ПФ-6002-сон Фармонни ҳисобга олган ҳолда туризм учун солиқ имтиёзлари

preview

Давлат пандемиядан энг кўп зарар кўрган туристик ва у билан боғлиқ бўлган соҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида корхоналарга солиқлар бўйича қўшимча имтиёзлар тақдим этмоқда. Батафсил – «Норма» етакчи эксперти Жорилла АБДУЛЛАЕВнинг шарҳловчи жадвалида:                                                                                    

Пандемия даврида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун солиқ имтиёзлари Президентнинг қуйидаги фармонларида акс эттирилган:

Т/р

Солиқлар ва йиғимлар

 

Имтиёзлар ва преференциялар

Амал қилиш муддати

Солиқлар бўйича имтиёзлар

1

Мол-мулк солиғи

1) Туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари) кўрсатувчи субъектлар тўлашдан озод қилинади .

2) Кичик тадбиркорлик субъектларига 2020 йил 15 май ҳолатига солиқ бўйича 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳосил бўлган пеня ва жарималар суммалари ҳисобдан чиқарилади .

2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар

2

Ер солиғи

1) Туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари) кўрсатувчи субъектлар тўлашдан озод қилинади .

2) Кичик тадбиркорлик субъектларига 2020 йил 15 май ҳолатига солиқ бўйича 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳосил бўлган пеня ва жарималар суммалари ҳисобдан чиқарилади .

3) Ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловларини ҳисоблаш ва ундириш тўхтатилади .

2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар 

 

 

 

 Карантин тадбирлари даврида

3

Ижтимоий солиқ

Туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари) кўрсатувчи субъектлар учун ижтимоий солиқ ставкаси 12%дан 1%га пасайтирилади

2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар

4

Айланмадан олинадиган солиқ

1) Қарз берувчига фоиз шаклида даромад тўлаш мажбуриятисиз қарз (қайтариб бериладиган молиявий кўмак) тақдим этилганда қайта молиялаш ставкаси асосида аниқланадиган даромад солиққа тортилмайди .

2) «Маҳалла», «Саховат ва кўмак», «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» фондларига (уларнинг бўлинмаларига), шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шакллантириладиган ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган жисмоний шахслар рўйхатига киритилган жисмоний шахсларга беғараз бериладиган товарлар (хизматлар) солиқ солиш объектига киритилмайди .

2020 йил якунига қадар

 

 

2020 йил 1 апрелдан 1 октябрга қадар

5

Фойда солиғи

1) Туроператорлар, турагентлар, шунингдек жойлаштириш воситалари учун:

  • фойда солиғи ставкаси белгиланган ставкага нисбатан 50%га камайтирилади;
  • 2020 ва 2021 йил якунлари бўйича зарарларни СКда назарда тутилган миқдор билан чекламаган тарзда ўтказиш ҳуқуқи берилади .

2) Уни аввалги чорак якунлари асосида ҳисоблаш бўйича ўрнатилган талабларни бекор қилган ҳолда – тўловчилар кутилаётган ҳажмлардан келиб чиқиб солиқ бўйича аванс тўловлар суммаси тўғрисида маълумотнома тақдим этиш ҳуқуқига эга .

3) Тижорат банклари томонидан кредитлар бўйича ҳисобланган ва кечиктирилган фоизлар суммаси солиқни ҳисоблашда жами даромад таркибига киритилмайди .

4) «Маҳалла», «Саховат ва кўмак», «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» фондларига (уларнинг бўлинмаларига), шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шакллантириладиган ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган жисмоний шахслар рўйхатига киритилган жисмоний шахсларга беғараз бериладиган пул маблағлари ва товарлар (хизматлар)га чегириладиган харажатлар сифатида қаралади .

 

2020 йил 1 июндан 31 декабрга қадар 

 

 

2020 йилнинг II чорагидан бошлаб

 

Кечиктириш тақдим этилган даврда

 

2020 йил 1 апрелдан 1 октябрга қадар

6

ҚҚС

1) Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган имтиёзлар солиқ солишдан бўшаган маблағларни муайян мақсадларга йўналтириш шартларисиз қўлланилади .

2) «Маҳалла», «Саховат ва кўмак», «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» фондларига (уларнинг бўлинмаларига), шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шакллантириладиган ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган жисмоний шахслар рўйхатига киритилган жисмоний шахсларга беғараз бериладиган товарлар (хизматлар) солиқдан озод қилинади

2020 йил 1 апрелдан бошлаб

 

 

2020 йил 1 апрелдан 1 октябрга қадар

7

Божхона божи ва акциз солиғи

Товарлар ПФ-5978-сон Фармонга 1-иловага мувофиқ олиб кирилганда ноль ставкалар белгиланади  

2020 йил 31 декабрга қадар

8

ЖШДС (маълумот учун) 

1) Жисмоний шахслар томонидан хайрия ташкилотларидан моддий наф тарзида олинадиган даромадлар солиққа тортишдан озод қилинади .

2) «Маҳалла», «Саховат ва кўмак», «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» фондларидан, юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган беғараз ёрдам (пул маблағлари, товарлар ва хизматлар)га, агар ёрдам олувчи шахслар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шакллантириладиган ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган жисмоний шахслар рўйхатига киритилган бўлса, жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди .

3) Ходимга тўланадиган, ЖШДСга тортилмайдиган моддий ёрдам суммаси МҲЭКМнинг 4,22 бараваридан 7,5 бараваригача оширилади

2020 йил 1 апрелдан

 

 

2020 йил 1 апрелдан 1 октябрга қадар

 

 

2020 йилда

9

Туристик (меҳмонхона) йиғими

Ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади

2021 йил 1 январгача 

Солиқларни тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш)

10

Айланмадан олинадиган солиқ, ижтимоий солиқ 

Ўз фаолиятини тўхтатган ва (ёки) товарлар (хизматлар) реализациясидан тушуми жорий йилнинг I чорагидаги ўртача ойлик миқдорига нисбатан 50%дан кўпроққа камайган микрофирма, кичик корхона ва якка тартибдаги тадбиркорларга солиқ органларини хабардор қилган ҳолда қуйидаги солиқларни фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи тақдим этилади:

  • айланмадан олинадиган солиқ бўйича – уларни кейинчалик 12 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти билан;
  • ижтимоий солиқ бўйича – уни кейинчалик 6 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти билан

2020 йил 31 декабрга қадар

11.

Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун маҳаллий йиғим  

Йиғимни тўлашни солиқ органларини хабардор қилиш ва кейинчалик уларни 12 ой мобайнида тенг қисмларда тўлаш асосида фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи тақдим этилади

2021 йил 1 январгача

12

Божхона тўловлари

Товарлар (ишлар, хизматлар) импорт қилишда ҚҚСни тўлаш бўйича кечиктириш олиш ҳуқуқи берилди

120 кун муддатгача

Божхона органларига мурожаат қилган кунгача 1 йилдан кам бўлмаган даврда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошираётган микрофирма ва кичик корхоналарга товарларни (истеъмол товарларидан ташқари) олиб киришда ундириладиган божхона божи ва акциз солиғини тўлаш муддатини кечиктиришни қўллаш ҳуқуқи, кейинчалик кечиктирилган суммани 120 кун мобайнида тенг улушларда тўлаш шарти билан берилди

2020 йил 1 июлгача

Солиқ маъмуриятчилиги соҳасидаги имтиёзлар

13

Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун жарималар қўллаш тўхтатилади

2020 йил 1 октябргача

14

Солиқ аудитидан ўтказиш тўхтатилди, жиноят ишлари доирасида ва юридик шахсни тугатиш муносабати билан солиқ аудитидан ўтказиш бундан мустасно

2021 йил 1 январга қадар

15

Карантинга олинган шахсларга нисбатан қўлланилган маъмурий жарималарни (карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик бундан мустасно) тўлаш муддатлари узайтирилади

Карантин муддати тугагунга қадар

16

Микрофирма ва кичик корхоналарда 2020 йил 15 май ҳолатига солиқлар, пенялар ва солиқ қонунчилигини бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича мавжуд бўлган қарздорликни ундириш тўхтатилди.

Солиқ органлари 2020 йил 15 май ҳолатига микрофирма ва кичик корхоналарнинг банкдаги ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш ва ўтказиш бўйича инкассо топшириқномаларини чақириб олишлари керак.

Микрофирма ва кичик корхоналарга 2020 йил 15 май ҳолатига солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича ижро этилмаган тўлов топшириқномаларини қайтариб олиш ҳуқуқи берилди

2020 йил 1 сентябргача

Изоҳ: материал эълон қилинган санада базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) 223 000 сўмни, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ) 679 330 сўмни ташкил этган.

Туризм соҳаси субъектлари:

  • туроператорлар – туристик маҳсулотни шакллантирадиган, илгари сурадиган ва реализация қиладиган тадбиркорлар ;
  • турагентлар – туристик маҳсулотни илгари сурадиган ва реализация қиладиган тадбиркорлар .

Туристик маҳсулот – туристик бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда ёхуд туристнинг ёки экскурсантнинг буюртмасига кўра туроператор томонидан шакллантириладиган, туристнинг ва экскурсантнинг эҳтиёжларини қаноатлантириш учун зарур бўлган туристик хизматлар мажмуидир. («Туризм тўғрисида»ги Қонуннинг 25-моддаси)[U30] .

Туристик хизматлар – жойлаштириш, овқатлантириш, транспорт, экскурсия ва маслаҳат хизмати кўрсатиш бўйича хизматлар, шунингдек турист ва экскурсантнинг эҳтиёжларини қаноатлантиришга қаратилган хизматлар .

Меҳмонхона хизматлари – жойлаштириш воситаларида (меҳмонхоналар, туристик базалар ва мажмуалар, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, ўтовли оромгоҳлар ва норматив ҳужжатлар талаблари тааллуқли бўлган бошқа жойлаштириш воситалари) вақтинчалик яшаш жойи бериш бўйича хизматлар, хостеллардан ташқари .


Имтиёзлар Имтиёзлар Имтиёзлар /uz/publish/doc/text160605_pf-6002-son_farmonni_hisobga_olgan_holda_turizm_uchun_soliq_imtiezlari