Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Молия вазирлиги МҲХСга ўтиш муаммоларини ҳал қилишда ёрдам берадими
МҲХС бўйича ҳисоб юритишга мажбур бўлган корхоналар ПҚ-4611-сон қарор талабларини бажаришда муаммоларга дуч келишди. Фойда ва мол-мулк солиқлари ҳисоб-китоби, статистика ҳисоботларини тайёрлашда мураккабликлар юзага келди. Шунингдек, малакали кадрлар, шу жумладан - солиқ органларида солиқ аудитини ўтказадиган малакали кадрлар етишмаслиги масаласи кескин бўлиб турибди.
22 февраль куни “Норма” ПРМ томонидан ташкил этилган учрашувда бухгалтерлар ва аудиторлар МВ Бухгалтерия ҳисоби ва аудит методологияси департаменти директори ўринбосарлари Асал ХАШИМОВА ва Иброҳим АҲМАДХОНОВ билан муаамолар ва уларни ҳал қилиш йўлларини муҳокама қилишди:
|
Муаммо |
Таклиф қилинаётган ечим |
1 |
ПҚ-4611-сон қарорнинг хўжалик юритувчи субъектда МҲХС бўйича халқаро сертификатларга эга камида 3 нафар мутахассис мавжудлиги тўғрисидаги талабини бажариш имконини бермайдиган малакали кадрлар етишмаслиги |
2026 йилга қадар ўтиш даврини белгилаш, унинг давомида корхоналарга МҲХС бўйича халқаро сертификатга эга 1 нафар мутахассисга эга бўлишга рухсат бериш
|
2 |
МҲХС бўйича мажбурий ҳисоб юритиш учун шарт-шароитлар мавжуд эмас - кадрлар, МҲХС бўйича стандартларни қўллаш ва ҳисобни юритиш методологияси мавжуд эмас |
5-10 йил давомида босқичма-босқич МҲХС бўйича ҳисоб ва ҳисобот юритишга ўтишни белгилаш. Биринчи босқичда - МҲХСдан фойдаланиши мажбур бўлган корхоналар рўйхатини қайта кўриб чиқиш, уларга банклар, суғурта компаниялари, фонд биржаси листингидан АЖлар, хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналарни киритиш. Молия вазирлигига - амалиётда стандартлардан фойдаланиш бўйича услубий тавсияларни тайёрлашни топшириш |
3 |
Йирик бизнеснинг катта қисми ҳақиқатда МҲХСга ўтишга тайёр эмаслиги. Корхоналар раҳбарлари уларни қўллаш заруриятини кўришмаяпти |
|
4 |
Кўп корхоналарда МҲХС бўйича молиявий ҳисоботнинг сифати паст даражада |
Хўжалик юритувчи субъектларнинг МҲХС бўйича ҳисоботни сифатли тайёрлаш учун, аудиторлик ташкилотларининг - уни аудитдан ўтказиш учун жавобгарлигини ошириш, махсус давлат органини ташкил этиш |
5 |
МҲХСга ўтган корхоналар мажбурий тартибда БҲМС бўйича ҳам ҳисоб юритиши кераклиги аниқ эмас. Статистика ҳисоботи методологияси БҲМСга боғланган |
БҲМСдан озод қилиш ёки уни параллел равишда қўллашни норматив тарзда мустаҳкамлаш |
6 |
Солиқ ҳисоботида МҲХС бўйича ҳисобот маълумотларининг такрорланиши |
МҲХС маълумотлари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини такрорловчи сифатида бекор қилиш. МҲХС бўйича молиявий ҳисоботнинг намунавий шаклларини тасдиқлаш |
7 |
МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни топшириш кечиктирилганлиги туфайли уни аудитдан ўтказиш ва солиқ органларига аудиторлик хулосасини белгиланган муддатларда тақдим этишнинг имкони йўқ. Акциядорларнинг йиғилишини ўз вақтида ўтказиш имкони йўқлиги каби |
Аудиторлик хулосасини тақдим этиш ва акциядорлар йиғилишини ўтказиш муддатларини кўчиришни назарда тутадиган ҳуқуқий ҳужжатни чиқариш |
8 |
МҲХС асосида ҳисобда бухгалтерлар 2021 йил учун фойда солиғи ва мол-мулк солиғини қандай тўғри ҳисоблаб чиқишни билишмайди |
Молия вазирлиги МҲХС асосида фойда ва мол-мулк солиқлари ҳисоб-китоби бўйича услубий тавсияларни тайёрлаши керак |
9 |
МҲХСга ўтган корхоналарда солиқ аудитини ўтказадиган солиқчилар халқаро стандартларни билишмайди |
Солиқ органларининг МҲХС бўйича ҳисоботлар билан ишлайдиган тегишли ходимларига малака талабларини норматив тарзда жорий этиш |
10 |
МҲХСга ўтишда статистика ҳисоботини қандай тўлдириш тушунарсиз |
Давстатқўм мазкур масала юзасидан расмий тушунтириш бериши керак |
Молия вазирлиги вакиллари бухгалтерларни муаммолар ва таклиф қилинаётган ечимлар диққат билан ўрганилиши ва қонунчиликни такомиллаштиришда улардан фойдаланилишига ишонтиришди.