Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
ДСҚ ЭИЗ иштирокчиларига 2020 йилда фойдаланиш мумкин бўлган имтиёзлар ҳақида эслатиб ўтди
Солиқ қўмитасининг хабарида 2020 йилда рўй берган тақдим этиладиган имтиёзлар шартларига киритилган тузатишлар ҳақида тушунтиришлар сақланади.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда Президентнинг ПФ-4853-сон Фармони билан эркин иқтисодий зоналар иштирокчиларига катта имтиёзлар берилган. Улар орасида - ер солиғи, фойда солиғи, юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўловини тўлашдан киритилган инвестицияларнинг ҳажмига боғлиқ ҳолда 3 йилдан 10 йилгача муддатга озод этиш.
Солиқ кодексининг янги таҳрири, “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири ва Президентнинг “Алоҳида солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш тўғрисида”ги ПФ-6011-сон Фармонининг қабул қилиниши муносабати билан 2020 йилда ЭИЗ иштирокчилари:
- 2020 йил 1 январдан бошлаб - СКнинг 473-моддасида назарда тутилган мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича имтиёзларни ПФ-4853-сон Фармонда белгиланган муддатларда қўллашга ҳақли бўлишган;
- 2020 йил 1 октябрга қадар - ПФ-4853-сон Фармон билан берилган фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича имтиёзларни қўллашга ҳақли бўлишган.
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади