Лизинг берувчи ҚҚСни қандай ҳисоб-китоб қилиши керак

09.10.2025
author avatar

Иродахон АББОСХОНОВА

солиқ маслаҳатчиси
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– лизинг объекти харид қилинган тақдирда ҚҚС ҳисоби;
– лизинг объекти топширилганда ҚҚС ҳисоб-китоби:
       лизинг тўловларининг ҳисоб-китоби;
       технологик асбоб-ускуна олиб кирилганда ҚҚСдан озод этилган бўлса;
– лизинг олувчи томонидан лизинг объекти муддатидан олдин қайтарилганда ҚҚС ҳисоби;
– лизингда ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш.

 

Эътибор беринг

Тавсияга иқтисодиёт ва молия вазирининг қуйидаги буйруқларига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган:

  • 24.09.2025 й. АВ рўйхат рақами 1946-2-сон, 26.08.2025 йилдаги 281-сон;
  • 24.09.2025 й. АВ рўйхат рақами 3593-1-сон, 26.08.2025 йилдаги 282-сон.

Лизинг – бу молиявий ижаранинг алоҳида тури бўлиб, унда лизинг берувчи лизинг олувчининг топшириғига биноан сотувчидан лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни (лизинг объектини) харид қилади ва  уни лизинг олувчига ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун 12 ойдан ортиқ муддатга беради. Бунда лизинг шартномаси қуйидаги талаблардан бирига жавоб бериши лозим бўлади :

  • шартноманинг муддати тугагач, объект лизинг олувчининг мулки бўлиб ўтади. Масалан, енгил автомобиль 4 йилга лизингга берилди. Шартнома шартларида 4 йил ўтгач, автомобиль лизинг олувчига мулк бўлиб ўтиши акс эттирилган;
  • шартноманинг муддати лизинг объекти хизмат муддатининг 80%дан ортиқ бўлади ёки объектнинг шартнома тугаганидан кейинги қолдиқ қиймати унинг бошланғич қийматининг 20%дан кам бўлади. Масалан, берилган дастгоҳнинг хизмат муддати – 6 йил. Лизинг шартномаси муддати 5 йилни ташкил этади;
  • шартнома муддати тугагач, лизинг олувчи бу ҳуқуқни реализация қилиш санасида лизинг объектини унинг бозор қийматидан паст нархда сотиб олиш ҳуқуқига эга. Бу лизинг олувчи лизинг объектини бошқа хоҳловчилардан кўра арзонроқ сотиб олиши мумкинлигини билдиради;
  • шартнома даври учун лизинг тўловларининг жорий дисконтланган қиймати объектнинг лизингга топшириш пайтидаги жорий қийматининг 90 %идан ортиғини ташкил этади. Масалан, махсус техника 5 йилга лизингга берилган, йиллик фоиз ставкаси – 18%. Унинг жорий қиймати – 200 000 минг сўм. Бутун лизинг даврида лизинг тўловларининг жорий дисконтланган қиймати 319 778 минг сўмни ташкил этади ва бу 200 000 минг сўмнинг 90%дан ортиғини ташкил этади.

Лизинг операцияларининг ҳисоби қуйидагилар билан тартибга солинади:

Лизинг объекти харид қилинган тақдирда лизинг берувчи «кирувчи» ҚҚСни қандай ҳисобга олиши керак

Объектлар кейинчалик лизингга топшириш мақсадида харид қилинганда, ҳисобга олишнинг барча шартларини инобатга олган ҳолда, етказиб берувчи томонидан тақдим этилган ҚҚСни ҳисобга олинг .

Агар сиз лизинг объектини етказиб бериш ва уни мақсадига кўра фойдаланишга яроқли ҳолатга келтириш билан боғлиқ қайсидир харажатларни қоплаб берсангиз, бунда шартнома шартларига мувофиқ лизинг олувчи сизга ушбу харажатларни қоплаб берган тақдирда, уларни лизинг объекти қийматига киритинг. Лизинг олувчи қоплаб берадиган, лизинг шартномасида назарда тутилмаган харажатларни 9430 «Бошқа операцион харажатлар» ҳисобварағига киритинг.

Мисол
Лизинг объекти харид қилинган тақдирда «кирувчи» ҚҚСни қандай ҳисобга олиш керак

ҚҚС тўловчи – корхона кейинчалик лизингга топшириш мақсадида импорт бўйича ускуна харид қилди. Ускунанинг етказиб берувчига тўланиши лозим бўлган қиймати – 100 000 минг сўм.

Бу ускуна импорт қилинганда ҚҚСдан озод этиладиган технологик ускуналар рўйхатига киритилмаган. Божхона расмийлаштируви чоғида божхона божи ва йиғими – 10 300 минг сўм, ҚҚС – 13 200 минг сўм тўланган.

Транспорт харажатлари ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда – 336 минг сўмни, ускунани ўрнатиш харажатлари ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда – 1 120 минг сўмни ташкил этди. Шартномага кўра, лизинг олувчи ускунани ўрнатиш харажатларини қоплайди, транспорт харажатларини эса лизинг компанияси амалга оширади. Тегишинча, ускунани ўрнатиш харажатлари лизинг объектининг қийматига киритилади, транспорт харажатлари эса лизинг компаниясининг бошқа операцион харажатлари бўлиб ҳисобланади.

Бухгалтерия ҳисобида кейинчалик лизинг олувчига топшириш мақсадида лизинг объектининг харид қилинишини қуйидагича акс эттиринг:
                 

Хўжалик операцияси
мазмуни

Сумма,
минг сўм

Ҳисобварақлар боғланиши

дебет

кредит

Етказиб берувчидан лизинг объекти харид қилинди

100 000

0800

6010

Импорт қилинганда тўланган божхона божи ва йиғими акс эттирилди

10 300

6990

Лизингга топшириш учун харид қилинган ускуна импорти бўйича ҚҚС ҳисобга олинди

13 200

4410

6410

6990

4410

Ускунанинг лизинг олувчи томонидан қоплаб бериладиган ўрнатиш харажатлари акс эттирилди
(1 120 : 1,12)

1 000

0800

6990

Ускунани ўрнатувчи – корхона томонидан тақдим этилган ҚҚС ҳисобга олинди
(1 120 – 1 000)

120

4410

6410

6990

4410

Лизинг олувчига ускунани етказиб бериш бўйича лизинг шартномаси шартларига кўра, у томонидан қоплаб берилмайдиган транспорт харажатлари акс эттирилди
(336 : 1,12)

300

9430

6990

Транспорт харажатлари бўйича ҚҚС ҳисобга олинди
(336 – 300)

36

4410

6410

6990

4410

Объект лизингга топширилганда лизинг берувчи ҚҚСни қандай ҳисоб-китоб қилиши керак

Мол-мулкни молиявий ижарага (лизингга) бериш – бу ҚҚС солинадиган реализация қилиш бўйича айланма . 

Лизингда лизинг шартномаси тарафлари томонидан имзоланган қабул қилиш-топшириш далолатномасига кўра мол-мулк лизингга олувчининг тасарруфига берилган (топширилган) сана – бу айланма амалга оширилган сана .

Объект лизингга топширилганда ҚҚСни барча даврий лизинг тўловлари суммасидан келиб чиқиб, шу жумладан, қайтариб сотиб олиш суммасини киритган ҳолда, агар шартномада шундай сумма назарда тутилган бўлса, фоиз ҳисобидаги даромад чегириб ташланган ҳолда ҳисоб-китоб қилинг .

Эътибор беринг
Лизинг берувчининг фоизли даромадлари ҚҚСдан озод этилган .

Лизинг тўловларини қандай ҳисоб-китоб қилиш керак 

Лизинг тўловлари объект қийматининг қопланишини ва фоизли даромадни ўз ичига олади.

Тўловларнинг миқдорларини ва даврийлигини (жадвал) лизинг шартномасида белгиланг.

Фоизларни асосий қарз қолдиғидан ҳисобланг.

Мисол
Лизинг тўловларини қандай ҳисоб-китоб қилиш керак

2025 йил декабрь ойининг охирида лизинг берувчи ускуна сотиб олди ва 200 000 минг сўмга лизингга берди, лизинг муддати – 5 йил.

Фоизли даромад – йиллик 18%, имтиёзли давр мавжуд эмас.

Тўловлар тенг улушларда ўтказилади.

Йиллик лизинг тўлови суммасини қуйидаги формула бўйича аниқлаймиз:
A = K х S,
бунда:
А – йиллик аннуитет тўлов;
К – аннуитет коэффициенти;
S – кредит суммаси.
                 

 К


=

i х (1 + i) n

(1 + i) n – 1

бунда:                                                                       

i – кредит бўйича йиллик фоиз ставкаси;
n – кредит тўланадиган даврлар сони.

Ушбу қийматларни формулага солиб, аннуитет коэффициентини аниқлаймиз:

 

К

 

=

0,18 х (1 + 0,18) 3

 

=

 

0,319 777 841 794 787.

(1 + 0,18) 3 – 1

 

Йиллик тўловлар миқдори қуйидагини ташкил этади:
A = 0,319 777 841 794 787 х 200 000 000 = 63 955 568,36 сўм.
Лизинг тўловлари ҳисоб-китоби қуйидаги жадвалда акс эттирилган:

 

Даврлар

 

Йиллик лизинг
тўловлари, сўм

 

Лизинг берувчининг
фоизли даромади (18%),
сўм

 

Лизинг объекти
қийматини қоплаш
суммаси, сўм

Асосий қарз
қолдиғи, сўм

 

2026 йил 1 январь ҳолатига

 

 

 

200 000 000,00

2026 йил январь–декабрь

63 955 568,36

36 000 000,00

27 955 568,36

172 044 431,64

2027 йил январь–декабрь

63 955 568,36

30 967 997,70

32 987 570,66

139 056 860,98

2028 йил январь–декабрь

63 955 568,36

25 030 234,98

38 925 333,38

100 131 527,60

2029 йил январь–декабрь

63 955 568,36

18 023 674,97

45 931 893,39

54 199 634,21

2030 йил январь–декабрь

63 955 568,36

9 755 934,15

54 199 634,21

0,00

Жами

319 777 841,80

119 777 841,80

200 000 000,00

 

Ускунани лизинг олувчига топширганда «стандарт» турдаги ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиринг. Унда фақатгина лизинг объектини қоплаш қийматини кўрсатинг. ҚҚСдан озод этилган фоизли даромад суммасига ҳар ойда ҚҚС бўйича имтиёз мавжудлиги белгиси билан алоҳида худди шу турдаги ҳисобварақ-фактура расмийлаштиринг. Бунда имтиёз (имтиёз коди – 103278) 10406003004000000 «Комиссион фаолиятдан, шу жумладан мол-мулкни молиявий жарима (лизинг)га беришдан олинадиган фоизли даромадлар» МХИК кодини танлашда автоматик равишда ҳисобварақ-фактурада акс эттирилади.

Мисол
Объект лизингга топширилганда ҚҚС қандай ҳисоб-китоб қилинади

ҚҚС тўловчи – лизинг компанияси баланс қиймати 111 300 минг сўм бўлган импорт қилинган ускунани 5 йил муддатга лизингга берди.

Бу ускуна импорт қилинганда ҚҚСдан озод этиладиган технологик ускуналар рўйхатига киритилмаган.

5 йиллик лизинг тўловларининг умумий суммаси ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда 319 777,8 минг сўмни ташкил этади, шу жумладан, лизинг объектининг қийматини қоплаш суммаси – 200 000 минг сўм, лизинг берувчининг фоизли даромади – 119 777,8 минг сўм (аввалги мисолга қаранг).

ҚҚС барча даврий лизинг тўловларининг суммасидан келиб чиққан ҳолда, фоизли даромадни ҳисобга олмасдан туриб, яъни 200 000 минг сўмдан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади.

Бухгалтерия ҳисобида лизинг объектининг топширилишини қуйидагича акс эттиринг:
         

Хўжалик операцияси
мазмуни

Сумма,
минг сўм

Ҳисобварақлар боғланиши

дебет

кредит

Объект лизингга топширилди

224 000

0920

9220

ҚҚС ҳисобланди

24 000

9220

6410

Лизинг объектининг баланс қиймати ҳисобдан чиқарилди

111 300

9220

0800

Кечиктирилган даромад акс эттирилди
(224 000 – 24 000 – 111 300)

88 700

9220

7230

Тўловлар жадвалига кўра лизинг бўйича олинадиган узоқ муддатли тўловларнинг жорий қисми акс эттирилди 
(224 000 : 5)

44 800

4810

0920

Тўловлар жадвалига кўра узоқ муддатли кечиктирилган даромадларнинг жорий қисми акс эттирилди
(88 700 : 5)

17 740

7230

6230

Кечиктирилган даромад жорий қисмининг суммалари молиявий натижаларга ҳисобдан чиқарилди
(17 740 : 12)

1 478,3

6230

9390

Тўловлар жадвалига кўра лизинг берувчига ойлик фоизли даромад ҳисобланди
(36 000 : 12)

3 000

4010

9030

Олиб киришда ҚҚСдан озод этилган технологик асбоб-ускуна лизингга берилганда ҚҚС қандай ҳисоб-китоб қилинади

Олиб киришда ҚҚСдан озод этилган импорт қилинган асбоб-ускуна лизингга берилганда, ҚҚСни мазкур асбоб-ускунани сотиб олиш нархи ва реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқдан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинг .

Эслатиб ўтамиз

Ўхшаши Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, янги технологик асбоб-ускуна импорт қилинганда ҚҚСдан озод этилади  . «Импорт» ҚҚС бўйича имтиёз, шунингдек бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмларга ҳам, агар улар қуйидаги шартларга жавоб берса, татбиқ этилади:

  • битта контрактга (шартномага) мувофиқ, ушбу ускуна тўпламининг таркибида етказиб берилганда;
  • ушбу ускунанинг ажралмас қисми ҳисобланганда.

Aгар «эркин муомалага чиқариш» (ИМ 40) божхона режимида божхона расмийлаштируви пайтида технологик ускуна чиқарилган санасидан 3 йилдан ошмаган бўлса, янги деб ҳисобланади.

Божхона расмийлаштируви чоғида имтиёз ҳуқуқини олиш ва импорт қилинган технологик ускунанинг ишлаб чиқарилган йилини тасдиқлаш учун ускунанинг ишлаб чиқарилган санаси тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган, ишлаб чиқарувчи заводнинг тегишли техник паспортини ёки ишлаб чиқарувчининг бошқа ҳужжатини тақдим этинг.
Мисол
Импорт қилинганда ҚҚСдан озод этилган янги технологик ускунани лизингга беришда ҚҚС қандай ҳисоб-китоб қилинади

ҚҚС тўловчи – лизинг компанияси импорт ускунани (тўқиш дастгоҳларини) 5 йил муддатга лизингга беради.

Ушбу ускуна импорт қилинганда ҚҚСдан озод этилган технологик ускуналар рўйхатига киритилган.

Ускунанинг баланс қиймати – 100 300 минг сўм.

5 йиллик лизинг тўловларининг умумий суммаси ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда 319 777,8 минг сўмни ташкил этади, шу жумладан, лизинг объектининг қийматини қоплаш суммаси – 200 000 минг сўм, лизинг берувчининг фоизли даромади – 119 777,8 минг сўм.

ҚҚС ускунани сотиб олиш нархи ва реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқдан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади. У 11 964 минг сўмни ((200 000 – 100 300) х 12%) ташкил этади.

Лизинг олувчи лизинг объектини муддатидан олдин қайтарганда лизинг берувчи «кирувчи» ҚҚСни қандай ҳисобга олиши керак

Лизинг шартномасида лизинг олувчи томонидан объектнинг қайтарилиши назарда тутилиши мумкин.

Бу қуйидаги ҳолатларда амалга оширилиши мумкин:

  • шартноманинг муддати тугаганда;
  • объектнинг муддатидан олдин лизинг берувчига қайтарилиши ҳолатлари юзага келганда.

Лизинг объекти қайтарилганда, агар лизинг берувчига лизинг шартномасида назарда тутилган лизинг тўловларининг бутун суммаси тўлаб берилмаган бўлса, лизинг олувчида ҚҚСни ҳисоблаш бўйича мажбурият юзага келади.

