Экспертлар томонидан тасдиқланган жавобларни олинг:
Ўтган йил охирида my3.soliq.uz сайтида норезидентлардан олинадиган солиқлар бўйича янгиланган ҳисобот шакллари, жумладан – Норезидентлар даромадидан олинадиган юридик шахсларнинг фойда солиғи ҳисоб-китоби (137-код) пайдо бўлди.
Бухгалтерларда ҳозиргача уни тўлдириш бўйича саволлар туғилмоқда. Вuxgalter.uz сўровига кўра, уларга Солиқ қўмитаси Халқаро солиқ солиш администрациялаш бошқармаси бошлиғи Эркин ИСЛОМОВ жавоб берди:
Эътибор беринг
Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм каналимизга обуна бўлинг.
1. Норезидентга бўнак тўланган ойда ҳисоботни тақдим этиш керакми?
– Ҳа, Солиқ кодексига кўра, норезидентга нақд ёки нақдсиз шаклда пул узатиш даромад тўлаши деб тан олинишини ҳисобга олиш керак
.
Ҳисоб-китоб қуйидагилар амалга оширилган ойлар учун ортиб борувчи якун билан тақдим этилади:
- норезидентларга пул маблағлари, жумладан олдиндан тўловлар тўланган;
ёки
- норезидент даромадини тасдиқлайдиган ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Масалан, агар майда норезидентга шартнома суммасининг 30% миқдорида олдиндан тўлов ўтказилган, августда бутун шартнома суммасига бажарилган ишлар далолатномаси расмийлаштирилган, сентябрда эса норезидентга қарз қолдиғи тўланган бўлса, ўзбек корхонаси солиқ агенти сифатида май, август ва сентябрь ойларида ортиб борувчи якун билан Ҳисоб-китобни тақдим етиши керак.
Бунда, агар олдиндан тўлов даромад сифатида тасдиқланмаган бўлса, у солиқ солишдан истисно этилади. Бунинг учун «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ солиқ имтиёзлари» устунида «Олдиндан тўлов»ни танланг.
Кейинги даврларда олдиндан тўлов даромад сифатида тасдиқланганда, Маълумотлардаги «Олдиндан тўловлар бўйича ахборот қўшиш» тугмасини босинг.
Очилган мулоқот ойнасида тегишли шартноманинг СТИР рақамини танланг, шундан сўнг барча зарур ахборот, жумладан бажарилган ишлар далолатномаси акс этади. Натижада олдиндан тўлов суммаси солиқ базасига киритилади.
❖
Ҳисоб-китобда «Nol hisobot» тугмаси нима учун зарурлиги ҳақида бошқа мақолада ўқинг
2. Жисмоний шахслар билан тузилган ва бу Ҳисоб-китобда ҳам акс этадиган шартномалар билан нима қилиш керак?
– Ушбу Ҳисоб-китоб фақат юридик шахслар учун назарда тутилган. Жисмоний шахс-норезидентларнинг даромадлари ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида акс этирилиши керак. Жисмоний шахслар билан тузилган шартномаларни Ҳисоб-китобдан истисно этиш учун
Маълумотларга «Солиқ тўловчи тури» устуни қўшилган. Агар жисмоний шахслар билан шартномалар бўйича сиз «Жисмоний шахс» турини танласангиз, ушбу шартномалар бўйича сумма автоматик «ноллаштирилади» ва солиқ базасига таъсир қилмайди.
Шундай устун Хорижий шахслардан сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобида ҳам (29-код) киритилган.
Норезидентлар даромадидан солиқ ҳисоб-китоби бўйича қўшимча ахборотни тавсияда ўқинг:
Buxgalter.uz тавсия қилади:
- Норезидентларнинг даромадларидан тўлов манбаида фойда солиғини тўлаш;
- Солиқ резидентлиги сертификатига қандай талаблар қўйилади;
- Чет эл валютасига сотиб олинган товарларни (хизматларни) бўнак тўлови билан ҳисобга олиш тартиби;
- Фойда солиғининг камайишини ҳисобда ва молиявий ҳисоботда қандай акс этирилади.
![]()

