Янгиликлар
09.10.25
Фойда солиғи тўловчилар my.soliq.uz сайтидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинетига хабарнома олишди. Унда солиқ идораси солиқ базасини камайтириб кўрсатиш сифатида баҳоланадиган хатти-ҳаракатлар учун санкциялар мавжудлигини эслатади.
Гап нимадалигини аниқлаймиз...
09.10.25
Рақамли маркировкалаш тизими муддати ўтган маркировкаланган товарлар савдосини автоматик равишда чеклайди. Бундай товарларга товар чекини назорат-касса техникаси орқали чоп этиб бўлмайди. Ва муддати ўтган ёки зарур бўлган ҳолларда кўрсатилмаган яроқлилик муддати билан ҳар қандай товар савдоси учун жарималар 3 баробар ошади.
Президентнинг 06.10.2025 йилдаги «Истеъмолчилар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-296-сон қарорида назарда тутилган бу ва бошқа чоралар ҳақида – buxgalter.uz шарҳида ўқинг:
08.10.25
МҲТЭКМ ва БҲМ оширилгандан кейин бухгалтерлар бир хил муаммога – долзарб кўрсаткичдан фойдаланган ҳолда ЖШДСни қўшимча ҳисоблаш муаммосига биринчи марта дуч келмаяптилар. Масалан, 2025 йилда ошириш август ойида бўлди, солиқ органларининг ахборот тизимлари эса октябрь ойида (!) ҳали ҳам тўлиқ қайта қурилмаган. Бечора бухгалтер эса саросимага тушади - унга «автокамерал» тизими моддий ёрдам бўйича қўшимча тўловдаги фарққа оширишни ҳисобга олмаган ҳолда ЖШДСни қўшиб ёзмоқда, чунки тизим формулаларида эски МҲТЭКМ киритилган. Инспектор эса телефонни ҳар доим ҳам кўтармаяпти.
Бу вазиятда нима қилиш керак?
07.10.25
2026 йил 1 январдан бошлаб чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режими жорий этилади. Унда Ўзбекистон ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадларни ЖШДСдан озод этиш назарда тутилган.
Бунинг учун бир қатор шартларга риоя қилиш керак. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
06.10.25
Айрим ҳолларда ижарага олувчиларга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига ижара ҳуқуқини кредит таъминоти сифатида гаровга беришга рухсат этилди.
Айнан ким ва қандай шартларда бундай имкониятдан фойдаланиши мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz шарҳида ўқинг:
03.10.25
Миллий статистика қўмитаси 2025 йил III чорак учун 4-kb (savolnoma) ва 4-kb (qurilish, savdo, xizmat) шакллари бўйича танланма кузатув ўтказиш учун мўлжалланган кичик корхоналар ва микрокорхоналар рўйхатларини эълон қилди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz да:
02.10.25
«Очиқ мулоқот - 2025» якунлари бўйича Президентнинг 26.09.2025 йилдаги ПФ-176-сон Фармони қабул қилинди. Тадбиркорлик лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлашнинг янги чораларини жорий қилишдан ташқари, у яна иккита муҳим масалага – солиқ тўловчиларни ихтиёрий тугатиш ва хавф-таҳлил тизими иши натижалари бўйича солиқ текширувлари ҳақида хабар бериш тартибига тегишли.
Батафсил маълумот – buxgalter.uz шарҳида:
30.09.25
Октябрь ойида айрим ташкилотларга турли даврлар -- сентябрь, 2025 йилнинг III чораги ва йил учун статистика бўйича ҳисобот топшириш керак бўлади.
Buxgalter.uz ким, қачон ва қандай ҳисоботлар топширишини аниқлаштирди:
30.09.25
2025 йил сентябрь бошидан бошлаб айрим тадбиркорлик субъектлари кутилмаган вазият билан дуч келдилар: солиқ тўловчининг шахсий кабинетида ЭРИ ёрдамида кириш имкони бўлмай қолди, stat.uz порталида эса уларнинг мақоми «тугатилган»га ўзгарди.
Buxgalter.uz вазиятни аниқлаштирди:
26.09.25
«Очиқ мулоқот – 2025» якунлари бўйича ПФ-138-сон Фармон имзоланганига бир ой бўлди. Ушбу ҳужжатни ҳар йили алоҳида қизиқиш билан кутамиз – зеро айнан унда бизнесдаги қандай муаммолар юқоридагиларга ҳақиқатда маълум бўлгани ва қандай аниқ ечимлар топилгани акс эттирилади.
2025 йилда ҳам шундай
26.09.25
Миллий статистика қўмитаси 2025 йил III чорак учун 4-kb (sanoat) шакли бўйича танлаб текширувдан ўтказиладиган кичик корхоналар ва микрофирмалар рўйхатини эълон қилди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтида:
26.09.25
Қайси корхоналар мажбурий равишда «яшил сертификат»га эга бўлиши керак? Қорақалпоғистондаги ер қаъридан фойдаланиб ишлаб чиқарувчилар қандай имтиёз олди? Давлат харидларида иштирок этмоқчи бўлган мебелчилар қандай талабга риоя қилиши керак? Давлат инвесторларни қандай ҳимоя қилади? Қайси ер участкаларини аукциoнсиз ижарага олиш мумкин? Божхонада товарларни расмийлаштиришда нима ўзгармоқда? Қандай импорт товарларига акциз солиғи бекор қилинади?
2025 йил октябрда кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги ушбу ва бошқа ўзгаришлар ҳақида buxgalter.uz шарҳида ўқинг:
25.09.25
6-сон БҲМС «Ижара ҳисоби»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақдаги буйруқ 24.09.2025 йилдан кучга кирди. Шунга мувофиқ 21-сон БҲМС «Хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»га ҳам тузатишлар киритилмоқда.
Иккала стандартда бирдан нима ўзгарганини buxgalter.uz да кўриб чиқамиз:
24.09.25
Айрим ташкилотлар my3.soliq.uz сайтидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинетига чораклик статистика ҳисоботининг 4-invest (asosiy) shakliни топшириш зарурлиги ҳақида солиқ органининг хабарномасини олди. Ваҳоланки Миллий статистика қўмитаси сайтидаги ҳисоботлар рўйхатида хўжалик юритувчи субъектнинг бундай ҳисоботи мавжуд эмас.
Бу вазиятда бухгалтер нима қилиши керак?
23.09.25
Пахта-тўқимачилик кластерлари, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналари учун 19.09.2025 йилдаги ПҚ-290-сон қарор билан ижтимоий солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар, субсидиялар, хомашё қийматини қоплаш ва кредит преференциялари назарда тутилди
Буларнинг қайсиларидан ҳозир фойдаланиш мумкин?
22.09.25
ҚҲТБТда Миллий статистика қўмитаси қарори лойиҳаси – 2026 йил учун 50 та статистика ҳисоботи шаклини тасдиқлаш муҳокама қилинмоқда. Эълон қилинган мақсад – респондентларга юкламани камайтириш ва такрорланувчи кўрсаткичлар сонини қисқартириш.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
22.09.25
20 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонга олиб кириладиган йўловчи ва юк ташиш учун мўлжалланган янги ғилдиракли транспорт воситаларининг («М» ва «N» тоифалари) экологик сертификатлаш тартиби бекор қилинди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
19.09.25
2026 йил 1 январдан бошлаб «E-YER NAZORAT» электрон тизими ишга туширилади – бу ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва бундай ерларда ноқонуний қурилишларни назорат қилиш ва олдини олишнинг янги механизми. Масъул давлат органи – Кадастр агентлиги (Бош прокуратура ва бошқа масъул давлат органлари кўмагида).
Тафсилотлар buxgalter.uz шарҳида:
19.09.25
Солиқ қўмитаси Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ташаббуси билан чиқди. Қарор лойиҳаси 2 октябрга қадар ҚҲТБТда муҳокама қилинмоқда.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
19.09.25
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга тузатишлар киритилган Солиқ қўмитасининг қарори лойиҳаси 2 октябрга қадар ҚҲТБТда муҳокама қилинмоқда.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: