Алоҳида ҳолларда реализация қилишдан кўрилган даромадни аниқлаш
Тавсияда:
– узоқ муддатли контрактлар бўйича олинадиган даромадлар;
– чет эл валютасидаги даромадлар;
– воситачилик хизматларидан олинган даромадлар;
– воситачилик хизматлари кўрсатилишини расмийлаштириш;
– сотишдан кейинги хизмат кўрсатиш шарти билан реализация қилиш;
– товар (хизмат)ларни таннархидан паст нархда реализация қилиш.
Тавсияга янги 22-сон БҲМСга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди.
БҲМС 2025 йил 1 январдан кучга кирганлиги сабабли, тавсия шу санадан бошлаб амал қилади.
Узоқ муддатли контрактлар бўйича олинадиган даромадлар қандай аниқланади
Узоқ муддатли контрактларни бажаришдан олинган даромадларни ҳисоб маълумотлари асосида даромадни тан олишнинг бир меъёрда эътироф этиш принципини ҳисобга олган ҳолда тақсимланг. Бу шундай контрактларки, улар бўйича ишлар
:
- узоқ (бир солиқ даври, яъни календарь йилдан ортиқ) муддат мобайнида бажарилади;
- контракт шартлари билан бу ишларнинг босқичма-босқич топширилиши назарда тутилмаган.
Шу билан бирга Солиқ кодексида ҚҚСни ҳисоб-китоб қилиш мақсадида узоқ технологик даврийликдаги узоқ муддатли контрактлар (улар бўйича хизматларни ҳар ойда топшириш назарда тутилмаган бўлса) бўйича айланмани ҳар бир календарь ойнинг охирги санасига кўра аниқлаш мажбурияти белгиланган
.
Узоқ муддатли контракт бўйича бир ойлик даромад суммасини аниқлаш учун
:
- контракт бажарила бошлангандан эътиборан қилинган харажатларнинг солиштирма миқдорини контрактни бажаришга доир харажатларнинг умумий суммасида ҳисоб-китоб қилинг;
- ой охиридаги даромадни амалга оширилган харажатларнинг ҳисоб-китоб қилинган солиштирма миқдори ва контракт бўйича даромаднинг (контракт нархлари) умумий суммасидан келиб чиқиб аниқланг;
- ушбу контракт бўйича илгари ҳисобга олинган даромадларни чегиринг.
Бир ой учун даромадни қуйидаги формула бўйича ҳисобланг:
До = (Хб : Хк) х Дк – Даҳ,
бу ерда:
До – бир ой учун даромад;
Хб – контракт бажарила бошлангандан буён сарфланган харажатлар;
Хк – контрактни бажариш бўйича жами харажатлар;
Дк – контракт бўйича даромад;
Даҳ – контракт бўйича аввал ҳисобга олинган даромадлар.
Контракт бўйича даромад – ҚҚС чегирилган шартнома қиймати.
Контрактни бажариш харажатларини смета ёки у бўйича қилинган ҳисоб-китоблар бўйича аниқланг.
Бир ой учун харажатларни аниқлаш мақсадида ишлаб чиқариш таннархини 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» счётининг дебети бўйича шакллантиринг. Контракт сметасида назарда тутилган бўлса, таннархга ёрдамчи (2310-счёт) ва умумишлаб чиқариш (2510-счёт) харажатларини киритинг.
Агар сметада ишлаб чиқариш таннархининг фоизи сифатида аниқланган қўшимча (бошқа) харажатлар бўлса, ушбу ҳисоб-китоб тартибини ҳақиқатдаги қўшимча харажатларни аниқлашда ҳам қўллаш мумкин.
Аслида, бу контракт бўйича харажатларга тегишли давр харажатлари (9400-гуруҳ счёти)нинг бир қисми бўлади.
Даромадни аниқлашнинг шундай тартибига қуйидаги ишларни бажараётганда риоя қилинг:
- қурилиш-монтаж;
- таъмирлаш-қурилиш;
- ишга тушириш-созлаш;
- лойиҳа-қидирув;
- илмий;
- технологик даврийлиги узоқ (бир йилдан ортиқ) бўлган бошқа ишлар.
- ҚҚСсиз тушум – 100 млн сўм;
- ҚҚС – 12 млн сўм;
- ҚҚС билан бирга тушум – 112 млн сўм.
|
Хўжалик операцияси |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Бажарилган ишларнинг таннархи акс эттирилди |
70 000 |
Харажатларни ҳисобга олувчи счётларга корреспондент счётлар |
|
|
Давр харажатлари акс эттирилди |
30 000 |
Харажатларни ҳисобга олувчи счётларга корреспондент счётлар |
|
|
Контракт бўйича бажарилган ишлардан олинган даромад акс эттирилди |
100 000 |
||
|
ҚҚС ҳисоблаб ёзилди |
12 000 |
||
Чет эл валютасидаги даромадлар қандай аниқланади
Агар чет эл валютасида олинган даромадингиз бўлса, даромадни тан олиш санасидаги МБ курси бўйича сўмга қайта ҳисоб-китоб қилинг
.
Ҳисобварақ-фактурани сўмда расмийлаштиринг. Унга чет эл валютасида расмийлаштирилган инвойс (ҳисобварақ-фактура)ни ёки товар (хизмат)лар реализациясини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни илова қилинг
.
Сўмда қайта ҳисоб-китоб қилинган чет эл валютасидаги даромадни ҳисоботда сўмда олинган даромад билан бирга ҳисобга олинг ва акс эттиринг
.
хизматларни экспорт қилишдан – 12 000 АҚШ доллари;
хизматларни мамлакат ичида сотишдан – 75 млн сўмга тенг.
Хизматлар экспортидан олинган даромадлар тан олинган (ҳисобварақ-фактура ва хизматларни кўрсатиш далолатномаси расмийлаштирилган) санадаги МБнинг шартли курси бир доллар учун 13 000 сўмни ташкил қилган.
Чет эл валютасидаги даромадни сўмга қайта ҳисоб-китоб қиламиз:
12 000 х 13 000 = 156 млн сўм.
Ҳисобот давридаги хизматларни реализация қилишдан олинган жами даромад:
75 + 156 = 231 млн сўм.
Қайтариш мажбуриятисиз олинган бўнаклар номонетар моддаларга киритилади ва шунинг учун улар қайта баҳоланмайди
.
Агар реализация қилинадиган активлар (ишлар, хизматлар) учун чет эл валютасида тўлиқ ёки қисман бўнак олган бўлсангиз, улар бўйича бўнак тўлови қисмида даромадни бўнак олинган санадаги МБ курси бўйича тан олинг
.
Воситачилик хизматларидан олинган даромад қандай аниқланади
Ташкилот воситачилик хизматларини кўрсатиш шартномаси асосида:
- комитент (ишонч билдирувчи)нинг товар (иш, хизмат)ларини реализация қилиши;
- ўзининг ёки ишонч билдирувчининг номидан комитент (ишонч билдирувчи) товар (иш, хизмат)ларини харид қилиши мумкин.
Воситачилик ташкилотларининг даромади кўрсатилган хизматлар учун тақдим этилган ҳисобварақ-фактура асосида олиниши керак бўлган воситачилик ҳақи суммасидан келиб чиқиб ҚҚСни чегирган ҳолда аниқланади.
Масалан, воситачилик товарини реализация қилиш шартномасини шундай тузиш мумкинки, бунда воситачининг ҳисобрақамига нафақат унинг воситачилик ҳақи, балки товарларни реализация қилишдан олинган жами тушум (битим суммаси) келиб тушади. Аммо, бу товар эгаси – комитентнинг тушумидир.
Сиз эса даромадни воситачи сифатида ўз воситачилик ҳақингиз миқдоридагина акс эттирасиз. Одатда, тарафлар шартномада воситачининг воситачилик ҳақи фоизини кўрсатади. Комитент тушумини эса, ўзаро ҳисоб-китобларнинг шундай тартиби назарда тутилган бўлса, воситачилик ҳақини чегирган ҳолда унинг ҳисобрақамига ўтказасиз.
Бунда воситачилик ҳақи ҚҚСни ўз ичига олади
. Агар уни 12 % ставкада тўлаётган бўлсангиз, у ҳолда:
Воситачилик хизматларини реализация қилишдан даромад = Воситачилик ҳақи : 112 х 100.
Ҳисобот давридаги товарни реализация қилишдан даромад 112 000 минг сўмни ташкил қилди.
Шартнома бўйича воситачилик фоизи – 10 %.
Воситачилик ҳақи 11 200 минг сўмни (112 000 х 10 %) ташкил қилади, шу жумладан:
- хизматлар реализациясидан даромад – 10 000 минг сўм (11 200 : 112 х 100);
- ҚҚС – 1 200 минг сўм (11 200 – 10 000).
|
Хўжалик операцияси |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Воситачилик бўйича товарлар олинди |
80 000 |
||
|
Товар учун олдиндан тўлов келиб тушди |
112 000 |
6310 |
|
|
Харидорга товар чиқарилди |
112 000 |
4010 |
6990 |
|
80 000 |
|||
|
Бўнак ҳисобга олинди |
112 000 |
6310 |
4010 |
|
Воситачилик хизматларини реализация қилишдан даромад акс эттирилди |
10 000 |
4010 |
|
|
ҚҚС ҳисоблаб ёзилди |
1 200 |
4010 |
|
|
Воситачилик ҳақи суммасига доир муқобил талаблар ҳисобга олинди |
11 200 |
6990 |
4010 |
|
Комитент олдидаги қарз сўндирилди |
100 800 |
6990 |
|
Воситачилик хизматлари кўрсатилиши қандай расмийлаштирилади
Воситачилик хизматларини кўрсатиш бўйича шартномаларнинг ҳар хил турлари мавжуд:
- воситачилик;
- топшириқ;
- бошқа турлари.
Воситачилик шартномаси бўйича битимни бошқа тараф – комитентнинг топшириғига кўра ва унинг ҳисобидан ўз номингиздан амалга оширасиз
. Шу сабабли воситачилик товарини реализация қилишда харидорга ҳисобварақ-фактурани ўз номингиздан 2 нусхада тақдим этинг. Ҳисобварақ-фактуранинг «Етказиб берувчи» сатрида номига қўшиб «Воситачи»ни ҳам кўрсатинг.
Воситачилик шартномаси бўйича комитент учун товарларни харид қилишда харидор ҳисобварақ-фактурани сизнинг номингизга тақдим этади. Сиз, ўз навбатида, комитентга сотувчидан (уни ўз номингиздан қайта тақдим этасиз) олинган ҳисобварақ-фактурадаги кўрсаткичларни акс эттирган ҳисобварақ-фактурани тақдим этасиз. Бунда «Етказиб берувчи» сатрида унинг номига қўшиб «Воситачи»ни ҳам кўрсатинг.
Топшириқ шартномасига биноан ишончли вакил сифатида сиз битимни бошқа тараф – ишонч билдирувчининг номидан ва унинг ҳисобидан амалга оширасиз
. Шу сабабли товарни реализация қилганда ҳисобварақ-фактурани харидорга ишонч билдирувчи (товар эгаси) номидан тақдим этинг. Ишонч билдирувчи ва харидорнинг реквизитларидан ташқари ўзингизнинг (ишончли вакил) реквизитларингизни ҳам кўрсатинг. Ҳисобварақ-фактурани (электрон шаклидан ташқари) 3 нусхада: харидор, ишонч билдирувчи ва ўзингиз учун расмийлаштиринг. Товар топшириқ шартномаси бўйича харид қилинганда сотувчи ҳисобварақ-фактурани ишонч билдирувчи номига тақдим этади.
Ҳар бир ой тугаганидан кейинги 5 банк куни давомида комитент (ишонч билдирувчи)га ҳисобот тақдим этинг, унда реализация қилинган (сотиб олинган) товар (иш, хизмат)лар сони ва қийматини ҚҚСни ажратиб кўрсатган ҳолда акс эттиринг.
Ҳисоботга қуйидагиларни илова қилинг:
- товар (иш, хизмат)лар комитент (ишонч билдирувчи) манфаатларида реализация қилингани (сотиб олингани)ни тасдиқловчи шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар, далолатномалар ва бошқа ҳужжатлар;
- қопланиши керак бўлган амалга оширилган харажатлар қиймати;
- ҚҚС ҳисобга олинган воситачилик ҳақи суммаси;
- комитент (ишонч билдирувчи) томонидан олинган бўнаклар суммаси;
- воситачилик (топшириқ) шартномасини бажариш муносабати билан тўланиши керак бўлган сумма.
Бир ойда бажарилган иш якунлари бўйича ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда воситачилик ҳақи суммаси миқдорида хизматлар кўрсатилганлиги далолатномаси ва ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиринг.
Ана шулар даромадингизни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади.
Воситачилик операциялари ҳақида батафсил «Воситачилик» бўлимида ўқинг.
Сотишдан кейинги хизмат кўрсатиш шарти билан реализация қилишда даромадлар қандай аниқланади
Агар маҳсулот нархига сотишдан кейин хизмат кўрсатиш билан боғлиқ маълум бир сумма киритилган бўлса, у ҳолда:
- бу суммани кечиктириб, уни асосий хўжалик фаолиятидан олинган даромад сифатида сотишдан кейин хизмат кўрсатилган даврда тан олинг;
- кечиктирилган даромадларни 6230-«Бошқа кечиктирилган даромадлар» счётида ҳисобга олинг;
- сотишдан кейин хизматлар кўрсатилгани сайин бу даромадни 6230-счёт дебетидан 9030-«Ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатишдан даромадлар» счёти кредитига ҳисобдан чиқаринг.
|
Хўжалик операцияси |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
Тасдиқловчи ҳужжатлар |
|
|
дебет |
кредит |
|||
|
Кондиционерни сотишдан олинган даромад акс эттирилди |
1 320 |
Олди-сотди шартномаси, |
||
|
Кечиктирилган даромад акс эттирилди |
180 |
Олди-сотди шартномаси |
||
|
ҚҚС ҳисоблаб ёзилди (1 500 х 12 %) |
180 |
Ҳисобварақ-фактура |
||
|
Сотилган кондиционер таннархи ҳисобдан чиқарилди |
1 100 |
Бухгалтерия ҳисоб-китоби |
||
|
Харидордан пул маблағлари келиб тушди |
1 680 |
Банк кўчирмаси |
||
|
Сотишдан кейин хизмат кўрсатишдан олинган даромад акс эттирилди |
180 |
Бухгалтерия ҳисоб-китоби, |
||
Товар (хизмат)лар таннархидан паст нархда реализация қилинганда даромадлар қандай аниқланади
Солиқ кодексида товар (хизмат)лар таннархидан паст нархда сотилганда солиқ базасини аниқлаш нормаси мавжуд эмас.
Шунга қарамасдан:
- солиқ тўламаслик ёки тўланаётган солиқлар суммаси камайтирилиши кўринишидаги асосланмаган солиқ нафини кўриш мақсадида операцияларни амалга оширманг. Бу ҳуқуқни суиистеъмол қилиш деб эътироф этилиши мумкин
; - агар битим баҳоси товар (хизмат)ларнинг бозор қийматидан паст ёки юқори бўлса, солиқ органлари ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли
. Мазкур ҳолда олинган даромад жами даромад таркибига киритилади
; - битим тарафларидан бири томонидан олиниши мумкин бўлган, бироқ нархнинг трансферт шаклланиши натижасида олинмай қолган ҳар қандай даромадлар солиқ солиш мақсадида 2022 йил 1 январдан бошлаб битимнинг ушбу тарафида ҳисобга олинади
.
Сотилаётган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи 5 200 минг сўмга тенг.
Реализация қилишдан даромад ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда (5 000 минг сўм) маҳсулот таннархи – 5 200 минг сўмдан кам.
Ҳисобварақ-фактурада қуйидагилар кўрсатилади:
- реализация қиймати (даромад) – 5 000 минг сўм;
- ҚҚС суммаси – 600 минг сўм.
Бунда товарнинг бозор қиймати реализация қилиш нархидан юқори бўлса, солиқ органлари ҚҚС ва фойда солиғи бўйича солиқ базасига тузатиш киритиши эҳтимоли мавжуд.
|
Хўжалик операцияси |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
Тасдиқловчи ҳужжатлар |
|
|
дебет |
кредит |
|||
|
Маҳсулотни сотишдан даромад акс эттирилди |
5 000 |
Шартнома, ҳисобварақ-фактура |
||
|
ҚҚС ҳисоблаб ёзилди |
600 |
Ҳисобварақ-фактура |
||
|
Реализация қилинган маҳсулот таннархи ҳисобдан чиқарилди |
5 200 |
Бухгалтерия маълумотнома-ҳисоб-китоби |
||
Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг
- Воситачида ҚҚС қандай ҳисоб-китоб қилинади
- Товарлар (хизматлар) воситачи орқали реализация қилинганда комитент ҚҚСни қандай ҳисоб-китоб қилиши лозим
- Воситачилик ҳақи ва воситачи харажатларини қоплаш қандай ҳисобга олинади
- Айланмадан олинадиган солиқнинг ҳисоб-китобида жами даромадни ҳисобга олиш тартиби
- Мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадни аниқлаш тартиби

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter