Бошланғич тан олингандан кейин ижарачида ижара мажбурияти қандай ҳисобга олинади

29.10.2021
author avatar

Иброҳим АҲМАДХОНОВ

МҲХС бўйича эксперт

Тавсияда:

– ижара бўйича мажбуриятни кейинги баҳолаш;
– ижара мажбуриятини баҳолаш бўйича амалий вазиятлар.

 

Ижара бўйича мажбуриятни келгусида баҳолаш 

Бошланғич тан олингандан сўнг ижара бўйича мажбуриятни:

  • мазкур мажбурият бўйича ҳисобланган фоизларга кўпайтириш;
  • тўланган ижара тўловлари суммасига камайтириш;
  • қуйидагиларни акс эттириш мақсадида қайта баҳолаш лозим:

– қайта баҳолаш, ёки
– ижара шартномасини модификация қилиш, ёки
– аҳамияти бўйича қайта кўриб чиқилган қатъий белгиланган тўловларини акс эттириш .

Ижара мажбурияти бўйича фоизларни ижара муддати давомида ҳар бир ҳисобот даврида дисконтлаш ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланг .

Бу – қуйидагича фоиз ставкаси  .

  • агар у осон аниқланиши мумкин бўлса, ижара шартномасига киритилган;
  • ижарачи томонидан қўшимча қарз маблағларини жалб этиш ставкаси, агар у осон аниқланиши мумкин бўлмаса;
  • агар шартноманинг шартлари ўзгарса, қайта кўриб чиқилган. Масалан, ижаранинг муддати, асосий активни харид қилишга опцион қийматининг ўзгариши.

Ижаранинг бошланиш санасидан кейин фойда ёки зарар таркибида қуйидагиларни тан олинг:

  • ижара мажбурияти бўйича фоизлар;
  • мажбурият баҳолашига киритилмаган ўзгарувчан ижара тўловлари .

Истиснолар бундай харажатлар бошқа МҲХС стандартларидан фойдаланган ҳолда бошқа активнинг баланс қийматига киритилгандаги ҳолатлар ташкил қилади.

Ижара мажбуриятларини баҳолаш бўйича амалий вазиятлар

Қуйидаги жадвалда ижара мажбурияти ҳисобининг турли жиҳатлари билан вазиятлар рўйхати келтирилмоқда.

Ижарачи томонидан ижара бўйича вазифаларнинг хусусиятлари

вазият
рақами

вазиятнинг номланиши

тўловларнинг даврийлиги

тўлов санаси

ижарага берувчидан рағбат

ҳисобот санаси ижара даври тугаши билан мос келади

ижара шартнмасини бекор қилганлик учун жарима

узайтиришга

опцион

5.1

Бино ижараси

йилда бир марта

давр охирида


йўқ



5.2

Бино ижараси

йилда бир марта

давр бошида


йўқ



5.3

Бино ижараси

ярим йилда бир марта

давр охирида


ҳа

бор


5.4

Бино ижараси

ярим йилда бир марта

давр бошида


ҳа

бор


5.5

Актив ижараси (тенг бўлмаган тўловлар)

чоракда бир марта

давр охирида


ҳа



5.6

Актив ижараси (рағбат)

чоракда бир марта

давр бошида

рағбат бор – биринчи тўловдан озод қилиш

ҳа



5.7

Узайтириш опциони билан бирга актив ижараси

ойда бир марта

давр охирида


ҳа


бор

5.8

Узайтириш опциони билан бирга актив ижараси

ойда бир марта

давр бошида


ҳа


бор

5.1-вазият
Бино ижараси (ҳисобот санаси давр якунланиши билан мос келмайди – тўловлар давр охирида)

 

Компания 2021 йил 1 апрелда бинони ижарага олди. Ижара муддати – 3 йил. Бинонинг қолган хизмат муддати – 40 йил.

400 000 минг сўм миқдоридаги ижара тўловлари ҳар йили 31 мартда яъни ижаранинг ҳар йили охирида тўланади.

Ижара шартномасига киритилган ставка 20 %га тенг. Аннуитетлар ставкаси 20 %да ва учта даврда (учта йиллик тўловда) 2,106481ни ташкил қилади.

Бино маъмурий мақсадларда фойдаланилади. Компаниянинг ҳисоб сиёсати ўз биноларини 16-сон IAS «Асосий воситалар» стандартига асосан бошланғич қиймат бўйича акс эттиришни талаб этади. Компания ўз биноларини чизиқли усулни қўллаган ҳолда амортизация қилади.

Ижаранинг компания молиявий ҳисоботига таъсири қандай бўлади ва 2021–2024 йиллар 31 декабрда якунланган йиллар учун молиявий ҳисоботдан кўчирмалар қандай бўлади?

Операциянинг бошланғич баҳоланиши

Компания ижарачи сифатида 2021 йил 1 апрелда фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив (ФҲША)ни ва ижара бўйича мажбуриятни тан олиши лозим.

Ижара бўйича мажбуриятнинг бошланғич баҳоланиши 842 592 400 сўм (битта ижара тўлови 400 000 000 сўм х аннуитетлар ставкаси 2,106481) ижара бошида ҳали тўланмаган келгуси ижара тўловларининг дисконтланган қийматини ўз ичига олади. Дисконтлаш чоғида ижара шартномасига киритилган 20 % ставка қўлланилади, сабаби у осонгина аниқланиши мумкин.

Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив (ФҲША)нинг бошланғич баҳолаши ижара бўйича мажбуриятнинг бошланғич баҳолашига – 842 592 400 сўмга тенг бўлади.

2021 йил 1 апрелда компания қуйидаги ўтказмани акс эттириши лозим бўлади (сўм):

Дт «Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив» – 842 592 400

Кт «Ижара бўйича мажбурият» – 842 592 400

Ижара бўйича мажбуриятнинг кейинги акс эттирилиши

Бошланғич тан олингандан кейин ижара бўйича мажбурият фоизларга (20 %) кўпайтирилади ва ижара тўловларига камайтирилади (жадвалда кўрсатилгани каби).


Давр

Давр бошига қолдиқ

Фоизлар
(20 %)

Ижара тўлови

Давр охирига қолдиқ

Ижаранинг 1-йили
(1.04.2021 дан 31.03.2022 гача)

842 592 400

168 518 480

(400 000 000)

611 110 880

Ижаранинг 2-йили
(1.04.2022 дан 31.03.2023 гача)

611 110 880

122 222 176

(400 000 000)

333 333 056

Ижаранинг 3-йили
(1.04.2023 дан 31.03.2024 гача)

333 333 056

66 666 944*

(400 000 000)

0

*Ижаранинг охирги йили фоизлари учинчи ижара тўловидан кейин қолдиқ нолга тенг бўлишини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.

31 декабрдаги ҳисобот санаси 31 март ижара даври якунланиши билан мос келмайди. Шунинг учун ижаранинг бир даври фоизлари икки ҳисобот даврига тақсимланади.

Давр

Ижаранинг
бир йили учун фоизлар

2021 й.
(
ижаранинг ойи)

2022 й.
(
ижаранинг 12 ойи)

2023 й.
(
ижаранинг 12 ойи)

2024 й.
(
ижаранинг 3 ойи)

Ижаранинг 1-йили (1.04.2021 дан 31.03.2022 гача)

168 518 480

1.04.2021 дан 31.12.2021 гача

126 388 860
(168 518 480 х 9/12)

1.01.2022 дан 31.03.2022 гача

42 129 620
(168 518 480 х 3/12)



Ижаранинг 2-йили
(1.04.2022 дан 31.03.2023 гача)

122 222 176


1.04.2022 дан 31.12.2022 гача

91 666 632
(122 222 176 х 9/12)

1.01.2023 дан 31.03.2023 гача

30 555 544
(122 222 176 х 3/12)


Ижаранинг 2-йили
(1.04.2023 дан 31.03.2024 гача)

66 666 944



1.04.2023 дан 31.12.2023 гача

50 000 208
(66 666 944 х 9/12)

1.01.2024 дан 31.03.2024 гача

16 666 736
(66 666 944 х 3/12)

Жами ҳисобот даврига таъсири

126 388 860

42 129 620 + 91 666 632 = 133 796 252

30 555 544 + 50 000 208 = 80 555 752

16 666 736

 

Фоизлар Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда (ФЗТҲ) молиявий харажатлар сифатида қуйидаги ўтказма орқали тан олинади:


2021 й. 

2022 й

2023 й

2024 й.

Дт Молиявий харажатлар

Кт Ижара бўйича мажбурият

126 388 860

133 796 252

80 555 752

16 666 736

 

Тўланган ижара тўловлари ижара бўйича мажбурият қолдиғини қуйидаги ўтказма орқали камайтиради:


31.03.2022 

31.03.2023 

31.03.2024 

Дт Ижара бўйича мажбурият

Кт Пул маблағлари

400 000 000

400 000 000

400 000 000

 

Ҳисобот санасида ижара бўйича мажбурият қолдиғи қуйидаги иккита суммадан жамланади:

  • ижара йилининг бошига соф қарз суммаси қолдиғи

ва

  • ижара даври бошидан ҳисобот санасигача бўлган давр учун ҳисобланган фоизлар (яъни 9 ой учун).

 

1 апрелда соф мажбурият суммаси қолдиғи

1 апрелдан 31 декабргача бўлган давр учун фоизлар

31 декабрда (яъни ҳисобот санасида) мажбуриятлар қолдиғи жами

2021 йил

842 592 400

126 388 860

968 981 260

2022 йил

611 110 880

91 666 632

702 777 512

2023 йил

333 333 056

50 000 208

383 333 264

 

Ҳисобот санасида ижара бўйича мажбурият қолдиғи узоқ муддатли ва қисқа муддатли қисмларга бўлинади:


31.12.2021 

21.12.2022 

31.12.2023 

Давр охирига қарздорликнинг умумий суммаси

968 981 260

702 777 512

383 333 264

шу жумладан:




Қарздорликнинг узоқ муддатли қисми

(яъни ижаранинг йил охирига қолдиғи)

611 110 880

333 333 056

0

Қарздорликнинг қисқа муддатли қисми

(умумий қарз суммаси ва қарздорликнинг узоқ муддатли қисми ўртасидаги фарқ)

357 870 380

369 444 456

383 333 264

шу жумладан:




фоизлар (ҳисобот йилида ҳисобланган, бироқ ҳисобот санасида ҳали тўланмаган)

126 388 860

91 666 632

50 000 208

қарз (кейинги йил тўланадиган соф қарз суммаси)

231 481 520

277 777 824

333 333 056

 

Қарздорликнинг қисқа муддатли қисмини кейинги йил тўловини кейинги йилнинг биринчи уч ойи учун фоизларга камайтирган ҳолда топиш ҳам мумкин:


2022 й.

2023 й.

2024 й.

31 мартда тўланган тўлов

400 000 000

400 000 000

400 000 000

Айирув, биринчи 3 ой учун фоизлар

(42 129 620)

(30 555 544)

(16 666 736)

= қарздорликнинг қисқа муддатли қисми

31.12.2021 га
357 870 380

31.12.2022 га
369 444 456

31.12.2023 га
383 333 264

 

Фойдаланиш ҳуқуқи шаклдаги актив (ФҲША)ни кейинги баҳоланиши

Бошланғич тан олингандан кейин ФҲША 16-сон IAS «Асосий воситалар» стандартининг баҳолаш моделига асосан бошланғич қиймат бўйича акс эттирилади.

Ушбу модель актив қолдиғини унинг бошланғич қийматини жамланган амортизация ва қадрсизланишдан жамланган зарарларга камайтирган ҳолда акс эттиришни талаб этади.

Ушбу ҳолатда ФҲШАнинг амортизация муддати 3 йилни ташкил қилади, сабаби:

  • бинони сотиб олиш ижара шартномасида назарда тутилмаган, ва шунинг учун;
  • амортизация муддати ижара муддати (3 йил) ва хизмат муддати (40 йил) ўртасидаги энг камига тенг.

ФҲШАнинг амортизацияси ижара йили учун 280 864 133 сўмни ташкил қилади (842 592 400 : ижаранинг 3 йили).

Ижара йили учун амортизация

2021 й.
(ижаранинг 9-ойи)

2022 й.
(
ижаранинг 12 ойи )

2023 й.
(
ижаранинг 12 ойи )

2024 й.
(3 мес. аренды
 ижаранинг ойи)

280 864 133

280 864 133 х 9/12 = 210 648 100 

280 864 133 

280 864 133 

280 864 133 х 3/12 = 70 216 034 

ФҲШАнинг қолдиқ қиймати ҳисоб-китоби қуйидагича бўлади:


2021 й. 

2022 й

2023 й

2024 й

Ҳисобот йили бошида ФҲШАнинг қолдиқ қиймати

0

631 944 300

351 080 167

70 216 034

Бошланғич тан олиш

842 592 400




Амортизация

Дт Амортизация харажатлари

Кт Жамланган амортизация

(210 648 100)

(280 864 133)

(280 864 133)

(70 216 034)

Ҳисобот даври охирида ФҲШАнинг қолдиқ қиймати

631 944 300

351 080 167

70 216 034

0

ФҲШАнинг қолдиқ қиймати Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда «Айланма бўлмаган активлар» бўлимида қуйидагича акс эттирилади:

  • алоҳида сатрда

ёки

  • асосий воситалар таркибида (маълумотларни изоҳларда ёритиб берган ҳолда).

Молиявий ҳисоботга таъсир қуйидагича бўлади:

31 декабрда якунланган йил учун Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот

2021 й.

2022 й.

2023 й.

2024 й.

ФҲША амортизацияси

(210 648 100)

(280 864 133)

(280 864 133)

(70 216 034)

Молиявий харажатлар:





Ижара мажбурияти бўйича фоизлар

(126 388 860)

(133 796 252)

(80 555 752)

(16 666 736)

 

31 декабрга Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот

2021 й.

2022 й.

2023 й.

2024 й.

Айланма бўлмаган активлар





Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив

631 944 300

351 080 167

70 216 034

0






Узоқ муддатли мажбуриятлар





Ижара бўйича мажбурият

611 110 880

333 333 056

0

0






Қисқа муддатли мажбуриятлар





Ижара бўйича мажбурият

357 870 380

369 444 456

383 333 264

0

5.2-вазият
Бино ижараси (ҳисобот санаси ижара даврининг тугаши билан мос келмайди – тўловлар ижара даврининг охирида).

 

2021 йил 1 апрелда компания бинони ижарага олди. Ижара муддати – 3 йил. Бинонинг қолган хизмат қилиш муддати – 40 йил.

400 000 сўм миқдоридаги ижара тўловлари ҳар йили 1 апрелда, яъни ижаранинг ҳар йили бошида тўланади.

Ижара шартномасига киритилган ставка 20 %га тенг. 20 %да ва икки даврларда (иккита йиллик тўловда) аннуитетлар ставкаси 1,52778ни ташкил қилади.

Бино маъмурий мақсадларда фойдаланилади. Команиянинг ҳисоб сиёсати ўз биноларини 16-сон IAS «Асосий воситалар» стандартига асосан бошланғич қиймат бўйича акс эттиришни талаб этади. Компания ўз биноларини тўғри чизиқли амортизация усулини қўллаган ҳолда амортизация қилади.

Ижаранинг компания молиявий ҳисоботига таъсири қандай бўлади ва 2021–2024 йиллар 31 декабрда якунланган йиллар учун молиявий ҳисоботдан кўчирмалар қандай бўлади?

Операциянинг бошланғич баҳоланиши 

Компания ижарачи сифатида 2021 йил 1 апрелда фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активни (ФҲША) ва ижара бўйича мажбуриятни тан олиши лозим.

Ижара бўйича мажбуриятнинг бошланғич баҳоланиши 611 112 минг сўм (битта ижара тўлови 400 000 минг сўм х 1,52778 (1-расмга қаранг)) ижара бошида ҳали тўланмаган иккита келгуси ижара тўловларининг дисконтланган қийматини ўз ичига олади. Дисконтлашда ижара шартномасига киритилган 20 %лик ставка қўлланилади, сабаби у осонгина аниқланиши мумкин.

1-расм. 

 

Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив (ФҲША) қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • ижара бўйича мажбуриятнинг бошланғич баҳоланишини – 611 112 минг сўм,

ва

  • ижаранинг бошида тўланган биринчи ижара тўлови – 400 000 минг сўм.

Шу тариқа, ФҲШАнинг бошланғич қиймати 1 011 112 минг сўмни ташкил қилади.

2021 йил 1 апрелда компания қуйидаги ўтказмани акс эттириши лозим (минг сўм):

Дт «Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив» – 1 011 112

Кт «Ижара бўйича мажбурият» – 611 112

Кт «Пул маблағлари» – 400 000

Ижара бўйича мажбуриятнинг кейинги акс эттирилиши

Бошланғич тан олингандан сўнг ижара бўйича мажбурият фоизларга (20 %) кўпайтирилади ва ижара тўловларига камаяди (жадвалда кўрсатилгани каби).

минг сўмда 

Давр 

Ижара даврининг бошига қолдиқ

1 апрелда тўланган ижара тўлови

Ижара тўловидан кейин 1 апрелга қолдиқ

Фоизлар

(20 %) 

Ижара даврининг охирига қолдиқ

Ижаранинг 1-йили
(1.04.2021 дан 31.03.2022 гача)

611 112

Ноль, сабаби биринчи тўлов мажбурият баҳолашига киритилмаган

611 112

122 222

733 334,
шу жумладан: фоизлар – 122 222;
қарз – 611 112

Ижаранинг
2-йили
(1.04.2022 дан 31.03.2023 гача)

733 334

(400 000)

333 334

66 666*

400 000,
шу жумладан: фоизлар 66 666;
қарз – 333 334

Ижаранинг 3-йили
(1.04.2023 дан 31.03.2024 гача)

400 000

(400 000)

0

0

0

*Ижаранинг охиргидан битта олдинги йилнинг фоизлари учинчи ижара тўловидан кейинги қолдиқ нолга тенг бўлишини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.

31 декабрь ҳисобот санаси 31 мартдаги ижара даврининг якунланиши билан мос келмайди. Шунинг учун ижаранинг бир даври фоизлари икки ҳисобот даврига тақсимланади.

Давр

Ижара йили учун фоизлар

2021 й.
(
ижаранинг
9 ойи
)

2022 й.
(
ижаранинг 12 ойи)

2023 й.
(
ижаранинг 12 ойи)

2024 й.
(
ижаранинг ойи)

Ижаранинг 1-йили
(1.04.2021 дан 31.03.2022 гача)

122 222

 1.04.2021 дан 31.12.2021 гача 91 666,5
(122 222 х 9/12)

1.01.2022 дан 31.03.2022 гача
30 555,5
(122 222 х 3/12)



Ижаранинг
2-йили
(1.04.2022 дан 31.03.2023 гача)

66 666


1.04.2022 дан 31.12.2022 гача
49 999,5
(66 666 х 9/12)

1.01.2023 дан 31.03.2023 гача
16 666,5
(66 666 х 3/12)


Ижаранинг 3-йили
(1.04.2023 дан 31.03.2024 гача)

0


0

0


Жами ҳисобот даврига таъсир

91 666,5

80 555

16 666,5

0

 

Фоизлар Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот (ФЗТҲ)да қуйидаги ўтказма орқали молиявий харажатлар сифатида тан олинади:


2021 й

2022 й

2023 й

2024 й.

Дт Молиявий харажатлар

Кт Ижара бўйича мажбурият

91 666,5

80 555

16 666,5

0

 

Тўланган ижара тўловлари қуйидаги ўтказма орқали ижара бўйича мажбурият қолдиғини камайтиради:


31.03.2022 

31.03.2023 

31.03.2024 

Дт Ижара бўйича мажбурият

Кт Пул маблағлари

400 000

400 000

400 000

 

Ҳисобот санасида ижара бўйича мажбурият қолдиғи икки суммадан йиғилади:

  • ижаранинг йил бошига соф қарз суммасининг қолдиғи (ижара тўловидан кейин)

ва

  • ижаранинг навбатдаги йили бошидан ҳисобот санасига қадар бўлган давр учун ҳисобланган фоизлар (яъни 9 ой учун).

 

1 апрелга соф мажбурият суммаси қолдиғи (тўловдан кейин)

1 апрелдан 31 декабрга қадар бўлган давр учун фоизлар

31 декабрга жами мажбуриятлар қолдиғи
(
яъни ҳисобот санасига)

2021 йил

611 112

91 666,5

702 778,5

2022 йил

333 334

49 999,5

383 333,5

2023 йил

0

0

0

 

Ҳисобот санасига ижара бўйича мажбурият қолдиғи узоқ муддатли ва қисқа муддатли қисмларга бўлинади:


31.12.2021 

31.12.2022 

31.12.2023 

Давр охирида умумий қарз суммаси

702 778,5

383 333,5

0

шу жумладан:




сўндирилмаган фоизлар

(қисқа муддали қарздорлик)

91 666,5

49 999,5

0

қуйидагиларга бўлинадиган асосий қарз суммаси:

611 112

333 334

0

узоқ муддатли қисм

(кейинги йилда тўловдан кейин қолдиқ)

333 334

0

0

қарзнинг қисқа муддатли қисми (фарқ)

277 778

333 334

0

 

Қарзнинг қисқа муддатли қисмини кейинги йилнинг тўловини кейинги йилнинг илк уч ойи учун фоизларга камайтирган ҳолда топиш мумкин:


2022 й.

2023 й.

2024 й.

1 апрелда тўланган тўлов

400 000

400 000

0

айирув 3 ой учун фоизлар (1 январдан 31 мартгача)

(30 555,5)

(16 666,5)

0

= қарздорликнинг қисқа муддатли қисми

31.12.2021 га
369 444,5

31.12.2022 га
383 333,5

0

шу жумладан:




сўндирилмаган фоизлар

91 666,5

49 999,5

0

асосий қарз суммаси

277 778

333 334

0

2-расм.

Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив (ФҲША)нинг кейинги баҳоланиши 

Бошланғич тан олингандан кейин ФҲША 16-сон IAS «Асосий воситалар» стандартини баҳолаш моделига асосан бошланғич қиймати бўйича акс эттирилади.

Ушбу модель актив қолдиғини унинг бошланғич қийматини жамланган амортизация ва қадрсизланишдан жамланган зарарларга камайтирган ҳолда акс эттиришни талаб этади.

Мазкур ҳолатда ФҲШАнинг амортизация муддати 3 йилни ташкил қилади, сабаби:

  • бинони сотиб олиш ижара шартномасида назарда тутилмаган, ва шунинг учун
  • амортизация муддати ижара муддати (3 йил) ва хизмат қилиш муддати (40 йил) ўртасидаги энг камига тенг.

ФҲША амортизацияси ижаранинг йилига 337 037 минг сўмни ташкил қилади (1 011 112 минг сўм : ижаранинг 3 йили).

