Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Ер солиғи бўйича озод этиш мавжуд бўлса, аниқлаштирилган ҳисоб-китоб қандай тузилади
Президентнинг ПФ-6029-сон Фармони тадбиркорларнинг муайян тоифалари учун ер солиғи бўйича имтиёзни узайтирди. Ушбу имтиёзни қандай қўллашни ДСҚнинг бош давлат солиқ инспектори Баҳромжон МАДАЗИМОВ тушунтирди:
- Президентнинг 2020 йил 18 майдаги ПФ-5996-сон Фармонига мувофиқ ер солиғини тўлашдан озод этиш:
- кичик тадбиркорлик субъектлари;
- бозорлар ва савдо комплекслари, кинотеатрлар, умумий овқатланиш корхоналари, жамоат транспорти корхоналари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, шунингдек, йўловчи ташиш, маиший хизматлар кўрсатиш, биноларни, шу жумладан банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларга тақдим этилган.
Энди улар учун имтиёзнинг амал қилиш муддати жорий йилнинг якунига қадар узайтирилди. Ушбу ҳуқуқни амалга ошириш учун солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали аниқлаштирилган Ер солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш зарур.
Қишлоқ хўжалиги аҳамиятига молик бўлмаган ерлар учун тўланадиган ер солиғи ҳисоб-китобининг 010-040 сатрлари ҳисобот шаклларининг 1-иловаси (солиқ тўловчининг ер участкалари тўғрисида маълумот) ва 2-иловасини (солиқ солинмайдиган ерлар) тўлдириш орқали автоматик шаклланади.
Ҳисоб-китобнинг 040-сатри йил учун бюджетга тўланиши лозим бўлган жами солиқ суммасини акс эттиради.
Фармонга асосан имтиёз жорий йилнинг 1 июнидан 31 декабригача 7 ойга тақдим этилган.
Қўлланилиши лозим бўлган имтиёзнинг жами суммаси солиқ ҳисоб-китобида алоҳида кўрсатилмайди.
Имтиёз берилган давр учун ер солиғи суммасини камайтириш солиқ ҳисоботида қуйидагича акс эттирилади:
1. Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлмаганларда
2020 йил учун ҳисобланган жами солиқ суммаси (Ҳисоб-китобнинг 040-сатри) 12 га бўлинади. Натижа 0401, 0402, 0403, 0404, 0405, 0406, 0407, 0408, 0409, 0410, 0411, 0412-сатрларга тенг тақсимланган ҳолда ёзилади. Мазкур сатрлар солиқ тўловчи томонидан тўлдирилади.
Имтиёзни қўллаш учун 0406, 0407, 0408, 0409, 0410, 0411, 0412-сатрларига “0” ёзиш орқали июнь-декабрь ойлари учун ҳисобланган солиқ суммаси камайтирилади.
Кўрсаткичлар | Сатр коди | Ўлчов бирлиги | Майдони | Сумма |
Ер участкасининг умумий майдони, мазкур ҳисоб-китобга 1-илованинг 010 сатр 3-устуни |
010 | Га | 2,00 | X |
Солиқ солинмайдиган ер майдони - мазкур ҳисоб-китобга 1-илованинг 010 сатр 4-устуни |
020 | Га | 0,00 | X |
Солиқ базаси мазкур ҳисоб-китобга 1-илованинг 010-сатр 5-устуни | 030 | га | 2,00 | X |
Йил учун бюджетга тўланиши лозим бўлган жами солиқ суммаси мазкур ҳисоб-китобга 1-илованинг 010-сатр 7-устуни |
040 | 24 000 000.0 | ||
Шу жумладан | X | X | X | X |
январь ой учун - 10 январгача | 0401 | Сум | X | 2 000 000.0 |
февраль ой учун - 10 февралгача | 0402 | Сум | X | 2 000 000.0 |
март ой учун - 10 мартгача | 0403 | Сум | X | 2 000 000.0 |
апрель ой учун - 10 апрелгача | 0404 | Сум | X | 2 000 000.0 |
май ой учун - 10 майгача | 0405 | Сум | X | 2 000 000.0 |
июнь ой учун - 10 июнгача | 0406 | Сум | X | 0.00 |
июль ой учун - 10 июлгача | 0407 | Сум | X | 0.00 |
август ой учун - 10 августгача | 0408 | Сум | X | 0.00 |
сентябрь ой учун - 10 сентябргача | 0409 | Сум | X | 0.00 |
октябрь ой учун - 10 октябргача | 0410 | Сум | X | 0.00 |
ноябрь ой учун - 10 ноябрча | 0411 | Сум | X | 0.00 |
декабрь ой учун - 10 декабргача | 0412 | Сум | X | 0.00 |
2. Айланмадан олинадиган солиқ тўловчиларда
2020 йил учун ҳисобланган жами солиқ суммаси (Ҳисоб-китобнинг 040-сатри) 4 та чоракка бўлиниб, 0401, 0402, 0403, 0404-сатрларга тенг тақсимланган ҳолда ёзилган. Мазкур сатрлар солиқ тўловчи томонидан тўлдирилади.
Йиллик солиқ суммаси 12 га бўлиниб, бир ой учун ҳисобланган солиқ суммаси аниқлаб олинади.
Имтиёзни қўллаш учун 2020 йил II чорак учун ҳисобланган суммадан (0402-сатр) бир ой учун (июнь учун) ҳисобланган солиқ суммаси ҳамда III чорак ва IV чорак учун ҳисобланган солиқ суммалари тўлиқ камайтирилади.
Кўрсаткичлар | Сатр коди | Ўлчов бирлиги | Майдони | Сумма |
Ер участкасининг умумий майдони, мазкур ҳисоб-китобга 1-илованинг 010 сатр 3-устуни |
010 | Га | 0,11 | X |
Солиқ солинмайдиган ер майдони - мазкур ҳисоб-китобга 1-илованинг 010 сатр 4-устуни |
020 | Га | 0,00 | X |
Солиқ базаси мазкур ҳисоб-китобга 1-илованинг 010-сатр 5-устуни |
030 | Га | 0,11 | X |
Йил учун бюджетга тўланиши лозим бўлган жами солиқ суммаси мазкур ҳисоб-китобга 1-илованинг 010-сатр 7-устуни |
040 | сум | 1978110,83 | |
Шу жумладан | X | X | X | X |
I чорак учун – 10 январга қадар | 0401 | сум | X | 494527, 71 |
II чорак учун – 10 апрелга қадар | 0402 | сум | X | 329685,14 |
III чорак учун – 10 июлга қадар | 0403 | сум | X | 0,00 |
IV чорак учун – 10 октябрга қадар | 0404 | сум | X | 0,00 |
Манбага қаранг