Онлайн-НКМни ортиқча харажатларсиз ва оворагарчиликларсиз қандай алмаштириш мумкин

preview

Бозорда сиз сотиб олган ва фойдаланаётган НКМдан кўра бизнесингизга кўпроқ мос келадиган янги моделдаги НКМ пайдо бўлганда, нима қилиш керак? Масалан,  кассирнинг иш ўрнини, омбор ва бухгалтерия ҳисобини автоматлаштириш дастурлари билан интеграциялашувни таъминловчи модель дейлик. Фойдаланилаётган НКМни алмаштириш мумкинми ва буни амалга оширишнинг энг мақбул йўли қандай?

Вuxgalter.uz илтимосига кўра ушбу саволларга «Марон» МЧЖ ТХМ мутахассиси Рустам ЯКУБОВ жавоб берди:


– Онлайн-кассани алмаштириш мумкин. Сиз ўрнатишни хоҳлаган моделни танлаганингиздан сўнг онлайн-кассага хизмат кўрсатишга шартнома тузилган техник хизмат кўрсатиш марказида танлаган моделингизга хизмат кўрсатилишини аниқлаштириб олинг. Ҳаракатларингиз жавобга боғлиқ бўлади.

Жавоб ижобий бўлса, ушбу марказда барча масалалар ҳал этилади. Тадбиркордан фақат ТХМга ўз истакларини баён этиш талаб этилади.

ТХМ ушбу модель билан шуғулланмаса, бошқа ТХМни танлашга тўғри келади ва қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилиши лозим:

  • онлайн-кассага техник хизмат кўрсатишга шартномани бекор қилинг ва ТХМга фискал модулни қайтаринг (мазкур ҳолатда ТХМ мутахассиси сизнинг онлайн-НКМни солиқ органларида ҳисобдан чиқаради);
  • ўзингиз истаган моделдаги онлайн-кассани сотиб олинг (сиз кассага хизмат кўрсатишга шартнома тузишни режалаштираётган ТХМда буни амалга ошириш мумкин);
  • янги ТХМ билан ўрнатиш-ишга тушириш ва техник хизмат кўрсатишга шартнома тузинг (ўрнатиш-ишга тушириш жараёнида сизга янги модель берилади ҳамда онлайн-НКМ ёки виртуал касса солиқ органларида рўйхатдан ўтказилади).

Аввал янги онлайн-НКМни ўрнатиб, кейин эскисини ҳисобдан чиқариш мумкин. Бироқ мазкур ҳолатда «Янги технологиялар» ИАМ фискал маълумотлар операторига қўшимча фискал модуль ва унга хизмат кўрсатиш учун қўшимча тўлов тўлашга тўғри келади. Ҳозирги пайтда бундай тўлов 1 БҲМни, яъни 223 минг сўмни ташкил этади.

Тавсияларимизга амал қиладиган бўлсангиз, фақат онлайн-кассани сотиб олиш ва ўрнатиш-ишга тушириш учун харажатлар қилинади.

Техник хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича харажатларга келсак, ҳозир деярли барча ТХМларда нархлар бир хил – ойига 60 минг сўмдан 100 минг сўмгача».

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.

Нақд ҳисоб-китоб Нақд ҳисоб-китоб Нақд ҳисоб-китоб /uz/publish/doc/text163706_onlayn-nkmni_ortiqcha_harajatlarsiz_va_ovoragarchiliklarsiz_qanday_almashtirish_mumkin