Ижаранинг бир йили учун амортизация

2021 й.
(
ижаранинг
ойи)

2022 й.
(
ижаранинг 12 ойи)

2023 й.
(
ижаранинг 12 ойи)

2024 й.
(
ижаранинг 3 ойи)

337 037

337 037 х 9/12 = 252 778

337 037

337 037

337 037 х 3/12 = 84 260*

*Охирги йилнинг амортизацияси амортизациянинг умумий суммаси 1 011 112 минг сўмни ташкил қилиши лозимлигини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.

 

ФҲШАнинг қолдиқ қиймати қуйидагича бўлади:


2021 й

2022 й

2023 й

2024 й

Ҳисобот йилининг бошида ФҲШАнинг қолдиқ қиймати

0

758 334

421 297

84 260

Бошланғич тан олиш

1 011 112




Амортизация

Дт Амортизация бўйича харажат

Кт Жамланган амортизация

(252 778)

(337 037)

(337 037)

(84 260)

Ҳисобот йилининг охирида ФҲШАнинг қолдиқ қиймати

758 334

421 297

84 260

0

ФҲШАнинг қолдиқ қиймати Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда «Айланма бўлмаган активлар» бўлимида акс эттирилади:

  • алоҳида сатрда

ёки

  • асосий воситалар таркибида (маълумотни изоҳларда ёритиб берган ҳолда)

Молиявий ҳисоботга таъсир қуйидагича бўлади:

31 декабрда якунланган йил учун фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот

2021 й.

2022 й.

2023 й.

2024 й.

ФҲША амортизацияси

(252 778)

(337 037)

(337 037)

(84 260)

Молиявий харажатлар:





ижара мажбуриятлари бўйича фоизлар

(91 666,5)

(80 555)

(16 666,5)

 

 

31 декабрда Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот

2021 й.

2022 й.

2023 й.

2024 й.

Айланма бўлмаган активлар





Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив

758 334

421 297

84 260

0






Узоқ муддатли мажбуриятлар





Ижара бўйича мажбурият

333 334

0

0

0






Қисқа муддатли мажбуриятлар





Ижара бўйича мажбурият

369 444,5

383 333,5

0

0

5.3-вазият
Бинонинг ижараси (ижара шартномасини муддатидан аввал бекор қилганлик учун жарима – ҳар ярим йиллик охирида тўловлар)

2021 йил 1 январда компания бинони ижарага олди. Ижара муддати – 5 йил. Бинонинг қолган хизмат муддати – 40 йил.

200 000 сўм миқдоридаги ижара тўловлари ҳар йилнинг 30 июнь ва 31 декабрида яъни ижаранинг ҳар ярим йиллиги охирида тўланиши лозим.

Шартнома шартлари бўйича ижарачи уни жаримани тўлаган ҳолда муддатидан аввал бекор қилиш ҳуқуқига эга. Ижарачи ижаранинг тўртинчи йили охирида 2024 йил 31 декабрда 40 000 минг сўм миқдорида жарима суммасини тўлаган ҳолда шартномани муддатидан аввал бекор қилишни режалаштирмоқда.

Ижара шартномасига киритилган йиллик ставка 20 %га тенг. 20 %да ва саккизта ярим йиллик даврларда аннуитетлар ставкаси 5,3318ни ташкил этади.

Дисконтлаш коэффициенти 0,48225 (20 %, 4 йил).

Бино маъмурий мақсадларда фойдаланилади. Компаниянинг ҳисоб сиёсати ўз биноларини 16-сон IAS «Асосий воситалар» стандартига асосан бошланғич қиймати бўйича акс эттиришни талаб этади. Компаниянинг ўз биноларини амортизациянинг тўғри чизиқли усулини қўллаган ҳолда амортизациялайди.

Операциянинг бошланғич баҳоланиши

Компания ижарачи сифатида 2021 йил 1 январда фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активни (ФҲША) ва ижара бўйича мажбуриятни тан олиши лозим.

Ижара муддати 4 йилни ташкил қилади, сабаби компания ижара шартномасини тўхтатишга опционни бажаришни режалаштирмоқда (шартномани тўртинчи йил охирида бекор қилишни режалаштирмоқда).

Шунинг учун ижара бўйича мажбуриятнинг бошланғич баҳолаши қуйидаги икки суммани ўз ичига олади:

  • ижара бошида ҳали тўланмаган келгусидаги ижара тўловларининг дисконтланган қийматини – 1 066 360 минг сўм (битта ижара тўлови 200 000 минг сўм х 5,3318 аннуитетлар ставкаси)

ва

  • жариманинг дисконтланган қийматини – 19 290 минг сўм (40 000 минг сўм х 0,48225 дисконтлаш коэффициенти).

Шу тариқа, ижара бўйича мажбуриятнинг бошланғич баҳолаши 1 085 650 минг сўмни ташкил қилади. (1 066 360 + 19 290).

Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив (ФҲША)нинг бошланғич баҳолаши ижара бўйича мажбуриятнинг бошланғич баҳолашига тенг бўлади – 1 085 650 минг сўм.

2021 йил 1 январда компания қуйидаги ўтказмани акс эттириши лозим (минг сўм):

Дт «Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив» – 1 085 650

Кт «Ижара бўйича мажбурият» – 1 085 650

Ижара бўйича мажбуриятнинг кейинги баҳоланиши

Бошланғич тан олингандан кейин ижара бўйича мажбурият фоизларга (20 %) кўпаяди ва ижара тўловларига камаяди (қуйида жадвалда кўрсатилганидек).

Ижаранинг йили

Фоизлар ҳисобланиш даври

Давр бошига қолдиқ

Фоизлар

(йиллик 20 %) 

Ижара тўлови

Давр охирига қолдиқ

Ижаранинг 1-йили

1.01.2021 дан 30.06.2021 гача

1 085 650

108 565
1 085 650 х 20 % х 6/12)

(200 000)
30.06.2021

994 215
30.06.2021

1.07.2021 дан 31.12.2021 гача

994 215

99 422
(994 215 х 20 % х 6/12)

(200 000)
31.12.2021

893 637
31.12.2021,

яъни ҳисобот даврига қолдиқ

Ижаранинг 2-йили

1.01.2022 дан 30.06.2022 гача

893 637

89 364

(200 000)

783 001

1.07.2022 дан 31.12.2022 гача

783 001

78 300

(200 000)

661 301
31.12.2022, яъни ҳисобот даврига қолдиқ

Ижаранинг 3-йили

1.01.2023 дан 30.06.2023 гача

661 301

66 130

(200 000)

527 431

1.07.2023 дан 31.12.2023 гача

527 431

52 743

(200 000)

380 174
31.12.2023, яъни ҳисобот даврига қолдиқ

Ижаранинг 4-йили

1.01.2024 дан 30.06.2024 гача

380 174

38 017

(200 000)

218 191

1.07.2024 дан 31.12.2024 гача

218 191

21 809*

(200 000)

40 000, яъни жарима суммаси.

Жарима тўлангандан сўнг қолдиқ нолга тенг бўлади

*Ижаранинг охирги даври фоизлари охирги ижара тўловидан кейин қолдиқ 40 000 минг сўм жаримага тенг бўлиши лозимлигини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.

Фоизлар Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда (ФЗТҲ) қуйидаги ўтказма орқали молиявий харажатлар сифатида тан олинади:

 

2021 й

2022 й

2023 й

2024 й.

Дт «Молиявий харажатлар»

Кт «Ижара бўйича мажбурият»

207 987
(108 565 + 99 422)

167 664
(89 364 + 78 300)

118 873
(66 130 + 52 743)

59 826
(38 017 + 21 809)

 

Тўланган ижара тўловлари ижара бўйича мажбурият қолдиғини қуйидаги ўтказма орқали камайтиради:

Проводка 

30.06.2021 

30.06.2022 

30.06.2023 

30.06.2024

Дт «Ижара бўйича мажбурият»

Кт «Пул маблағлари»

200 000

200 000

200 000

200 000

31.12.2021

31.12.2022

31.12.2023

31.12.2024

200 000

200 000

200 000

200 000

 

Ҳисобот санасида ижара бўйича мажбурият қолдиғи узоқ муддатли ва қисқа муддатли қисмларга бўлинади:


31.12.2021 

31.12.2022 

31.12.2023 

31.12.2024

Давр охирида умумий қарз суммаси

893 637

661 301

380 174

0

шу жумладан:





Қарздорликнинг узоқ муддатли қисми
(яъни кейинги йилнинг охирида қолдиқ)

661 301
31.12.2022 да қолдиқ

380 174
31.12.2023 да қолдиқ

0
31.12.2024 да қолдиқ

0

Қарздорликнинг қисқа муддатли қисми (қарзнинг умумий суммаси ва қарздорликнинг узоқ муддатли қисми ўртасидаги фарқ)

232 336

281 127

380 174

0

 

Қарздорликнинг қисқа муддатли қисмини кейинги йил тўловларини кейинги йилнинг фоизларига камайтирган ҳолда топиш ҳам мумкин:


31 декабрда қарздорликнинг қисқа муддатли қисми

2021 й.

2022 й.

2023 й.

2024 й.

Кейинги йилнинг 30 июнь ва 31 декабрида умумий суммага тўланган тўловлар

400 000

400 000

400 000

0

айирув кейинги йилнинг фоизлари

167 664
2022 й.

 фоизлари

118 873
2023 й. фоизлари

59 826
2024 й. фоизлари

0

= қарздорликнинг қисқа муддатли қисми

232 336

281 127

340 174 + жарима 40 000 = 380 174

0

2024 йил 31 декабрда компания муддатидан аввал бекор қилганлик учун жаримани тўлайди ва ижара бўйича мажбурият қуйидаги ўтказма орқали тўлиқ ҳисобдан чиқарилади:

Дт «Ижара бўйича мажбурият» – 40 000

Кт «Пул маблағлари» – 40 000 

Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив (ФҲША)ни кейинги баҳоланиши

Бошланғичдан олингандан кейин ФҲША 16-сон IAS «Асосий воситалар» стандарти баҳолаш моделига асосан бошланғич қиймати бўйича акс эттирилади.

Ушбу модель актив қолдиғини бошланғич қийматини жамланган амортизация ва қадрсизланишдан жамланган зарарларга камайтирган ҳолда акс эттиришни талаб этади.

Мазкур ҳолатда ФҲШАнинг амортизация муддати 4 йилни ташкил қилади, сабаби:

  • бинони сотиб олиш ижара шартномасида назарда тутилмаган, ва шунинг учун
  • амортизация муддати ижара муддати (4 йил) хизмат муддати (40 йил) ўртасидаги энг камига тенг.

Шунинг учун ФҲША амортизацияси ижара йилида 271 412,5 минг сўмни ташкил қилади (1 085 650 : ижаранинг 4 йили).

ФҲШАнинг қолдиқ қиймати ҳисоб-китоби қуйидагича бўлади:


2021 й

2022 й

2023 й

2024 й

Ҳисобот йили бошида ФҲША қолдиқ қиймати


814 237,5

542 825

271 412,5

Бошланғич тан олиш

1 085 650

     

Амортизация

Дт Амортизация бўйича харажат

Кт Жамланган амортизация

(271 412,5)

(271 412,5)

(271 412,5)

(271 412,5)

Ҳисобот даври охирида ФҲША қолдиқ қиймати

814 237,5

542 825

271 412,5

0

ФҲШАнинг қолдиқ қиймати Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда «Айланма бўлмаган активлар» бўлимида акс эттирилади:

  • алоҳида сатрда

ёки

  • асосий воситалар таркибида (маълумотни изоҳларда ёритиб берган ҳолда).

Молиявий ҳисоботга таъсир қуйидагича бўлади:

31 декабрда якунланган йил учун

Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот

2021 й.

2022 й.

