Янгиликлар

Юридик шахсларга электр энергияси ва газ учун корпоратив карталар билан тўлашга рухсат берилди

14.03.25
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисидаги низомнинг 19-банди тўлдирилди. Бу Марказий банк бошқаруви қарори билан назарда тутилган. Ўзгартиришлар 13 мартдан кучга кирди. Гап нима ҳақида?

Ходимлар ва иш берувчиларни ноқонуний меҳнат муносабатлари учун қандай жазолашади

14.03.25
19 мартгача ҚҲТБТда ходимлар билан меҳнат шартномаларини расмийлаштирмаганлик учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи МЖТКга ўзгартиришлар муҳокама қилинмоқда. Қонун лойиҳаси давлат тилида тайёрланган. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:

Электрон тўлов тизимлари хизматларидан фойдаланишни қандай бошлаш керак

13.03.25
2025 йил 1 июлдан аҳолига хизмат кўрсатувчи бюджет ташкилотлари ва жисмоний шахсларга газ ва нефть маҳсулотларини реализация қилувчи юридик шахслар, шунингдек жисмоний шахсларга мулкни ижарага берувчилар электрон тўлов тизимларига уланиши ва ушбу тизимлар орқали тўловларни қабул қилиш учун шароит яратиши шарт. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2025 йилдаги «Электрон тўлов тизимлари хизматларидан фойдаланишни кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 117-сон қарорида белгиланган. Агар ташкилотингиз ушбу талаб доирасига тушса, қандай ҳаракат қилиш кераклиги ҳақида buxgalter.uz қўлланмасида ўқинг:

Солиқ резидентлиги сертификатлари намуналарини қаердан топиш мумкин

12.03.25
1 мартдан бошлаб барча давлат органларининг расмий сайтлари ягона платформа – Ҳукумат портали орқали фаолият юритиши керак. Аввалги сайтлар фойдаланувчиларни порталдаги янги сайтларга йўналтиради. Бугун янги платформада Солиқ қўмитасининг сайти ҳам ишлай бошлади. Ва у ерда янги маълумотлар – солиқ резидентлиги сертификатлари намуналари ва хорижий давлатларнинг солиқ (молия) хизматлари сайтларига ҳаволалар пайдо бўлди. Buxgalter.uz асосий тафсилотларни аниқлаштирди:

Янги МИЗ ва саноат зоналари қандай шартларда ташкил этилади

11.03.25
Энди янги ихтисослашган зоналар фақат махсус иқтисодий зоналар (МИЗ) ва саноат зоналари (СЗ) шаклида яратилади. Бу Президентнинг 04.03.2025 йилдаги «Махсус иқтисодий ва саноат зоналари фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-41-сон Фармонида назарда тутилган. Янги қоидаларга биноан «Наманган» МИЗ шу йилнинг ўзида ташкил этилади. Янги МИЗ ва СЗлар фаолияти шартлари - buxgalter.uz шарҳида:

«Ёритиш учун электр энергиясидан исрофгарчилик билан фойдаланиш» деганда нима тушунилади

11.03.25
ҚҲТБТда ўтган йил ёзда қабул қилинган «Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги ЎРҚ-940-сон Қонунга ўзгартиришлар киритиш муҳокама қилинмоқда. Қонун лойиҳаси жарима санкцияларини қўллаш ва энергия таъминотидан узиб қўйиш шартларини, шунингдек айрим атамаларни, хусусан, «ёритиш учун электр энергиясидан исрофгарчилик билан фойдаланиш» атамасини аниқлаштиради. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

2025 йил якуни бўйича маълум мезонларга эга кичик бизнес субъектлари статистика ҳисоботларини топширмайди

05.03.25
2025 йил якуни бўйича ҳисобот давридан бошлаб баъзи микрофирмалар ва кичик корхоналар учун йиллик статистика ҳисоботларини топшириш бекор қилинади. Бу ва бошқа янгиликлар қуйидаги янги ҳужжатларда назарда тутилган: 1) 24.02.2025 йилдаги «Статистика ишларини ташкил этиш ва юритиш тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-27-сон Президент Фармони; 2) 24.02.2025 йилдаги ПҚ-75-сон «Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чоралари тўғрисида»ги Президент Қарори. Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтида:

Ўзбекистонда молиявий касбларни ривожлантириш учун нима таклиф қилинмоқда

05.03.25
ЎзЛиДеП, ССП ва ACFP «Молия соҳаси мутахассислари форуми – 2025»ни ўтказди. Унда молия соҳасини трансформация қилиш бўйича тавсиялар тақдим этилди.

Ижаранинг энг кам ставкаларига нисбатан коэффициентни аниқлаш тартибида нималар ўзгаради

28.02.25
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ижара тўловининг энг кам ставкаларига нисбатан оширувчи коэффициентларни нафақат туманлар ва зоналар бўйича, балки фаолият турлари ёки кўчмас мулк объектлари бўйича ҳам табақалаштиради. Тафсилотлар ва солиқ маслаҳатчиси Иродахон АББОСХОНОВАнинг шарҳлари – buxgalter.uz шарҳида:

Ижтимоий солиқнинг 1% ставкаси кимлар учун узайтирилди

28.02.25
2028 йил 1 январгача 10 та фаолият йўналиши бўйича тадбиркорлар учун ижтимоий солиқнинг 1% ставкаси узайтирилди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Ўзбекистонда 2025 йил 1 мартдан бошлаб нималар ўзгаради

