Молия вазирлиги МҲХС асосида Ҳисоб сиёсати бўйича услубий тавсияларни эълон қилди

preview

24.02.2020 йилдаги ПҚ-4611-сон қарорга мувофиқ 2021 йилда тахминан 500 та компания МҲХС асосида ҳисоб ва ҳисобот юритишга ўтади. Ушбу жараённи қўллаб-қувватлаш учун Молия вазирлиги ҳужжатлар намуналари ва услубий тавсияларни ишлаб чиқади. Биринчи бундай услубий тавсия - Ҳисоб сиёсати намунаси - МҲХСга ўтувчилар учун  очиқ бўлган Молия вазирлигининг каналида рус тилида эълон қилинди. У ўзбек тилида яқин вақтда пайдо бўлади. Ҳужжат биринчи марта МҲХСни қўллашга мажбур бўладиган ташкилотлар учун айниқса фойдали бўлиши мумкин.

Buxgalter.uz МВ департаменти бошлиғи ўринбосари Иброҳим АҲМАДХОНОВдан ўз ўқувчилари учун Ҳисоб сиёсатини олди. Юклаб олинг, фойдаланинг:

МҲХС корхоналардан бухгалтерия ҳисобини юритиш усулини фаолиятнинг хусусияти ва хўжалик мақомига мувофиқ танлашни талаб қилади. Шу боис эълон қилинган Ҳисоб сиёсати намунасида ҳисобнинг бир нечта эҳтимолий вариантлари келтирилган.

Сизга кўпроқ тўғри келадиганини танланг. Бунда самарали ҳисоб сиёсатини яратиш ва амалга оширишда  нафақат компаниянгизнинг жорий эҳтиёжларини, балки унинг компонентларидан фойдаланишнинг эҳтимолий оқибатларини ҳам албатта ҳисобга олинг:

Қаранг. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ Ҳисоб сиёсати.

МҲХС МҲХС МҲХС /uz/publish/doc/text167038_moliya_vazirligi_mhhs_asosida_hisob_siesati_buyicha_uslubiy_tavsiyalarni_elon_qildi