2023 й.

2024 й.

ФҲША амортизацияси

(271 412,5)

(271 412,5)

(271 412,5)

(271 412,5)

Молиявий харажатлар:





Ижара мажбурияти бўйича фоизлар

(207 987)

(167 664)

(118 873)

(59 826)

 

31 декабрда Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот

2021 й.

2022 й.

2023 й.

2024 й.

Айланма бўлмаган активлар





Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив

814 237,5

542 825

271 412,5

0






Узоқ муддатли мажбуриятлар





Ижара бўйича мажбурият

661 301


380 174


0


0






Қисқа муддатли мажбуриятлар





Ижара бўйича мажбурият

232 336

281 127

380 174

0

5.4-вазият

Бино ижараси (Ижара шартномасини муддатидан аввал бекор қилганлик учун жарима – ҳар ярим йилликнинг бошида тўловлар)

Бино ижараси (Ижара шартномасини муддатидан аввал бекор қилганлик учун жарима – ҳар ярим йилликнинг бошида тўловлар)

2021 йил 1 январда компания бинони ижарага олди. Ижара муддати – 5 йил. Бинонинг қолган хизмат муддати – 40 йил.

200 000 минг сўм миқдоридаги ижара тўловлари ҳар йилнинг 1 январида ва 1 июлида яъни ижаранинг ҳар ярим йиллиги бошида тўланиши лозим.

Шартнома шартлари бўйича ижарачи ижара шартномасини ижаранинг тўртинчи йили охирида бекор қилиш ҳуқуқига эга. Агар ижарачи ижарага берувчига ижарани бекор қилганлик ҳақида 2024 йил 1 июлга қадар хабар берса, у ҳолда жарима тўланмайди. Агар ижарачи ижарани бекор қилганлик ҳақида 2024 йил 1 июлдан кейин хабар берса, у ҳолда у 2024 йил 31 декабрда 40 000 минг сўм йирикроқ миқдорда жарима тўлаши лозим.

Ижарачи муддатидан аввал шартномани бекор қилишни ва ўзининг нияти ҳақида 2024 йил 1 июлга қадар хабар қилишни режалаштирмоқда.

Ижара шартномасига киритилган йиллик ставка 20 %га тенг. Аннуитетлар ставкаси 20 %да ва ҳар ярим йилликнинг бошида (иккинчи ярим йилликнинг бошидан бошлаб) еттита тўловда 4,86843ни ташкил қилади.

Бино маъмурий мақсадларда фойдаланилади. Компаниянинг ҳисоб сиёсати ўз биноларини 16-сон IAS «Асосий воситалар» стандартига асосан бошланғич қиймат бўйича акс эттиришни талаб этади. Ўз биноларини компания тўғри чизиқли амортизация усулини қўллаган ҳолда амортизациялайди.

Ижаранинг компания молиявий ҳисоботига таъсири қандай бўлади ва 2021–2024 йилларнинг 31 декабрида якунланган йиллар учун молиявий ҳисоботдан кўчирмалар қандай бўлади?

Операциянинг бошланғич баҳоланиши

Компания ижарачи сифатида 2021 йил 1 январда фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив (ФҲША)ни ва ижара бўйича мажбуриятни тан олиши лозим.

Ижара муддати 4 йилни ташкил қилади, сабаби компания ижарани тўхтатишга опционни бажаришни режалаштирмоқда (ижара шартномасини бекор қилишни режалаштирмоқда).

Шунинг учун ижара бўйича мажбуриятнинг бошланғич баҳоланиши ижаранинг бошида ҳали тўланмаган 973 686 минг сўм келгуси ижара тўловларининг дисконтланган қийматини ўз ичига олади (битта ижара тўлови 200 000 минг сўм х 4,86843 аннуитетлар ставкаси). Мажбуриятнинг баҳолашига фақатгина еттита келгуси ижара тўлови киради (1-расмга қаранг). 2021 йил 1 январда тўланган биринчи тўлов мажбурият баҳолашига кирмайди, сабаби у аллақачон тўланган. У ФҲШАнинг бошланғич баҳолашига киритилади.

1-расм. 

 

 

 

Жарима суммаси мажбуриятнинг баҳолашига киритилмайди, сабаби компания шартномани бекор қилиш нияти ҳақида 2024 йил 1 июлгача хабар қилишни режалаштирмоқда. Шу тариқа, компания жарима тўлашдан халос бўлади.

Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив (ФҲША)нинг бошланғич баҳолаши ўз ичига қуйидаги иккита суммани олади:

  • 973 686 минг сўм ижара бўйича мажбуриятнинг бошланғич баҳолашини

ва

  • ижаранинг бошида 2021 йил 1 январда тўланган 200 000 минг сўм миқдоридаги биринчи ижара тўловини.

Шу тариқа, ФҲШАнинг бошланғич баҳолаши 1 173 686 минг сўмни ташкил қилади (973 686 + 200 000).

2021 йил 1 январда компания қуйидаги ўтказмани акс эттириши лозим бўлади (минг сўм):

Дт «Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив» – 1 173 686

Кт «Ижара бўйича мажбурият» – 973 686

Кт «Пул маблағлари» – 200 000

Ижара бўйича мажбуриятнинг кейинги баҳоланиши

Бошланғич тан олингандан сўнг ижара бўйича мажбурият ижара тўловларига камаяди ва фоизларга кўпаяди (жадвалда кўрсатилганидек).

Ижара йили

Фоизларни ҳисоблаш даври

Давр бошига қолдиқ

Ижара тўлови

Тўловдан кейинги қолдиқ

Фоизлар
(
йиллик 20 %) 

Давр охирида қолдиқ

Ижаранинг 1-йили

1.1 давр –
1.01.2021 дан
30.06.2021 гача

973 686

Ноль, сабаби биринчи тўлов ижара баҳоланишига киритилмаган

973 686 
соф қарз суммаси (фоизларсиз)

97 369
(973 686 х 20 % х 6/12)

1 071 055
шу жумладан:
фоизлар 97 369
ва қарз 973 686

1.2 давр
1.07.2021 дан
31.12.2021 гача

1 071 055
шу жумладан:
фоизлар 97 369
ва қарз 973 686

(200 000)
тўловни сўндирди:
фоизлар 97 369
ва қарз 102 631 (200 000 – 97 369)

871 055

Соф қарз суммаси (фоизларсиз)

87 106
(871 055 х 20 % х 6/12)

958 161
ҳисобот санасида қолдиқ
шу жумладан:
фоизлар 87 106
ва қарз 871 055


Ижаранинг 2-йили

2.1 давр
1.01.2022 дан 30.06.2022 гача

958 161
шу жумладан:

фоизлар 87 106
ва қарз 871 055

(200 000)
тўлов сўндирилди:
фоизлар 87 106

ва қарз 112 894 (200 000 – 87 106)

758 161

соф қарз суммаси (фоизларсиз)

75 816
(758 161 х 20 % х 6 :12)

833 977
шу жумладан:
фоизлар 75 816
ва қарз 758 161

2.2 давр 
1.07.2022 дан 31.12.2022 гача

833 977
шу жумладан:
фоизлар 75 816
ва қарз 758 161

(200 000)
тўлов сўндирилди:
фоизлар 75 816
ва қарз 124 184 (200 000 – 75 816)

633 977

чистая сумма долга (без процентов)


63 398
(633 977 х 20 % х 6/12)

697 375
ҳисобот санасига қолдиқ
шу жумладан:
фоизлар 63 398
ва қарз 633 977


Ижаранинг 3-йили

3.1 давр 
1.01.2023 дан
30.06.2023 гача

697 375
шу жумладан:
фоизлар 63 398
ва қарз 633 977

(200 000)
тўлов сўндирилди:
фоизлар 63 398

ва қарз 136 602 (200 000 – 63 398)

497 375

49 738
(497 375 х 20 % х 6/12)

547 113
шу жумладан:
фоизлар 49 738
ва қарз 497 375

3.2 давр 
1.07.2023 дан
31.12.2023 гача

547 113
шу жумладан:
фоизлар 49 738
ва қарз 497 375

(200 000)
тўлов сўндирилди:
фоизлар 49 738
ва қарз 150 262 (200 000 – 49 738)

347 113

34 711
(347 113 х 20 % * 6/12)

381 824
ҳисобот санасига қолдиқ
шу жумладан:
фоизлар 34 711
ва қарз 347 113


Ижаранинг 4-йили

4.1 давр
1.01.2024 дан
30.06.2024 гача

381 824
шу жумладан:
фоизлар 34 711
ва қарз 347 113

(200 000)
тўлов сўндирилди:
фоизлар 34 711
ва қарз 165 289 (200 000 – 34 711)

181 824

18 176*

200 000
шу жумладан:
фоизлар 18 176
ва қарз 181 824

4.2 давр 
1.07.2024
дан 31.12.2024 гача

200 000
шу жумладан:
фоизлар 18 176
ва қарз 181 824

(200 000)
тўлов сўндирилди:
фоизлар 18 176
ва қарз 181 824 (200 000 – 18 176)

0

0

0

*Фоизлар охирги ижара тўловидан кейинги қолдиқ нолга тенг бўлиши лозимлигини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.

Фоизлар Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда (ФЗТҲ) қуйидаги ўтказма орқали молиявий харажатлар сифатида тан олинади:


2021 й

2022 й

2023 й

2024 й.

Дт «Молиявий харажатлар»

Кт «Ижара бўйича мажбурият»

184 475
(97 369 + 87 106)

139 214
(75 816 + 63 398)

84 449
(49 738 + 34 711)

18 176 

 

Тўланган ижара тўловлари (биринчисидан ташқари) ижара бўйича мажбуриятни қуйидаги ўтказма орқали камайтиради:

Ўтказма 

1.01.2021 

1.01.2022 

1.01.2023 

1.01.2024

Дт «Ижара бўйича мажбурият»

Кт «Пул маблағлари»

Биринчи тўлов ФҲШАга киритилган

200 000

200 000

200 000

1.07.2021

1.07.2022

1.07.2023

1.07.2024

200 000

200 000

200 000

200 000

 

Ҳисобот санасида ижара бўйича мажбурият қолдиғи узоқ муддатли ва қисқа муддатли қисмларга бўлинади:


31.12.2021 

31.12.2022 

31.12.2023 

31.12.2024

Давр охирига қарздорликнинг умумий суммаси

958 161
шу жумладан:
фоизлар
87 106 ва қарз 871 055

697 375
шу жумладан:
фоизлар 63 398 ва қарз 633 977

381 824
шу жумладан:
фоизлар 34 711 ва қарз 347 113

0

шу жумладан:





қарздорликнинг узоқ муддатли қисми

(яъни кейинги йил охиридаги қолдиқ (фоизларсиз))

633 977
31.12.2022га қарз қолдиғи
(фоизларсиз)

347 113
31.12.2023га қарз қолдиғи
(фоизларсиз)

0

31.12.2024га қолдиқ

0

қарздорликнинг қисқа муддатли қисми

(умумий қарз суммаси ва қарздорликнинг узоқ муддатли қисми ўртасидаги фарқ)

324 184

350 262

381 824

0

шу жумладан фоизлар (ҳисобот санасида ҳисобланган, бироқ ҳисобот санасида ҳали тўланмаган):

87 106

63 398

34 711

0

қарз (кейинги йил тўланадиган умумий қарз суммаси)

237 078
(324 184 – 87 106)

286 864
(350 262 – 63 398)

347 113
(381 824 – 34 711)

0

 

Қарздорликнинг қисқа муддатли қисми кейинги йил тўловларини кейинги йилнинг биринчи ярим йиллиги фоизларига камайтирган ҳолда топиш ҳам мумкин:


31 декабрга қарздорликнинг қисқа муддатли қисми

2021 й.

