Ишдан бўшатишда фойдаланилмаган таътил учун компенсация қандай ҳисоблаб чиқарилади

preview

Агар ходим-ўриндош ишдан бўшатилса, унга фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация тўлаш зарурми? Бу ҳолда уни қандай тўғри ҳисоблаб чиқариш мумкин? Фойдаланилмаган меҳнат таътиллари бўйича даъво қилиш муддати белгиланганми?

Саволларга buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:


- Ҳар бир ходим ҳақ тўланадиган йиллик таътил ҳуқуқига эга . Бу ўриндошлик асосида ишловчиларга ҳам тааллуқли .

Ҳар қандай ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда унга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланиши керак . Акс ҳолда ходим ўз ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб 3 ой мобайнида судга мурожаат қилиш учун тўлиқ ҳуқуққа эга . Агар иш берувчи ҳаракатларининг ғайриқонунийлиги тасдиқланса, ходимнинг фойдаланилмаган таътил учун пуллик компенсация тўлаш тўғрисидаги талаби тўлиқ ҳажмда қаноатлантирилади .

Ҳатто иш ҳақи тўғрисида низо мавжуд бўлган тақдирда ҳам ходимнинг унга фойдаланилмаган таътил учун тўланиши лозим бўлган компенсацияни тўлаш тўғрисидаги пуллик талаблари тўлиқ ҳажмда қаноатлантирилади .


Қандай ҳисоблаб чиқарилади

Мисол учун, ходим корхонада (бюджетдан ташқари ташкилот) 05.02.2018 йилдан 29.04.2021 й.гача ишлаган. Таътилда бир марта ҳам бўлмаган. Ишдан бўшашидан олдин маоши 1 500 000 сўмни ташкил этган. Январда ходим мукофот олган - 450 000 сўм. Ишдан бўшатилишидан олдин 12 ой учун иш ҳақидан ташқари бошқа тўловлар - бўлмаган. Таътилнинг муддати меҳнат шартномасига биноан 15 иш кунини ташкил этади.

Таътиллар муддатини ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқаришда уларнинг муддати ҳар бир тўлиқ таътил миқдорини 12 га бўлиб, сўнг тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади. Бунда 15 календарь кунга тенг ва ундан кўп бўлган кунлар бир ой деб яхлитланади, 15 календарь кундан ками эса чиқариб ташланади .

Пуллик компенсация фойдаланилмаган таътил кунлари учун ишдан бўшатиш санасига ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади. У ўз навбатида  ҳисоблаш даврида тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан (ишбай асосида ишлаб топилган қўшимча иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, иш ҳақига қўшимча ҳақлар ва ижтимоий суғурта бўйича бадаллар ҳисобланадиган бошқа тўловлар) ошган суммани 1/12 га оширган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади .

Эътибор беринг!
Турли вазиятларда компенсацияни қандай ҳисоблаб чиқариш ҳақида бизнинг тавсиямизда батафсил ўқинг.

6-кунлик ҳафта ҳисобида таътиллар учун ҳақ тўлаш ёки фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўлаш учун суммалар ҳисоб-китобида иш вақтининг ўртача ойлик давомийлиги 25,4 миқдорида қабул қилинади .

Бюджет ташкилотлари учун мажбурий тартибда Йиллик меҳнат таътили вақтида сақланиб қолинадиган ўртача иш ҳақи миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома амал қилади. 2021 йилда улар учун иш вақтининг давомийлиги 295 иш кунини, ойига ўртача -  24,58 (295 : 12) ни ташкил этади. Тижорат ташкилотлари учун ушбу Йўриқнома тавсиявий тусга эга.

Эътибор беринг!
Фойдаланилмаган меҳнат таътили учун ҳисобланган компенсация суммаси ишланмаган вақт учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киради ва тегишинча, ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинади  . Фойда солиғи тўловчилар учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги харажатлар чегириладиган харажатларга киради, шу жумладан - фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация .

Энди юқорида келтирилган мисол бўйича ҳисоб-китобни амалга оширамиз:

Кўрсаткичлар номи

Сатр коди

Ўл. бир.

Ҳисоб-китоб

Корхонада меҳнат шартномасига биноан белгиланган таътилнинг муддати

010

иш кунлари

15

Таътил тақдим этилмаган давр (ойлар): 2018–2020 йиллар ва 2021 йил январь–апрель (10 + 12 + 12 + 4)

020

ой

38

Унинг учун пуллик компенсация ҳисобланадиган фойдаланилмаган таътил кунлари ҳисоб-китоби (010-сатр х 020-сатр : 12)

030

иш кунлари

48

Ишдан бўшатиш кунига лавозим маоши

040

сўм

1 500 000

Олдинги 12 ой учун ижтимоий солиқ (илгари ЯИТ)  ҳисобланадиган мукофотлар, кўшимча ҳақлар ва бошқа тўловлар

050

сўм

450 000

Белгиланган лавозим маошидан ошадиган сумманинг 1/12 қисми (050-сатр : 12)

060

сўм

37 500

Ўртача ойлик иш ҳақи (040-сатр + 060-сатр)

070

сўм

1 537 500

Пуллик компенсация миқдори (070-сатр : 25,4 х 030-сатр)

080

сўм

2 905 511,81



Эътибор беринг!

Агар компенсация ишлаб чиқариш соҳаси ходимига тўланса, ҳисоблаш бўйича бухгалтерия ҳисоби бундай бўлади:

Дт 2010  КТ 6710, агарда маъмурий  ходим бўлса: Дт 9420 Кт 6710.