Февраль ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
«Бизнинг корхонамиз «А» тоифадаги рейтинг даражасига эга. Корхонамизга импорт товарини олиб келишни режалаштирмоқдамиз. Президентнинг 24.05.2024 йилдаги ПҚ-193-сон қарорига асосан солиқ ва божхона тўловларининг амалдаги миқдоридан 80 фоиз имтиёз олишни истаймиз.
Бу имтиёзларни амалиётда қандай қўллашимиз керак?»
«Норма» эксперти Шуҳрат ХУДОЙНАЗАРОВ жавоб беради:
Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун биз Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Дастлаб айнан қандай маҳсулотни импорт қилишни режалаштираётганингизни аниқлаш муҳимдир. Импорт қилишда имтиёзлар ҚҚС ва божхона божи бўйича тақдим этилади, лекин товар тури ва мақсадига боғлиқ. Имтиёз сизнинг маҳсулотингизга ҳам татбиқ қилинишини текширинг.
Шунингдек, имтиёз 2024 йил 25 майдан сўнг жорий қилиниши керак, чунки Президентнинг 24.05.2024 йилдаги ПҚ-193-сонли қарорида белгиланган мезонлар мазкур қарор қабул қилингунга қадар жорий этилган қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларига татбиқ этилмайди 24.05.2024 йилдаги ПҚ-193-сон 2-б..
«А» рейтингига эга корхоналар белгиланган солиқ ва божхона тўловларининг 80 фоизини ташкил этувчи имтиёзга эга бўлишлари мумкин. Бу шуни англатадики, компаниянгиз тўлиқ имтиёзнинг 4/5 қисмини олишга даъвогар бўла олади.
Масалан, агар имтиёз солиқ ставкасини 50 фоизгача камайтириш шаклида берилса, «А» рейтингли корхона учун солиқ ставкаси 40 фоизгача камайтирилади. Имтиёздан тўлиқ (100 фоиз ёки бизнинг мисолда солиқ ставкасини 50 фоизгача камайтириш) фойдаланиш учун «ААА» рейтингига эга бўлиш керак.
Эътибор беринг
«Жавоб берамиз!» маълумот хизматидан фойдаланиш – сиз учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси мутахассислари, шунингдек «Норма»нинг солиқ солиш ва бухгалтерия ҳисоби бўйича экспертларидан асосли жавоблар олиш имкониятидир.
Шарти – бизнинг ахборот маҳсулотларимиздан бирининг фойдаланувчиси бўлиш.
Buxgalter Pro маълумот-эксперт тизими, бонуслар ва хизматлар ҳақида бепул маслаҳат олинг.