28.02.25
2025 йил 1 мартдан бошлаб миллий қонунчиликдаги навбатдаги ўзгаришлар кучга киради. Хусусан, Меҳнат инспекцияси камерал текширувларни бошлайди, шунингдек, давлат кўчмас мулкини ижарага олиш ёки сотиб олиш тартиби ўзгаради. Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтининг шарҳида:

МҲХС асосида ишловчи юридик шахслар диққатига: солиқларни ҳисоблаб чиқиш учун кўрсаткичлар бўйича маълумотларни топшириш муддати йиллик молиявий ҳисоботни топшириш муддатига мослаштирилди

28.02.25
МҲХС бўйича ҳисоб юритувчи солиқ тўловчилар йилда 1 марта молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтган юридик шахсларнинг солиқларини ҳисоблаб чиқиш учун зарур бўлган кўрсаткичлар бўйича маълумотларни тақдим этишлари шарт. 2024 йил якунлари бўйича солиқ ҳисоботининг ушбу шаклларини тақдим этишнинг сўнгги муддати 2025 йил 3 мартдан 1 майгача ўзгартирилди.

«Молия мутахассислари форуми – 2025»га молия бўйича директорлар ва бош бухгалтерларни таклиф қиламиз

26.02.25
28 февраль куни Тошкентда (+ онлайн) биринчи Молия мутахассислари форуми бўлиб ўтади. Қонун чиқарувчилар ва молиячилар молиявий касбларнинг ҳолати ва келажаги, Миллий сертификатлаш тизимини яратиш ва уни халқаро малакалар билан интеграциялаш масалаларини муҳокама қиладилар.

Иш берувчилар Ўзбекистонда бухгалтерларга кўпроқ қандай иш ҳақини таклиф қилишади

25.02.25
2025 йил 28 февраль куни Тошкентда (+ онлайн) Ўзбекистон молия мутахассислари Форуми ўтказилади. Бошқа муҳим масалалар билан бир қаторда, унинг иштирокчилари Ўзбекистонда молиявий касблар бозорининг ривожланиш тенденцияларини муҳокама қилишади. Buxgalter.uz илтимосига биноан Ўзбекистонда бухгалтерлар ва бош бухгалтерларнинг иш ҳақлари ҳақида ACFP раиси Михаил ПЕРПЕР қуйидагиларни айтиб ўтди:

Янги қоидаларга кўра ташқи савдо операцияларида активларни репатриация қилиш учун ким жавобгар

24.02.25
11 февралда Вазирлар Маҳкамаси «Божхона маъмуриятчилиги тартиб-таомилларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 77-сон қарорини қабул қилди. Ҳужжат нафақат фойдаланилаётган атамалар сонини 26 тадан 15 тагача қисқартирди, балки факторингдан фойдаланиш орқали ташқи савдо операцияларида молиявий оқимларни оптималлаштириш учун янги механизмларни жорий этди. «ICONSULTANT» МЧЖ солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА ташқи савдо операциялари иштирокчилари учун энг муҳим ўзгаришларни ажратиб кўрсатди:

«DipIFR Rus» АССА: имтиҳонга қандай тайёрланиш ва биринчи мартаданоқ топшириш мумкин

21.02.25
25 ва 26 февраль кунлари икки гуруҳда ўқитувчи Ирина Завалишинанинг «DipIFR Rus» АССА имтиҳонига тайёргарлик бўйича кундузги курси бошланади. Имтиҳонда иштирок этиш учун талабгор молия, бухгалтерия ҳисоби ёки аудит соҳасида камида 3 йил ишлаган ёки - камида 2 йил ишлаган бўлсада, олий таълим муассасаси дипломига эга бўлиши керак. «EAST-GAMES» МЧЖ бош бухгалтери Ахат ИЛЯСОВ имтиҳонга тайёргарлик кўриш ва уни биринчи уринишда топшириш бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашди:

Жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини нақд пулга сотиб олишда нималар ўзгармоқда

20.02.25
Regulation.adliya.uz сайтида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жисмоний шахслардан нақд пулга сотиб олувчи корхоналар учун муҳим бўлган Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:

Озиқ-овқат хавфсизлиги ва озиқ-овқат саноати тўғрисидаги НҲҲ лойиҳаси нимани назарда тутади

19.02.25
Савдо-саноат палатаси ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги озиқ-овқат саноатида яна бир уюшма ташкил этишни ва 2027 йил 1 январгача озиқ-овқатга мўлжалланган барча турдаги ёғ-мой маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалашни жорий этишни таклиф қилмоқда. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлади:

Меҳнат кодексидаги ўзгаришлар ҳақида бухгалтер нималарни билиши керак

17.02.25
13.02.2025 йилдаги ЎРҚ-1030-сон Қонун билан Меҳнат кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ўрганишда давом этамиз. Улар ўртача иш ҳақини ҳисоблашдан ташқари, «таътил пули»ни ҳисоблаш ва ишдан бўшатишда фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни ҳисоблашга ҳам тааллуқли:

2025 йил 17 февраль ва 24 февралгача қайси статистика ҳисоботларини топшириш керак

17.02.25
Тасдиқланган статистика ҳисоботи шаклларига мувофиқ (2024 йил 18.11.2024 й. АВ рўйхат рақами 3575-сон) ташкилотлар 2025 йил 17 февраль ва 24 февралгача статистика ҳисоботларни тақдим этишлари керак.