Лизингга олувчи томонидан шартномаси шартлари бажарилмаганлиги сабабли лизинг объекти қайтарилган тақдирда, лизингга олувчи объект муддатидан олдин қайтарилган санада ўзи тўламаган лизинг тўловларининг суммасидан келиб чиқиб, фоиз ҳисобидаги харажат чегириб ташланган ва солиқ ҳисобга олинмаган ҳолда ҚҚСни ҳисоб-китоб қилади .

Мисол
Лизинг объекти лизингга олувчи томонидан муддатидан олдин қайтарилганда лизингга берувчи «кирувчи» ҚҚСни қандай ҳисобга олиши керак

ҚҚС тўловчи – лизинг компанияси импорт ускунани 5 йил муддатга лизингга берди.

Ушбу ускуна импорт қилинганда ҚҚСдан озод этилган технологик ускуналар рўйхатига киритилмаган.

5 йиллик лизинг тўловларининг умумий суммаси ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда 319 777,8 минг сўмни ташкил этади, шу жумладан, лизинг объектининг қийматини қоплаш суммаси – 200 000 минг сўм, лизинг берувчининг фоизли даромади – 119 777,8 минг сўм.

Форс-мажор ҳолатлари юз бериши муносабати билан лизингга олувчи лизинг объектини муддатидан олдин қайтарди, бунда тўланмаган лизинг тўловларининг суммаси ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда
70 459,5 минг сўмни ташкил этади, шу жумладан тўланмаган фоизли даромад суммаси – 9 755,9 минг сўм. Молиявий натижаларга ҳисобдан чиқарилмаган, кечиктирилган даромаднинг қолган суммаси
17 740 минг сўмга тенг.

Лизинг компаниясининг ўз омборига ускуналар етказиб берилиши бўйича транспорт харажатлари ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 336 минг сўмни ташкил этади.
Бухгалтерия ҳисобида лизинг объектининг муддатидан олдин қайтарилишини қуйидагича акс эттиринг:
              

Хўжалик операцияси
мазмуни

Сумма,
минг сўм

Ҳисобварақлар боғланиши

дебет

кредит

Лизинг объектининг ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолдаги қопланмаган қиймати акс эттирилди
((70 459,5 – 9 755,9) : 1,12)

54 199,6

0800

0920

4810

Лизингга олувчи томонидан ҳисобланган ҚҚС акс эттирилди
(54 199,6 х 12%)

6 504

4410

6410

4410

Лизинг объектини бериш натижасида юзага келган, кечиктирилган даромаднинг қолган суммаси молиявий натижаларга ҳисобдан чиқарилди

17 740

7230

9390

Лизинг объекти транспорт харажатлари (қайтариш) акс эттирилди
(336 : 1,12)

300

9430

6990

Транспорт харажатлари бўйича «кирувчи» ҚҚС ҳисобга олинди (336 – 300)

36

4410

6410

6990

4410

Лизингда ҳисобварақ-фактураларни қандай расмийлаштириш керак

Лизингга олувчига лизинг объекти топширилганда, кейин эса ушбу объект лизингга берувчига қайтарилганда ва кейинчалик бошқа лизинг олувчига топширилганда электрон ҳисобварақ-фактуралар (ЭҲФ) тақдим этиш тартиби қуйидагича:

  • лизингга олувчига лизинг объекти топширилганда стандарт ҳисобварақ-фактурани МХИК 10701004003000000 «Лизинг объектини молиявий лизингга бериш хизматини (ҚҚС солинадиган) кўрсатган ҳолда лизингга берувчи тақдим этади. Унда ҚҚС, барча даврий лизинг тўловлари суммасидан (шу жумладан, қайтариб сотиб олиш суммаси, агар шартномада шундай сумма назарда тутилган бўлса) келиб чиқиб, фоиз ҳисобидаги даромад чегириб ташланган ҳолда акс эттирилади ;
  • шартнома ва тўлов жадвалига мувофиқ фоиз даромадлари суммаси учун лизингга берувчи лизингга олувчига ойлик стандарт ҳисобварақ-фактурани МХИК 10406003004000000 «Комиссия фаолияти учун фоиз даромадлари, шу жумладан мол-мулкни молиявий ижарага (лизингга) бериш»ни кўрсатган ҳолда тақдим қилади. Ушбу даромаддан ҚҚС олинмайди («ҚҚСсиз» белгиси қўйилади), имтиёз коди – 103278;
Вазият
Лизинг компанияси – ҚҚС тўловчиси фоизли даромад учун бир томонлама ЭҲФ расмийлаштиради

ҚҚС тўловчи лизинг компанияси ҳар ой якуни бўйича Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ва уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 59-1-бандига мувофиқ лизинг фоизлари бўйича умумлаштирилган бир томонлама ЭҲФ расмийлаштиради.

