Фоизсиз қарзлар бўйича даромадни солиқлардан озод этиш

preview

Президентнинг 03.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармони билан инқирозга қарши чоралар рўйхати белгиланган, улар орасида фоизсиз қарзлар (молиявий ёрдам) бўйича даромадни жорий йилнинг охиригача солиқ солишдан озод қилиш мавжуд. Имтиёз фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ ҳисоблаб чиқарилган тақдирда қўлланилади. Буни қандай амалга оширишни “Норма”нинг эксперти Шоҳиста ЁҚУБОВА мисолларда тушунтириб берди:

Эътибор беринг
Мазкур чора 2020 йил апрелга қадар тақдим этилган қарзларга ҳам татбиқ этилади. Бунда солиқ солишдан озод этиш 2020 йилнинг 1 апрелидан 31 декабрига қадар амал қилади.

- Қарз олувчи пул маблағларидан фоиз тўлаш мажбуриятисиз фойдаланиши туфайли фоизсиз қарз бўйича даромад юзага келади. Солиқ солиш мақсадларида даромад қарз олиш санасида МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиқиб аниқланади .

Бундай ҳисоб-китобни фақат солиқ солиш мақсадларида бажариш зарур. Бухгалтерия ҳисобида қарз маблағларидан беғараз фойдаланишдан олинган даромад акс эттирилмайди.

Мисол
2020 йилда қарз маблағларидан беғараз фойдаланишдан олинган даромадни аниқлаш
1 февралда фойда солиғи тўловчи корхона 10 000 минг сўм миқдорида 6 ойга фоизсиз қарз олди. Қарз олинган санада қайта молиялаштириш ставкаси – 16%. Уни қайтариш санаси – 31 июль. Қарздан беғараз фойдаланишдан олинган даромадни фойдаланилган кунлар сонидан келиб чиқиб аниқлаймиз:
Кўрсаткич

Одатдаги ҳисоб-китоб,

минг сўм
Имтиёзни инобатга олган ҳолда ҳисоб-китоб, минг сўм
Фоизсиз қарз бўйича даромад
I чорак 10 000 х 16% : 366 х (29+31) = 262,3 262,3
II чорак 10000 х 16% : 366 х (30+31+30) = 397,8
III чорак 10 000 х 16% : 366 х 30 = 131,1
2020 йил 791,2 262,3
Одатдаги шартларда корхона 791,2 минг сўмни 2020 йил учун Фойда солиғи ҳисоб-китобига 1-илованинг 070-сатрида акс эттирган ҳолда уни жами даромадга киритган бўлар эди. Имтиёзни инобатга олган ҳолда Ҳисоб-китобга 1-илованинг 070-сатрида I чорак учун 262,3 минг сўм суммаси акс эттирилади.
2020 йилнинг II чорагидан бошлаб фоизсиз қарз бўйича даромадни ҳисоблаш керак эмас. У Президентнинг 03.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармонининг 15-бандига мувофиқ солиқ солишдан озод этилган.
Фойда солиғи ҳисоб-китобида кўрсаткичлар ўсиб борувчи якун билан кўрсатилиши боис, 2020 йилнинг II-IV чоракларида Ҳисоб-китобга 1-илованинг 070-сатрида 262,3 минг сўм суммасини акс эттиради.
Эътибор беринг

Даромадни қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиқиб аниқлаш қоидалари :

  • банклараро операцияларга ва кредит ташкилотлари томонидан берилган кредитларга;
  • Ҳукуматнинг қарорларига кўра ҳамда ЎзРнинг норезидентлари томонидан бериладиган қарзларга (ссудаларга);
  • консолидациялашган гуруҳнинг бир иштирокчиси томонидан айни шу гуруҳнинг бошқа иштирокчисига бериладиган қарзларга нисбатан татбиқ этилмайди.