Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Солиқ кодексига ХМИ ва ХҲМТ лойиҳалари учун ҚҚС бўйича имтиёз киритилди
2023 йил ноябрь ойидан кучга кирган халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида ҚҚС бўйича имтиёз Солиқ кодексининг 483-моддасига киритилди.
Товарлар (хизматлар)ни реализация қилиш, шунингдек уларни олиб кириш, агар улар халқаро молия институтлари (ХМИ) ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари (ХҲМТ) томонидан ижтимоий соҳа ва инфратузилмани ривожлантириш учун жалб қилинган ва жалб қилинадиган давлат ташқи қарзлари ҳисобидан тўлиқ ёки қисман амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида сотиб олинса, қуйидагилар ҚҚСдан озод қилинади:
- бюджет ташкилотлари;
- давлат корхоналари;
- устав фондида (устав капиталида) 50% ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга бўлган юридик шахслар.
Агар ХМИ ва ХҲМТнинг инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш учун маблағлари қайта молиялаштирилса ёки Ўзбекистондаги тижорат банклари орқали қайта кирим қилинса, имтиёз қўлланилмайди.
Имтиёзнинг амал қилиш муддати – 2028 йил 1 январгача .
Buxgalter PROда – Солиқ кодексига 2024 йилда киритилган барча ўзгартиришлар.