Лизинг олувчилар икки томонлама ҳисобварақ-фактураларни талаб қилмоқда.

Бу вазиятда ким ҳақли? Лизинг компанияси лизинг фоизлари учун қандай ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириши керак?

– Низомнинг 59-1-бандида ижарага берувчининг (лизинг берувчининг) фоиз даромадлари учун бир томонлама ЭҲФ расмийлаштирилиши назарда тутилмаган. Шунинг учун у одатий икки томонлама ЭҲФ тақдим қилиши керак.

Лизинг фоизлари учун икки томонлама ЭҲФни тақдим қилиш Низомнинг 3-бандига ишора қилувчи 59-банд меъёрига мос келади. Ушбу бандда бир томонлама умумлаштирилган ЭҲФ чиқарилган ҳолатлар рўйхати келтирилган. Ижарага берувчининг (лизинг берувчининг) фоиз даромадлари ушбу рўйхатга киритилмаган. Демак, икки томонлама ЭҲФ тақдим қилиниши керак.

59-1-банд айланмадан олинадиган солиқ ва ушбу солиқлар бўйича солиқ ҳисоботи шаклларида автоматик тарзда белгиланадиган акциз солиғининг солиқ солиш объектини аниқлаш мақсадида киритилган.
  • шартнома шартлари бажарилмаганлиги сабабли лизинг олувчи томонидан лизинг объекти қайтарилганда, лизинг олувчи томонидан стандарт ЭҲФ тақдим этилади. У лизинг объектини беришдаги каби МХИКни кўрсатади. Унда ҚҚС қайтариш санасидаги лизинг тўловларининг тўланганлик ҳолатига қараб акс эттирилади.

Агар лизинг тўловлари шартнома бўйича қисман тўланган бўлса, ҚҚС лизинг олувчи томонидан ушбу объект учун тўланмаган лизинг тўловларининг суммасидан келиб чиқиб, фоиз ҳисобидаги харажат чегириб ташланган ҳолда ҳисоб-китоб қилинади .

Aгар тўловга лаёқатсизлик ёхуд бошқа қандайдир сабабларга кўра лизинг олувчи лизинг шартномаси бўйича тўловларни амалга оширмаган бўлса, объектни қайтаришда ЭҲФда лизинг берувчининг объектни топширишдаги ЭҲФда қайд этганидаги каби суммалар акс эттирилади;

  • лизинг объекти бошқа лизинг олувчига топширилганда лизинг берувчи бошқатдан ЭҲФ тақдим этади ва унда барча даврий лизинг тўловлари суммасидан (шу жумладан, қайтариб сотиб олиш суммаси, агар шартномада шундай сумма назарда тутилган бўлса) келиб чиқиб, фоиз ҳисобидаги даромад чегириб ташланган ҳолда ҳисобланган ҚҚСни акс эттиради . Фоиз даромади миқдори бўйича ЭҲФни бериш тартиби дастлабки ўтказма билан бир хил бўлади.

Aгар олиб киришда ҚҚСдан озод этилган импорт қилинган технологик ускуна лизингга топширилаётган бўлса, ЭҲФ бошқа мол-мулкни топшириш тартибидаги каби расмийлаштирилади. Бунда бундай ускуна бўйича ҚҚС сотиб олиш ва реализация қилиш нархлари ўртасидаги ижобий фарқдан келиб чиқиб ҳисобланади.

Экспертлар ўз нуқтаи назарларидан келиб чиққан ҳолда тушунтириш берганлар, бу Сизнинг мустақил қарор қабул қилишингиз учун асос бўлади.

Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг