлари таннархига киритилган харажатларни сиз олдинги даврларда амалга оширгансиз, фойда солиғи ҳисоб-китобида эса - жорий даврда акс эттиргансиз.

Яъни ҳисобот даврида реализация қилинган маҳсулотнинг (илгариги даврда ишлаб чиқарилган) таннархида маҳсулот реализация қилинган даврда эмас, балки у ишлаб чиқарилган даврда амалга оширилган харажатлар акс эттирилган. Шу боис  реализация қилинган маҳсулот таннархига киритиладиган харажатлар ҳисобот даври харажатларидан юқори ёки паст бўлиши мумкин.

Мисол

Фойда солиғи ҳамда ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобларида кўрсаткичлар ўртасидаги фарқ


2020 йилда корхона таннархи 953 млн сўм бўлган тайёр маҳсулотни реализация қилди, шу жумладан:

  • 2019 йилда ишлаб чиқарилган - 320 млн сўм (жумладан меҳнатга ҳақ тўлашга - 95 млн сўм. Ва ижтимоий солиқ - 11,4 млн сўм);
  • 2020 йилда ишлаб чиқарилган - 633 млн сўм (жумладан меҳнатга ҳақ тўлашга - 190 млн сўм. Ва ижтимоий солиқ - 22,8 млн сўм).

2020 йил охирига реализация қилинмаган маҳсулот қолдиқларининг таннархи - 210 млн сўм (шу жумладан - меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари - 70 млн сўм. Ва ижтимоий солиқ - 8,4 млн сўм). Барча маҳсулот 2020 йилда ишлаб чиқарилган.

2020 йил боши ва охирига тугалланмаган ишлаб чиқариш мавжуд эмас.

2020 йил учун Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг “Харажатлар” 0105-сатрида қуйидагилар акс эттирилади: 95 + 11,4 + 190 + 22,8 = 319,2 млн сўм (бошқа харажатларни ҳисобга олмасдан, реализация қилинган маҳсулот таннархига киритиладиган харажатлар қисмида).

2020 йил учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида қуйидаги кўрсаткичлар акс эттирилади (бошқа харажатларни ҳисобга олмасдан, ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархига киритиладиган харажатлар қисмида):

  • 011-сатрнинг 3, 4 ва 5-сатрларида - 260 млн сўм (190 + 70);
  • 090-сатрнинг 4 ва 5-сатрларида -31,2 млн сўм (22,8 + 8,4).

Шу тариқа, меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари ва ижтимоий солиқнинг турли суммаларини акс эттирдик:

  • Фойда солиғи ҳисоб-китобида - 319,2 млн сўм;

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида - 291,2 млн сўм (260 + 31,2).

 

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /uz/publish/doc/text166036_nima_uchun_foyda_soligi_va_boshqa_soliqlar_hisob-kitobida_kursatkichlar_tugri_kelmaydi