Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Молия вазирлиги МҲХС стандартларини давлат тилига таржима қилмоқда. Бунда иштирок этинг!
Молия вазирлиги МҲХСнинг 42 та ҳужжатидан 15 тасини давлат тилига таржима қилишни якунлади. Таржима қилинаётган стандартларнинг тўлиқ мувофиқ келишига эришиш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ва МҲХСдан бевосита фойдаланувчиларнинг таклифларини олиш учун Молия вазирлиги ҳар ҳафта ўз сайтида 3 та таржима қилинган стандартни эълон қилади. Марҳамат, муҳокамага киришинг!
Ҳозирги вақтда у ерда давлат тилига таржима қилинган қуйидаги стандартларнинг лойиҳалари жойлаштирилган:
- МҲХС 2 «Захиралар»;
- МҲХС 7 «Пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот»;
- МҲХС 10 «Ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар».
Сиз МҲХС ҳужжатларини давлат тилига таржима қилиш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларингизни [email protected] электрон манзилига жўнатишингиз мумкин.
Муҳокама қилинаётган МҲХС ҳужжатларининг давлат тилига ўгирилган барча таржималари билан ушбу ҳавола бўйича топишингиз мумкин