2022 й.

2023 й.

2024 й.

Кейинги йилнинг 1 январь ва 1 июлида тўланган умумий суммага тўловлар

400 000

400 000

400 000

0

айирув кейинги йилнинг биринчи ярим йиллиги фоизлари

75 816
фоизлар 2022 й. (2.1 давр)

49 738
фоизлар 2023 й. (3.1 давр)

18 176
фоизлар 2024 й.
(4.1 давр)

0

= қарздорликнинг қисқа муддатли қисми

324 184

350 262

381 824

0

 

2-расм. 

 

Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив (ФҲША)ни кейинги баҳолаш

Бошланғич тан олингандан сўнг ФҲША 16-сон IAS «Асосий воситалар» стандарти баҳолаш моделига асосан бошланғич қиймат бўйича акс эттирилади.

Ушбу модель актив қолдиғини унинг бошланғич қийматини жамланган амортизация ва қадрсизланишдан жамланган зарарларга камайтирган ҳолда акс эттиришни талаб этади.

Мазкур ҳолатда ФҲШАнинг амортизация муддати 4 йилни ташкил қилади, сабаби:

  • бинони сотиб олиш ижара шартномасида назарда тутилмаган, ва шунинг учун
  • амортизация муддати ижара муддати (4 йил) ва бинонинг хизмат муддати (40 йил) ўртасидаги энг камига тенг.

ФҲША амортизацияси ижара йилида 293 421,5 минг сўмни ташкил қилади (1 173 686 : ижаранинг
4 йили).

ФҲШАнинг қолдиқ қиймати ҳисоб-китоби қуйидагича бўлади:


2021 й

2022 й

2023 й

2024 й

Ҳисобот санасига ФҲША қолдиқ қиймати


880 264,5

586 843

293 421,5

Бошланғич тан олиш П

1 173 686




Амортизация

Дт «Амортизация харажатлари»

Кт «Жамланган амортизация»

(293 421,5)

(293 421,5)

(293 421,5)

(293 421,5)

Ҳисобот даври охирига ФҲШАнинг қолдиқ қиймати

880 264,5

586 843

293 421,5

0

ФҲШАнинг қолдиқ қиймати Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда «Айланма бўлмаган активлар» бўлимида акс эттирилади:

  • алоҳида сатрда ёки
  • асосий воситалар таркибида (маълумотни изоҳларда ёритиб берган ҳолда).

Молиявий ҳисоботга таъсир қуйидагича бўлади:

31 декабрда якунланган йил учун

Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот

2021 й.

2022 й.

2023 й.

2024 й.

ФҲША амортизацияси

(293 421,5)

(293 421,5)

(293 421,5)

(293 421,5)

Молиявий харажатлар:





Ижара мажбуриятлари бўйича фоизлар

(184 475)

(139 214)

(84 449)

(18 176)

 

31 декабрда Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот

2021 й.

2022 й.

2023 й.

2024 й.

Айланма бўлмаган активлар





Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив

880 264,5

586 843

293 421,5

0






Узоқ муддатли мажбуриятлар





Ижара бўйича мажбурият

633 977

347 113

0

0






Қисқа муддатли мажбуриятлар





Ижара бўйича мажбурият

324 184

350 262

381 824

0

5.5-вазият
Активнинг тенг бўлмаган ижара тўловлари билан ижараси – тўловлар ҳар чоракнинг охирида

2021 йил 1 январда компания активни ижарага олди. Ижара муддати – 4 йил. Активни сотиб олиш, шунингдек ижара шартномасини узайтиришга ёки уни муддатидан аввал бекор қилишга опцион назарда тутилмаган. Активнинг қолган хизмат муддати – 8 йил.

Ижарачининг фаолияти мавсумий характерга эга. Шунинг учун йиллик тўловлар суммаси қуйидаги тарзда бўлинган эди:

Тўлов санаси

Тўлов суммаси

31 март 2021, 2022, 2023 ва 2024 йиллар

100 000 минг сўм.

30 июнь 2021, 2022, 2023 ва 2024 йиллар

70 000 минг сўм.

30 сентябрь 2021, 2022, 2023 ва 2024 йиллар

100 000 минг сўм.

31 декабрь 2021, 2022, 2023 ва 2024 йиллар

100 000 минг сўм.

Ижара шартномасида киритилган йиллик ставка 20 %га тенг. Барча 16 та тўловнинг (йилига 4 та тўлов х ижаранинг 4 йили) келтирилган қиймати 1 000 600 минг сўмни ташкил қилади.

Бино маъмурий мақсадларда фойдаланилади. Компаниянинг ҳисоб сиёсати ўз биноларини 16-сон IAS «Асосий воситалар» стандартига асосан бошланғич қиймат бўйича тўғри чизиқли амортизация усулини қўллаган ҳолда акс эттиришни талаб этади.

Ижарачи компаниянинг молиявий ҳисоботига таъсири қандай бўлади ва 2021–2024 йиллар 31 декабрда якунланган йиллар учун молиявий ҳисоботдан кўчирмалар қандай бўлади?

Операциянинг бошланғич баҳоланиши

Компания ижарачи сифатида 2021 йил 1 январда фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив (ФҲША)ни ва ижара бўйича мажбуриятни тан олиши лозим.

Ижара муддати 4 йилни ташкил қилади, сабаби компанияда ижарани узайтириш ёки уни муддатидан аввал бекор қилиш имконияти йўқ.

Ижара бўйича мажбуриятнинг бошланғич баҳоланиши 1 000 600 минг сўм ижаранинг бошида ҳали тўланмаган келгуси ижара тўловларининг дисконтланган қийматига тенг.

Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив (ФҲША)нинг бошланғич баҳолаши ижара бўйича мажбуриятнинг бошланғич баҳолашига 1 000 600 минг сўмга тенг бўлади.

2021 йил 1 январда компания қуйидаги ўтказмани акс эттириши лозим бўлади (минг сўм):

Дт «Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив» – 1 000 600

Кт «Ижара бўйича мажбурият» – 1 000 600

Ижара бўйича мажбуриятнинг кейинги акс эттирилиши

Бошланғич тан олингандан кейин ижара бўйича мажбурият фоизларга (20 %) кўпайтирилади ва ижара тўловларига камайтирилади (жадвалда кўрсатилгани каби).

Ижара йили

Фоизларни ҳисоблаш даври

Давр бошига қолдиқ

Фоизлар
(йиллик 20 %) 

Ижара тўлови 

Давр охирига қолдиқ

Ижаранинг 1-йили

1.01.2021 дан 31.03.2021 гача

1 000 600

50 030
(1 000 600 х 20 % х 3/12)

(100 000)
31.03.2021

950 630
31.03.2021

1.04.2021 дан 30.06.2021 гача

950 630

47 532
(950 630 х 20 % х 3/12)

(70 000)
30.06.2021

928 162
30.06.2021 

1.07.2021 дан 30.09.2021 гача

928 162

46 408
(928 162 х 20 % х 3/12)

(100 000)
30.09.2021

874 570
30.09.2021

1.10.2021 дан 31.12.2021 гача

874 570

43 729
(874 570 х 20 % х 3/12)

(100 000)
31.12.2021

818 299
31.12.2021, яъни ҳисобот санасига қолдиқ

Ижаранинг 2-йили

1.01.2022 дан 31.03.2022 гача

818 299

40 915

(100 000)

759 214

1.04.2022 дан 30.06.2022 гача

759 214

37 961

(70 000)

727 175

1.07.2022 дан 30.09.2022 гача

727 175

36 359

(100 000)

663 534

1.10.2022 дан 31.12.2022 гача

663 534

33 177

(100 000)

596 711
31.12.2022, яъни ҳисобот санасига қолдиқ

Ижаранинг 3-йили

1.01.2023 дан 31.03.2023 гача

596 711

29 836

(100 000)

526 547

1.04.2023 дан 30.06.2023 гача

526 547

26 327

(70 000)

482 874

1.07.2023 дан 30.09.2023 гача

482 874

24 144

(100 000)

407 018

1.10.2023 дан 31.12.2023 гача

407 018

20 351

(100 000)

327 369
31.12.2023, яъни ҳисобот санасига қолдиқ

Ижаранинг 4-йили

1.01.2023 дан 31.03.2023 гача

327 369

16 368

(100 000)

243 737

1.04.2023 дан 30.06.2023 гача

243 737

12 187

(70 000)

185 924

1.07.2023 дан 30.09.2023 гача

185 924

9 296

(100 000)

95 220

1.10.2023 дан 31.12.2023 гача

95 220

4 780*

(100 000)

0

*Ижаранинг охирги даври фоизлари охирги ижара тўловидан кейин қолдиқ нолга тенг бўлишини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.

Фоизлар Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда (ФЗТҲ) молиявий харажатлар сифатида қуйидаги ўтказма орқали тан олинади:


2021 й

2022 й

2023 й

2024 й.

Дт «Молиявий харажатлар»

Кт «Ижара бўйича мажбурият»

187 699
(50 030 + 47 532 + 46 408 + 43 729)

148 412
(40 915 + 37 961 + 36 359 + 33 177)

100 658
(29 836 + 26 327 + 24 144 + 20 351)

42 631
(16 368 + 12 187 + 9 296 + 4 780)

Тўланган ижара тўловлари ижара бўйича мажбуриятни қуйидаги ўтказма орқали камайтиради:

Ўтказма

31.03.2021 

31.03.2022 

31.03.2023 

31.03.2024

Дт «Ижара бўйича мажбурият»

Кт «Пул маблағлари»

Умумий тўловлар суммаси йилига 370 000 ташкил қилади

100 000

100 000

100 000

100 000

30.06.2021

30.06.2022

30.06.2023

30.06.2024

70 000

70 000

70 000

70 000

30.09.2021

30.09.2022

30.09.2023

30.09.2024

100 000

100 000

100 000

100 000

31.12.2021

31.12.2022

31.12.2023

31.12.2024

100 000

100 000

100 000

100 000

 

Ижара бўйича мажбурият қолдиғи ҳисобот санасида узоқ муддатли ва қисқа муддатли қисмларга бўлинади:


31.12.2021 

31.12.2022 

31.12.2023 

31.12.2024

Давр охирида умумий қарздорлик суммаси

818 299

596 711

327 369

0

шу жумладан:





қарздорликнинг узоқ муддатли қисми (яъни кейинги йил охирига қолдиқ)

596 711
31.12.2022 га қолдиқ

327 369
31.12.2023 га қолдиқ

0
31.12.2024 га қолдиқ

0

Қарздорликнинг қисқа муддатли қисми (умумий қарз суммаси ва қарздорликнинг узоқ муддатли қисми ўртасидаги фарқ)

221 588

269 342

327 369

0

 

Қарздорликнинг қисқа муддатли қисмини кейинги йил тўловини кейинги йилнинг тўловларини камайтирган ҳолда топиш ҳам мумкин:


31 декабрда қарздорликнинг қисқа муддатли қисми

2021 й.

2022 й.

2023 й.

2024 й.

Кейинги йилда тўланган тўловлар, умумий суммага

370 000

370 000

370 000

0

айирув, кейинги йилнинг фоизлари

148 412
2022 йил фоизлари

100 658
2022 йил фоизлари

42 631
2022 йил фоизлари

0

= қарздорликнинг қисқа муддатли қисми

221 588

269 342

327 369

0

 

Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активни (ФҲША) кейинги баҳоланиши

Бошланғич тан олингандан кейин ФҲША 16 сон IAS «Асосий воситалар» стандартининг баҳолаш моделига асосан бошланғич қиймат бўйича акс эттирилади.

Ушбу модель актив қолдиғини унинг бошланғич қийматини жамланган амортизация ва қадрсизланишдан жамланган зарарларга камайтирган ҳолда акс эттиришни талаб этади.

Ушбу ҳолатда ФҲШАнинг амортизация муддати 4 йилни ташкил қилади, сабаби:

  • бинони сотиб олиш ижара шартномасида назарда тутилмаган, шунинг учун;
  • амортизация муддати ижара муддати (4 йил) ва хизмат муддати (8 йил) ўртасидаги энг камига тенг.

ФҲШАнинг амортизацияси ижара йили учун 250 150 минг сўмни ташкил қилади (1 000 600 : ижаранинг 4 йили).

ФҲШАнинг қолдиқ қиймати ҳисоб-китоби қуйидагича бўлади:


2021 й

2022 й

2023 й

2024 й

Ҳисобот йилининг бошида ФҲША қолдиқ қиймати


750 450

500 300

250 150

Бошланғич тан олиш

1 000 600




Амортизация

Дт «Амортизация харажатлари»

Кт «Жамланган амортизация»

(250 150)

(250 150)

(250 150)

(250 150)

Ҳисобот даври охирида ФҲША қолдиқ қиймати

750 450

500 300

250 150

0

 

ФҲША қолдиқ қиймати Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда «Айланма бўлмаган активлар» бўлимида акс эттирилади:

  • алоҳида сатрда

ёки

  • асосий воситалар таркибида (маълумотни изоҳларда ёритиб берган ҳолда)

Молиявий ҳисоботга таъсир қуйидагича бўлади:

31 декабрда якунланган йил учун Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот

2021 й.

2022 й.

2023 й.

2024 й.

ФҲША амортизацияси

(250 150)

(250 150)

(250 150)

(250 150)

Молиявий харажатлар:





ижара мажбурияти бўйича фоизлар

(187 699)

(148 412)

(100 658)

(42 631)

 

31 декабрда Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот

2021 й.

2022 й.

2023 й.

2024 й.

Айланма бўлмаган активлар





Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив

750 450

500 300

250 150

0






Узоқ муддатли мажбуриятлар





Ижара бўйича мажбурият

596 711

327 369

0

0






Қисқа муддатли мажбуриятлар





Ижара бўйича мажбурият

221 588

269 342

327 369

0

5.6-вазият
Актив ижараси (ижарага берувчидан рағбат – ҳар чорак бошида тўловлар)

2021 йил 1 январда компания активни ижарага олди. Ижара муддати – 4 йил. Активнинг қолган хизмат муддати – 8 йил. Активни сотиб олиш, шунингдек ижара шартномасини узайтиришга ёки уни муддатидан аввал бекор қилишга опцион назарда тутилмаган.

Дастлаб томонлар 100 000 минг сўм миқдорида ижара тўловлари ҳақида келишиб олдилар, улар ҳар чоракда, яъни ижаранинг ҳар йилининг 1 январида, 1 апрелида, 1 июлида ва 1 октябрида тўланиши лозим. Лекин шартномани имзолаш босқичида ижарачида фойдалироқ таклиф пайдо бўлди. Шунинг учун ижарага берувчи ижара шартномасининг сўнгида рағбат сифатида ижарачини биринчи ижара тўловидан озод қилди.

Ижара шартномасига киритилган йиллик ставка 20 %га тенг. 20 %да ва ҳар чоракнинг бошидаги ўн бешта тўловда (иккинчи чоракдан бошлаб) аннуитетлар ставкаси 10,38ни ташкил қилади.

Актив маъмурий мақсадларда фойдаланилади. Компаниянинг ҳисоб сиёсати ўз биноларини 16-сон IAS «Асосий воситалар» стандартига асосан бошланғич қиймат бўйича амортизациянинг тўғри чизиқли усулини қўллаган ҳолда акс эттиришни талаб этади.

Ижарачи-компания молиявий ҳисоботига ижаранинг таъсири қандай бўлади ва 2021–2024 йиллар 31 декабрда якунланган йиллар учун молиявий ҳисоботдан кўчирмалар қандай бўлади?

Операциянинг бошланғич баҳоланиши 

Компания ижарачи сифатида 2021 йил 1 январда фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив (ФҲША)ни ва ижара бўйича мажбуриятни тан олиши лозим.

Ижара муддати 4 йилни ташкил қилади, сабаби компанияда ижарани узайтириш ёки уни муддатидан аввал бекор қилиш имконияти йўқ.

Ижара бўйича мажбуриятнинг бошланғич баҳоланиши 1 038 000 минг сўм ижаранинг бошида ҳали тўланмаган келгуси ижара тўловларининг дисконтланган қийматини ўз ичига олади (100 000 минг сўм битта ижара тўлови х 10,38 аннуитетлар ставкаси).

Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив (ФҲША)нинг бошланғич баҳолаши 1 038 000 минг сўм бўлган ижара бўйича мажбуриятнинг бошланғич баҳолашини ўз ичига олади. Ижарачи 2021 йил 1 январда тўлаши лозим бўлган биринчи тўлов ФҲША баҳолашига кирмайди, сабаби у тўланмаган (ижарага берувчи ижарачини ижара шартномаси сўнгида рағбат сифатида биринчи тўловдан озод этди).

2021 йил 1 январда компания қуйидаги ўтказмани акс эттириши лозим бўлади (минг сўм):

Дт «Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив» – 1 038 000

Кт «Ижара бўйича мажбурият» – 1 038 000

Ижара бўйича мажбуриятнинг кейинги акс эттирилиши

Бошланғич тан олингандан сўнг ижара бўйича мажбурият ижара тўловларига камайтирилади ва фоизларга кўпаяди (жадвалда кўрсатилгани каби).

Ижара йили

Фоизларни ҳисоблаш даври

Давр бошига қолдиқ

Фоизлар
(йиллик 20 %) 

Ижара тўлови 

Давр охирига қолдиқ

Ижара йили

Ижаранинг 1-йили

Давр 1.1 –
1.01.2021
дан 31.03.2021 гача

1 038 000

Ноль, сабаби биринчи тўлов мажбурият баҳоланишига киритилмаган

1 038 000

соф қарз суммаси (фоизларсиз)

51 900
(1 038 000 х 20 % х 3/12)

1 089 900
шу жумладан:
фоизлар 51 900
ва қарз 1 038 000

Давр 1.2 –
1.04.2021 дан
30.06.2021 гача

1 089 900

(100 000)

989 900

чистая сумма долга (без процентов)

49 495
(989 900 х 20 % х 3/12)

1 039 395
шу жумладан:
фоизлар 49 495
ва қарз 989 900

Давр 1.3 –
1.07.2021 дан
30.09.2021 гача

1 039 395

(100 000)

939 395

46 970
(939 395 х 20 % х 3/12)

986 365
шу жумладан:
фоизлар 46 970
ва қарз 939 395 

Давр 1.4 –
1.10.2021 дан
31.12.2021 гача

986 365

(100 000)

886 365

44 318
(886 365 х 20 % х 3/12)

930 683
ҳисобот санасида қолдиқ
шу жумладан:
фоизлар 44 318
ва қарз 886 365 

Ижаранинг 2-йили

Давр 2.1 –
1.01.2022 дан
31.03.2022 гача

930 683

(100 000)

830 683

41 534

872 217

Давр 2.2 –
1.04.2022 дан
 30.06.2022 
гача

872 217

(100 000)

772 217

38 611

810 828

Давр 2.3 –
1.07.2022 дан
 30.09.2022 гача

810 828

(100 000)

710 828

35 541

746 369

Давр 2.4 –
1.10.2022 дан
31.12.2022 гача

746 369

(100 000)

646 369

32 318

678 687
ҳисобот санасида қолдиқ
шу жумладан:
фоизлар 32 318
ва қарз 646 369 

Ижаранинг 3-йили

Давр 3.1 –
1.01.2023 дан
31.03.2023 гача

678 687

(100 000)

578 687

28 934

607 621

Давр 3.2 –
1.04.2023 дан
30.06.2023 
гача

607 621

(100 000)

507 621

25 381

533 002

Давр 3.3 –
 1.07.2023 дан
30.09.2023 
гача

533 002

(100 000)

433 002

21 650

454 652

Давр 3.4 –
1.10.2023 дан
 31.12.2023 гача

454 652

(100 000)

354 652

17 733

372 385
ҳисобот санасида қолдиқ
шу жумладан:
фоизлар 17 733
ва қарз 354 652 

Ижаранинг 4-йили

Давр 4.1 
1.01.2024 дан
31.03.2024 гача

372 385

(100 000)

272 385

13 619

286 004

Давр 4.2 –
1.04.2024 дан
30.06.2024 гача

286 004

(100 000)

186 004

9 300

195 304

Давр 4.3 –
1.07.2024 дан
30.09.2024 гача

195 304

(100 000)

95 304

4 696*

100 000

Давр 4.4 –
1.10.2024 дан
31.12.2024 гача

100 000

(100 000)

0

0

0

*Фоизлар охирги ижара тўловидан кейин қолдиқ нолга тенг бўлишини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.

Фоизлар Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот (ФЗТҲ)да молиявий харажатлар сифатида қуйидаги ўтказма орқали тан олинади:


2021 й

2022 й

2023 й

2024 й.

Дт «Молиявий харажатлар»

Кт «Ижара бўйича мажбурият»

192 683
(51 900 + 49 495 + 46 970 +44 318)

148 004
(41 534 + 38 611 + 35 541 + 32 318)

93 698
(28 934 + 25 381 + 21 650 + 17 733)

27 615
(13 619 + 9 300 + 4 696)

 

Тўланган ижара тўловлари ижара бўйича мажбурият қолдиғини қуйидаги ўтказмани камайтиради:

Ўтказма

1.01.1021 

1.01.2022 

1.01.2023 

1.01.2024

Дт «Ижара бўйича мажбурият»

Кт «Пул маблағлари»

Биринчи тўлов бўлмади

100 000

100 000

100 000

1.04.2021

1.04.2022

1.04.2023

1.04.2024

100 000

100 000

100 000

100 000

1.07.2021

1.07.2022

1.07.2023

1.07.2024

100 000

100 000

100 000

100 000

1.10.2021

1.10.2022

1.10.2023

1.10.2024

100 000

100 000

100 000

100 000

 

Ҳисобот санасида ижара бўйича мажбурият қолдиғи узоқ муддатли ва қисқа муддатли қисмларга бўлинади:


31.12.2021 

31.12.2022 

31.12.2023 

31.12.2024

Давр охирига қарздорликнинг умумий суммаси

930 683
шу жумладан:
фоизлар
44 318
ва қарз
886 365

678 687
шу жумладан:
фоизлар
32 318
ва қарз
646 369

372 385
шу жумладан:
фоизлар
17 733
ва қарз
354 652

0

шу жумладан:





қарздорликнинг узоқ муддатли қисми

(яъни кейинги йил охиридаги қолдиқ (фоизларсиз))

646 369
31.12.2022 га қарз суммаси (фоизларсиз)

354 652
31.12.2023 га қарз қолдиғи (фоизларсиз)

0

31.12.2024 га қолдиқ

0

қарздорликнинг қисқа муддатли қисми

(умумий қарз суммаси ва қарздорликнинг узоқ муддатли қисми ўртасидаги фарқ)

284 314

324 035

372 385

0

шу жумладан фоизлар (ҳисобот йилида ҳисобланган, бироқ ҳисобот санасида ҳали тўланмаган):

44 318

32 318

17 733

0

қарз (кейинги йил тўланадиган соф қарз суммаси)

239 996
(284 314 – 44 318)

291 717
(324 035 – 32 318)

354 652
(372 385 – 17 733)

0

 

Қарздорликнинг қисқа муддатли қисмини кейинги йил тўловларини кейинги йилнинг биринчи, иккинчи ва учинчи чорагининг фоизларига камайтирган ҳолда топиш ҳам мумкин (тўртинчи чоракнинг фоизлари ҳисобга олинмайди, сабаби улар ҳисобланади, лекин ҳали тўланмаган):


31 декабрга қарздорликнинг қисқа муддатли қисми

2021 й.

2022 й.

2023 й.

2024 й.

Кейинги йилнинг 1 январь, 1 апрель, 1 июль ва 1 октябрда тўланган тўловлар, умумий суммага

400 000

400 000

400 000

0

айирув кейинги йилнинг биринчи, иккинчи ва учинчи чоракларнинг фоизлари

115 686
2022 йилнинг фоизлари
(даврлар
2.1 – 2.3)

75 965
2023 йилнинг фоизлари
(даврлар
3.1 – 3.3)

27 615
2024 йилнинг фоизлари
(даврлар
4.1 – 4.3)

0

= қарздорликнинг қисқа муддатли қисми

284 314

324 035

372 385

0

Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив (ФҲША)ни кейинги баҳоланиши

Бошланғич тан олингандан кейин ФҲША 16-сон IAS «Асосий воситалар» стандартини баҳолаш моделига асосан бошланғич қиймати бўйича акс эттирилади.

Ушбу модель актив қолдиғини унинг бошланғич қийматини жамланган амортизация ва қадрсизланишдан жамланган зарарларга камайтирган ҳолда акс эттиришни талаб этади.

Мазкур ҳолатда ФҲШАнинг амортизация муддати 4 йилни ташкил қилади, сабаби:

  • активни сотиб олиш ижара шартномасида назарда тутилмаган, шунинг учун
  • амортизация муддати ижара муддати (4 йил) ва активнинг қолган хизмат муддати (8 йил) ўртасидаги энг камига тенг.

ФҲША амортизацияси ижаранинг йилига 259 000 минг сўмни ташкил қилади (1 038 000 : ижаранинг 4 йили).

ФҲШАнинг қолдиқ қиймати ҳисоб-китоби қуйидагича бўлади:


2021 й

2022 й

2023 й

2024 й

Ҳисобот йилининг бошида ФҲША қолдиқ қиймати


778 500

519 000

259 500

Бошланғич тан олиш

1 038 000




Амортизация

Дт «Амортизация харажатлари»

Кт «Жамланган амортизация»

(259 500)

(259 500)

(259 500)

(259 500)

Ҳисобот даври охирида ФҲША қолдиқ қиймати

778 500

519 000

259 500

0

ФҲШАнинг қолдиқ қиймати Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда «Айланма бўлмаган активлар» бўлимида қуйидагича акс эттирилади:

  • алоҳида сатрда

ёки

  • асосий воситалар таркибида (маълумотларни изоҳларда ёритиб берган ҳолда).

Молиявий ҳисоботга таъсир қуйидагича бўлади:

31 декабрда якунланган йил учун Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот

2021 й.

2022 й.

2023 й.

2024 й.

ФҲША амортизацияси

(259 500)

(259 500)

(259 500)

(259 500)

Молиявий харажатлар:





Ижара мажбурияти бўйича фоизлар

(192 683)

(148 004)

(93 698)

(27 615)

 

31 декабрга Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот

2021 й.

2022 й.

2023 й.

2024 й.

Айланма бўлмаган активлар





Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив

778 500

519 000

259 500

0






Узоқ муддатли мажбуриятлар





Ижара бўйича мажбурият

646 369

354 652

0

0






Қисқа муддатли мажбуриятлар





Ижара бўйича мажбурият

284 314

324 035

372 385

0

5.7-вазият
Активнинг узайтиришга опцион билан бирга ижараси – тўловлар ҳар ойнинг охирида

2021 йил 1 октябрда компания активни ижарага олди. Ижаранинг бошланғич муддати – 16 ой. Ижара шартномаси яна 16 ойга узайтирилиши мумкин, агар ижарачи ўзининг хоҳиши ҳақида ижаранинг бошланғич муддати тугашидан 2 ой олдин хабардор қилса. Ижаранинг бошида ижарачи иккинчи муддатга ижарани узайтирмайди деб ҳисоблади.

Активни сотиб олиш, шунингдек шартномани муддатидан аввал бекор қилиш назарда тутилмаган. Активнинг қолган хизмат қилиш муддати – 8 йил.

30 000 минг сўм миқдоридаги ижара тўловлари ижаранинг ҳар ойи охирида тўланиши лозим.

Ижара шартномасига киритилган йиллик ставка 20 %га тенг. Барча 16 та тўловнинг келтирилган қиймати 418 300 минг сўм.

Актив маъмурий мақсадларда фойдаланилади. Компаниянинг ҳисоб сиёсати ўз активларини 16-сон IAS «Асосий воситалар» стандартига асосан бошланғич қиймат бўйича тўғри чизиқли амортизация усулини қўллаган ҳолда акс эттиришни талаб этади.

Ижарачи-компания молиявий ҳисоботига ижаранинг таъсири қандай бўлади ва 2021–2023 йиллар 31 декабрда якунланган йиллар учун молиявий ҳисоботдан кўчирмалар қандай бўлади?

Операциянинг бошланғич баҳоланиши

Компания ижарачи сифатида 2021 йил 1 октябрда фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив (ФҲША)ни ва ижара бўйича мажбуриятни тан олиши лозим.

Ижара муддати 16 ойни ташкил қилади, сабаби ижарачи узайтиришга опциондан (ҳуқуқдан) фойдаланишни режалаштирмаяпти (ижара шартномасини иккинчи муддатга узайтирмайди).

Ижара бўйича мажбуриятнинг бошланғич баҳоланиши ижара бошида ҳали тўланмаган келгуси ижара тўловларининг дисконтланган қийматига тенг, – 418 300 минг сўм.

Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив (ФҲША)нинг бошланғич баҳолаши ижара бўйича мажбуриятнинг бошланғич баҳолашига – 418 300 минг сўмга тенг бўлади.

2021 йил 1 октябрда компания қуйидаги ўтказмани акс эттириши лозим бўлади (сўм):

Дт «Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив» – 418 300

Кт «Ижара бўйича мажбурият» – 418 300

Ижара бўйича мажбуриятнинг кейинги акс эттирилиши

Бошланғич тан олингандан кейин ижара бўйича мажбурият фоизларга (20 %) кўпайтирилади ва ижара тўловларига камайтирилади (жадвалда кўрсатилгани каби).

Ҳисобот йили

Фоизларни ҳисоблаш даври

Давр бошига қолдиқ

Фоизлар
(
йиллик 20 %) 

Ижара тўлови

Давр охирига қолдиқ

2021 й.

Октябрь

418 300

6 972
(418 300 х 20 % х 1/12)

(30 000)
31.10.2021

395 272
31.10.2021

Ноябрь

395 272

6 588
(395 272 х 20 % х 1/12)

(30 000)
30.11.2021

371 860
30.11.2021

Декабрь

371 860

6 198

(30 000)
31.12.2021

348 058
31.12.2021, яъни ҳисобот санасига қолдиқ

2022 й.

Январь

348 058

5 801

(30 000)

323 859

Февраль

323 859

5 398

(30 000)

299 257

Март

299 257

4 988

(30 000)

274 245

Апрель

274 245

4 571

(30 000)

248 816

Май

248 816

4 147

(30 000)

222 963

Июнь

222 963

3 716

(30 000)

196 679

Июль

196 679

3 278

(30 000)

169 957

Август

169 957

2 833

(30 000)

142 790

Сентябрь

142 790

2 380

(30 000)

115 170

Октябрь

115 170

1 920

(30 000)

87 090

Ноябрь

87 090

1 452

(30 000)

58 542

Декабрь

58 542

976

(30 000)

29 518
31.12.2022, яъни ҳисобот санасига қолдиқ

2023 й.

Январь

29 518

482*

(30 000)

0

*Ижаранинг охирги даври фоизлари охирги ижара тўловидан кейин қолдиқ нолга тенг бўлиши лозимлигини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.

Фоизлар Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда (ФЗТҲ) қуйидаги ўтказма орқали молиявий харажатлар сифатида тан олинади:


2021 й

2022 й

2023 й

Дт «Молиявий харажатлар»

Кт «Ижара бўйича мажбурият»

19 758
(6 972 + 6 588 + 6 198)

41 460
(5 801 + 5 398 + 4 988 + 4 571 + 4 147 + 3 716 + 3 278 + 2 833 + 2 380 + 1 920 + 1 452 + 976)

482

 

Тўланган ижара тўловлари ижара бўйича мажбуриятни қуйидаги ўтказма орқали камайтиради:

Ўтказма

2021 й

2022 й

2023 й

Дт «Обязательство по аренде»

Кт «Денежные средства»

90 000
(3 платежа х 30 000)

360 000
(12 платежей х 30 000)

30 000
(один платеж)

 

Ҳисобот санасига ижара бўйича мажбурият қолдиғи узоқ муддатли ва қисқа муддатли қисмларга бўлинади:


31.12.2021 

31.12.2022 

31.12.2023 

Давр охирига қарздорлик умумий суммаси

348 058

29 518

0

шу жумладан:

     

қарздорликнинг қисқа муддатли қисми (яъни кейинги йилнинг охирига қолдиқ)

29 518

31.12.2022 га қолдиқ

0

31.12.2023 га қолдиқ

0

қарздорликнинг қисқа муддатли қисми

(умумий қарз суммаси ва қарздорликнинг узоқ муддатли қисми ўртасидаги фарқ)

318 540

29 518

0

 

Қарздорликнинг қисқа муддатли қисмини кейинги йилнинг тўловларини кейинги йилнинг фоизларига камайтирган ҳолда топиш ҳам мумкин:


31 декабрга қарздорликнинг қисқа муддатли қисми

2021 й.

2022 й.

2023 й.

Кейинги йилда тўланган тўловлар, умумий суммага

360 000
2022 й. фоизлари

30 000
2023 й. фоизлари

0

айирув кейинги йилнинг фоизлари

41 460
2022 й. фоизлари

482
2023 й. фоизлари

0

= қарздорликнинг қисқа муддатли қисми

318 540

29 518

0

 

Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив (ФҲША)нинг кейинги баҳоланиши

Бошланғич тан олингандан кейин ФҲША 16-сон IAS «Асосий воситалар» стандартини баҳолаш моделига асосан бошланғич қиймати бўйича акс эттирилади.

Ушбу модель актив қолдиғини унинг бошланғич қийматини жамланган амортизация ва қадрсизланишдан жамланган зарарларга камайтирган ҳолда акс эттиришни талаб этади.

Мазкур ҳолатда ФҲШАнинг амортизация муддати 16 ойни ташкил қилади, сабаби:

  • активни сотиб олиш ижара шартномасида назарда тутилмаган, шунинг учун
  • амортизация муддати ижара муддати (16 ой) ва активнинг қолган хизмат муддати (8 йил) ўртасидаги энг камига тенг.

Шунинг учун ФҲША амортизацияси ижаранинг ойига 26 143,75 минг сўмни ташкил қилади (418 300 : 16 ижаранинг ойлари).

ФҲШАнинг қолдиқ қиймати ҳисоб-китоби қуйидагича бўлади:


2021 й

2022 й

2023 й

Ҳисобот йили бошида ФҲШАнинг қолдиқ қиймати


339 868,75

26 143,75

Бошланғич тан олиш

418 300



Амортизация

Дт «Амортизация харажатлари»

Кт «Жамланган амортизация»

(78 431,25)
3 ой учун

(313 725)
йил учун

(26 143,75)
1 ой учун

Ҳисобот даври охирида ФҲШАнинг қолдиқ қиймати

339 868,75

26 143,75

0

ФҲШАнинг қолдиқ қиймати Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда «Айланма бўлмаган активлар» бўлимида қуйидагича акс эттирилади:

  • алоҳида сатрда

ёки

  • асосий воситалар таркибида (маълумотларни изоҳларда ёритиб берган ҳолда).

Молиявий ҳисоботга таъсир қуйидагича бўлади:

31 декабрда якунланган йил учун Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот

2021 й.

2022 й.

2023 й.

ФҲША амортизацияси

(78 431,25)

(313 725)

(26 143,75)

Молиявий харажатлар:




Ижара мажбурияти бўйича фоизлар

(19 758)

(41 460)

(482)

 

31 декабрга Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот

2021 й.

2022 й.

2023 й.

Айланма бўлмаган активлар




Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив

339 868,75

26 143,75

0





Узоқ муддатли мажбуриятлар




Ижара бўйича мажбурият

29 518

0

0





Қисқа муддатли мажбуриятлар




Ижара бўйича мажбурият

318 540

29 518

0

5.8-вазият
Активни узайтиришга опцион билан бирга ижараси – тўловлар ҳар ойнинг бошида

2021 йил 1 ноябрда компания ускунани ижарага олди. Ижаранинг бошланғич муддати 8 ойни ташкил қилган. Ижара шартномаси яна 8 ойга узайтирилиши мумкин, агар ижарачи ўз хоҳиши ҳақида ижара муддатининг бошланғич муддати тугагунига қадар 2 ой олдин хабар қилса. Ижара бошида ижарачи ижарани иккинчи муддатга узайтиради деб ҳисоблади.

Активни сотиб олиш, шунингдек шартномани муддатидан аввал бекор қилиш назарда тутилмаган. Активнинг қолган хизмат муддати – 8 йил.

30 000 минг сўм миқдорида ижара тўловлари ижаранинг ҳар бир йилининг бошида тўланади (биринчи тўлов 2021 йил 1 ноябрда тўланади).

Ижара шартномасида назарда тутилган йиллик ставка 20 %га тенг. 15 та тўловнинг (биринчи тўловдан ташқари) келтирилган қиймати 395 248 минг сўмни ташкил қилади.

Компаниянинг ҳисоб сиёсати «асбоб-ускуна» таснифи бўйича қисқа муддатли ижаранинг тан олинишидан озод қилишдан фойдаланишга имкон беради.

Активдан маъмурий мақсадларда фойдаланилади. Компаниянинг ҳисоб сиёсати ўз биноларини 16-сон IAS «Асосий воситалар» стандартига асосан бошланғич қиймат бўйича тўғри чизиқли амортизация усулини қўллаган ҳолда акс эттиришни талаб этади.

Ижарачи-компания молиявий ҳисоботига ижаранинг таъсири қандай бўлади ва 2021–202йиллар
31 декабрда якунланган йиллар учун молиявий ҳисоботдан кўчирмалар қандай бўлади?

Операциянинг бошланғич баҳоланиши

Ижара муддати 16 йилни ташкил қилади, сабаби ижарачи узайтиришга опцион (ҳуқуқ)дан фойдаланишни режалаштирмоқда (яъни ижара шартномасини иккинчи муддатга узайтиради). Бу компания қисқа муддатли ижарани тан олишдан озод қилишдан фойдалана олмаслигини англатади (ижара муддати 12 ойдан кўп).

Шунинг учун ижарачи-компания 2021 йил 1 ноябрда фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив (ФҲША)ни ва ижара бўйича мажбуриятни тан олиши лозим.

Ижара бўйича мажбуриятнинг бошланғич баҳолаши ижара бошида ҳали тўланмаган келгуси 15 та ижара тўловининг дисконтланган қийматига 395 248 минг сўмга тенг.

Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активнинг (ФҲША) бошланғич баҳолаши қуйидаги иккита суммани ўз ичига олади:

  • ижара бўйича мажбуриятнинг бошланғич баҳолашини – 395 248 минг сўм.

ва

  • 2021 йил 1 ноябрь ижара бошида тўланган 30 000 минг сўм миқдорида биринчи ижара тўлови.

Шу тариқа, ФҲШАнинг бошланғич баҳолаши 425 248 минг сўмни (395 248 + 30 000) ташкил қилади.

2021 йилнинг 1 ноябрида компания қуйидаги ўтказмани акс эттириши лозим бўлади (минг сўм):

Дт «Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив» – 425 248

Кт «Ижара бўйича мажбурият» – 395 248

Кт «Пул маблағлари» – 30 000

Ижара бўйича мажбуриятнинг кейинги акс эттирилиши

Бошланғич тан олингандан сўнг ижара бўйича мажбурият фоизларга (20 %) кўпаяди ва ижара тўловларига камаяди (худди жадвалда кўрсатилганидек).

Ҳисобот йили

Фоизларни ҳисоблаш даври

Давр бошига қолдиқ

Ижара тўлови

Оралиқ жами 

Фоизлар
(
йиллик
20 %) 

Давр охирига қолдиқ

2021 й.

Ноябрь

395 248

Ноль, сабаби биринчи тўлов мажбуриятларнинг баҳоланишига киритилмаган

395 248

соф қарз суммаси (фоизларсиз)

6 587
(395 248 х 20 % х 1/12)

401 835
шу жумладан:
фоизлар 6 587
ва қарз
395 248

Декабрь

401 835

(30 000)
1.12.2021

371 835

6 197
(371 835 х 20 % х 1/12)

378 032
шу жумладан:
фоизлар
6 197
ва қарз
371 835 

2022 й.

Январь

378 032

(30 000)
1.01.2022

348 032

5 801

353 833

Февраль

353 833

(30 000)

323 833

5 397

329 230

Март

329 230

(30 000)

299 230

4 987

304 217

Апрель

304 217

(30 000)

274 217

4 570

278 787

Май

278 787

(30 000)

248 787

4 146

252 933

Июнь

252 933

(30 000)

222 933

3 716

226 649

Июль

226 649

(30 000)

196 649

3 277

199 926

Август

199 926

(30 000)

169 926

2 832

172 758

Сентябрь

172 758

(30 000)

142 758

2 379

145 137

Октябрь

145 137

(30 000)

115 137

1 919

117 056

Ноябрь

117 056

(30 000)

87 056

1 451

88 507

Декабрь

88 507

(30 000)

58 507

975

59 482
шу жумладан:
фоизлар 975
ва қарз
58 507 

2023 й.

Январь

59 482

(30 000)

29 482

518*

30 000

Февраль

30 000

(30 000)

0

0

0

*Фоизлар шундай аниқланадики, охирги ижара тўловидан кейин қолдиқ нолга тенг бўлиши лозим.

Фоизлар фойда ва зарарлар тўғрисидаги (ФЗТҲ) ҳисоботда қуйидаги ўтказма орқали молиявий харажатлар сифатида тан олинади:

 

2021 й

2022 й

2023 й

Дт «Молиявий харажатлар»

Кт «Ижара бўйича мажбурият»

12 784
(6 587 + 6 197)

41 450
(5 801 + 5 397 + 4 987 + 4 570 + 4 146 + 3 716 + 3 277 + 2 832 + 2 379 + 1 919 + 1 451 + 975)

518

 

Тўланган ижара тўловлари (биринчидан ташқари) ижара бўйича мажбурият қолдиғини қуйидаги ўтказма орқали камайтиради:

Ўтказма 

2021 й

2022 й

2023 й

Дт «Ижара бўйича мажбурият»

Кт «Пул маблағлари»

30 000
(битта тўлов 1.12.2021)

360 000
(12 та тўлов х 30 000)

60 000
(иккита тўлов х 30 000)

Ҳисобот санасида ижара бўйича мажбурият қолдиғи узоқ муддатли ва қисқа муддатли қисмларга бўлинади:

 

31.12.2021 

31.12.2022 

31.12.2023 

Давр охирида умумий қарздорлик суммаси

378 032

59 482

0

шу жумладан:

 

 

 

қарздорликни узоқ муддатли қисми (яъни кейинги йилнинг охирида қарз қолдиғи (фоизсиз))

58 507
31.12.2022га қарз қолдиғи (фоизларсиз)

0

0

қарздорликни қисқа муддатли қисми (қарздорликни умумий суммаси ва узоқ муддатли қисми ўртасидаги фарқ)

319 525

59 482

0

шу жумладан фоизлар (ҳисобот йилида ҳисобланган, лекин ҳисобот санасида ҳали тўланмаган)

6 197

975

0

қарз (кейинги йилда тўланадиган соф қарз суммаси)

313 328

58 507

0

 

Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив (ФҲША)нинг кейинги баҳоланиши

Бошланғич тан олингандан кейин ФҲША 16-сон IAS «Асосий воситалар» стандарти баҳолаш моделига асосан бошланғич қиймат бўйича акс эттирилади.

Ушбу модель актив қолдиғини унинг бошланғич қийматини жамланган амортизация ва қадрсизланишдан жамланган зарарларга камайтирган ҳолда акс эттиришни талаб этади.

Мазкур ҳолатда ФҲШАнинг амортизация муддати 16 ойни ташкил қилади, сабаби:

  • активни сотиб олиш ижара шартномасида назарда тутилмаган, ва шунинг учун
  • амортизация муддати ижара муддати (16 йил) ва қолган хизмат қилиш муддати (8 йил) ўртасидаги энг камига тенг.

ФҲША амортизацияси ижаранинг бир ойига 26 578 минг сўмни ташкил қилади (425 248 : ижаранинг 16 ойи).

ФҲШАнинг қолдиқ қиймати ҳисоб-китоби қуйидагича бўлади:

 

2021 й

2022 й

2023 й

Ҳисобот йили охирида ФҲШАнинг қолдиқ қиймати

 

372 092

53 156

Бошланғич тан олиш

425 248

 

 

Дт «Амортизация харажати»

Кт «Жамланган амортизация»

(53 156)

2 ой учун

(318 936)

бир йил учун

(53 156)

2 ой учун

Ҳисобот йили охирида ФҲША қолдиқ қиймати

372 092

53 156

0

 

ФҲША қолдиқ қиймати молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда «Айланма бўлмаган активлар» бўлимида қуйидагича акс эттирилади:

  • алоҳида сатрда

ёки

  • асосий воситалар таркибида (маълумотни изоҳларда ёритиб берган ҳолда)

 

Молиявий ҳисоботга таъсир қуйидагича бўлади:

31 декабрда якунланган йил учун фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот

2021 й.

2022 й.

2023 й.

ФҲША амортизацияси

(53 156)

(318 936)

(53 156)

Молиявий харажатлар:

 

 

 

ижара мажбурияти бўйича фоизлар

(12 784)

(41 450)

(518)

 

31 декабрда молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот

2021 й.

2022 й.

2023 й.

Айланма бўлмаган активлар

 

 

 

Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив

372 092

53 156

0

 

 

 

 

Узоқ муддатли мажбуриятлар

 

 

 

Ижара бўйича мажбурият

58 507

0

0

 

 

 

 

Қисқа муддатли мажбуриятлар

 

 

 

Ижара бўйича мажбурият

319 525

59 482

0

Экспертлар ўз нуқтаи назарларидан келиб чиққан ҳолда тушунтириш берганлар, бу Сизнинг мустақил қарор қабул қилишингиз учун асос бўлади.

Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг