IT-тармоғи 1 апрелдан қандай имтиёзларга эга бўлди

preview

1 апрелдан бошлаб IT Park резидентлари қўшимча имтиёз ва преференцияларга эга бўлди. Идора ахборот хизмати вакилининг сўзларига кўра - “НҲҲ имзолаш босқичида, бироқ имтиёзлар амал қилмоқда”. Сўз нима ҳақида бормоқда?

 

  1. Мутахассислар, инвесторлар, шунингдек IT Park резидентларининг хорижий таъсисчиларига 3 йиллик IT-визалар бериш бошланди. Уларни олиш тартиби ва талабгорлар учун тавсиялар - бу ерда.
  2. IT Park таъсисчиларининг хорижий таъсисчилари дивидендларидан олинадиган фойда солиғи ставкаси - 10%дан 5%гача камайтирилди;
  3. Чет эллик  мутахассислар бу соҳада ишлаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат олишлари шарт эмас, яшаш жойи бўйича вақтинчалик  рўйхатдан ўтиш ва ЖШШИР етарли бўлади;
  4. IT Park резидентлари ишлар/хизматлар экспорти тушумлари доирасида - ўзларининг хорижий таъсисчилари ва мутахассисларига дивидендлар ва иш ҳақини уларнинг дебет карталарига хорижий валютада тўлаш ҳуқуқига эга бўлишди;
  5. IT Park резидентларига мулки ёки ижарага олинган офис биносига эга бўлиш талаби қўлланилмайди. Улар ҳисобга қўйилган виртуал офисдан фойдаланишлари мумкин, офис биноси мавжуд бўлиши ёки ижарага олиниши талаби бекор қилинди. Фақат виртуал офисдан фойдаланиш компанияни солиқ хавфи юқори бўлган тоифага киритиш учун асос бўлмайди.

IT Park дирекцияси релокацияни амалга оширадиган чет эл компаниялари ва IT-соҳаси мутахассислари учун мўлжалланган “TashRush” дастурини ишлаб чиқди. У юридик шахсларни рўйхатдан ўтказиш, ҳисобварақлар очиш, солиқ ҳисобига қўйиш, ходимларни ишга жойлаштириш ёки танлаш, суғуртани расмийлаштириш ва ҳ.к.да ёрдам беришни назарда тутади. Батафсил...

Эслатиб ўтамиз, IT Park резидентлари 2028 йил 1 январга қадар қуйидагилардан озод қилинган :

  • барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни, шунингдек ижтимоий солиқни тўлашдан;
  • тасдиқланган рўйхатлар бўйича Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, ўз эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган ускуналар, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технологик ҳужжатлар, дастурий таъминот воситалари учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона йиғимларидан ташқари).

IT Park резидентлари билан тузилган меҳнат шартномалари бўйича ходимларнинг жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқ 7,5%ни ташкил қилади. Ставка 2028 йил 1 январгача қўлланилади .

 

Мавзуга доир тавсия:

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади