Янгиликлар
01.11.24
Инвесторлар учун қизиқарли мавзу: тадбиркорлар оғирлик ва габарит назоратининг стационар ва кўчма пунктларини ижарага олиши мумкин бўлади. Бу 28.10.2024 йилдаги «Автомобиль йўллари бўйлаб катта ҳажмли ва оғир вазнли автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ВМҚ-710-сонли янги қарорда кўзда тутилган.
Тафсилотлар buxgalter.uz шарҳида:
30.10.24
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025–2027 йилларга мўлжалланган Бюджетнома ҳужжатини эълон қилди. Ундан биз тўлаётган солиқлар яқин вақт ичида қандай ўзгариши мумкинлиги маълум бўлди.
Вuxgalter.uz илтимосига кўра, 2025 йилга мўлжалланган солиқ сиёсатининг асосий йўналишларини «ICONSULTANT» Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА ажратиб кўрсатди:
30.10.24
10 ноябрдан қурилиш материаллари учун 3 269 та умумий МХИК кодлари нофаол ҳолатга ўтказилади. Buxgalter.uz бу масала бўйича Солиқ қўмитаси мутахассисларининг тавсияларини эълон қилмоқда:
29.10.24
Энергия самарадорлиги, акциз маркалари, чиқиндиларни олиб чиқиш ва меҳнат мигрантлари учун электрон хизматлар... Миллий қонунчиликдаги навбатдаги ўзгаришлар пакети 2024 йил 1 ноябрдан кучга киради. Уларни батафсил кўриб чиқамиз:
23.10.24
МЖТКнинг 241-10-моддасига киритилган тузатишларга кўра эндиликда мансабдор шахслар ва хизматчилар тадбиркорлик субъектларидан ҳисобот ва статистика маълумотларининг ягона рўйхатига киритилмаган ҳисобот ва ҳужжатларни талаб қилганлик учун жаримага тортилади. Жарималар 7,5 млн сўмдан 22,5 млн сўмгача.
Янгиликни buxgalter.uz учун махсус «ICONSULTANT» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА изоҳлади:
23.10.24
Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебиторлик қарзи учун жарималарни қўллаш қоидалари ўзгарди 07.09.2024 й. ВМҚ-551-сонли қарор..
Buxgalter.uz илтимосига кўра, солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА нималарга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги ҳақида гапириб берди:
18.10.24
IT-компаниялар Ўзбекистонда Президентнинг 14.10.2024 йилдаги ПФ-157-сонли янги Фармонига мувофиқ янги солиқ имтиёзларини олишди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида.
18.10.24
Президент Фармони билан ташқи савдо операциялари бўйича валюта назорати сиёсатига ўзгартиришлар киритди.
ТИФ иштирокчилари учун нималар ўзгарганлигини buxgalter.uz шарҳида ўқинг:
17.10.24
Мутахассислар ва бизнес вакиллари спиртли ичимликларни қуйиш ва таом тайёрлашда сотиш қоидаларидаги қонунчилик бўшлиқларини бартараф этиш йўлларини муҳокама қилишда давом этмоқда.
Эҳтимол, Солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ва Horeca сектори вакилларининг яқинда бўлиб ўтган учрашувидан кейин ҳам бу муаммони ҳал қилиш учун самарали ечимга эга бўлмасмиз, - дейди «ICONSULTANT» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА.
Мутахассис ўз вариантини таклиф қилди, унинг фикрича, бу меъёрлар бўйича боши берк кўчадан чиқиш бўлиши мумкин:
14.10.24
Солиқ қўмитаси ва Савдо-саноат палатаси Horeca вакиллари билан алкоголь маҳсулотларини қадоқсиз сотиш ва уларни таомлар тайёрлашда ишлатиш бўйича аниқ қоидаларнинг йўқлиги кўринишидаги қонунчиликдаги «бўшлиқ»ни қандай бартараф этиш мумкинлигини муҳокама қилди.
Янги қоидаларни жорий этиш товарларни рақамли маркировкалаш қоидаларига, эҳтимол ҳатто онлайн-НКТни қўллаш қоидаларига ҳам тузатишлар киритишни талаб қилади.
Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлади:
11.10.24
Икки лойиҳа - Президент фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг қарори - 22 октябргача СОВАЗ порталида муҳокама қилинмоқда. Биринчиси - ЖСТ талабларига мослашиш доирасида экспортчи компанияларни қўллаб-қувватлаш учун жорий этилган 6 та имтиёзни бекор қилади. Иккинчиси - маҳаллий маҳсулотлар ва ишлаб чиқарувчилар, улар ишлаб чиқараётган товарлар ва хом ашёнинг электрон реестрини яратади. Мақсад - маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ўз маҳсулотларини бозорга олиб чиқишда кўмаклашиш.
Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида:
11.10.24
ҲУРМАТЛИ БУХГАЛТЕРЛАР, АУДИТОРЛАР, ОЛИМЛАР ВА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ СОҲАДАГИ МУТАХАССИСЛАР.
Ҳурматли ҳамкасблар!
Сизни «Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар куни» касб байрамига бағишланган «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит – ҳозирги ҳолат ва ривожланиш истиқболлари» мавзусидаги Халқаро
09.10.24
Ҳ УРМАТЛИ ЎЗБЕКИСТОН АУДИТОРЛАР И ВА БУХГАЛТЕРЛАР И !
СИЗЛАРНИ РЕСПУБЛИКА КОНКУРСЛАРИДА Ў З КУЧИНГИЗНИ СИНАБ
К Ў РИШГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!
«ЭНГ ЯХШИ БУХГАЛТЕР – 2024», «ЭНГ ЯХШИ АУДИТОР – 2024»,
«ЭНГ ЯХШИ ИЧКИ АУДИТОР – 2024»
Ўзбекист о н бухгалтерлар ва аудиторлар Миллий
03.10.24
1 октябрдан баъзи тоифадаги солиқ тўловчилар учун ижтимоий солиқ миқдори ўзгарди. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:
02.10.24
Яхши янгилик: экспортчи корхоналар учун онлайн-калькулятор пайдо бўлди. Унда транспорт харажатлари бўйича компенсациялар қийматини ҳисоблаш ва бошқа фойдали маълумотларни олиш мумкин.
Батафсил маълумот buxgalter.uz шарҳида:
30.09.24
Миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этамиз, улар 2024 йил 1 октябрдан кучга киради.
Янгиликларга, шунингдек ўз кучини йўқотадиган имтиёзларга эътибор қаратинг:
27.09.24
Статистика агентлиги сайтининг «Танланма кузатув» бўлимида яна бир рўйхат пайдо бўлди. Бу сафар - 2024 йил III чорак учун 4-kb savolnoma шакли бўйича танланма кузатувга тушган кичик корхоналар ва микрофирмалар рўйхати.
Агар сизга ҳам шундай омад кулиб боққан бўлса, buxgalter.uz нинг қадамма-қадам йўриқномасидан фойдаланинг:
26.09.24
Солиқ қўмитаси пахта-тўқимачилик корхоналари томонидан етиштирилмаган пахта хомашёси ва пахта толасининг МХИК учун «тонна» ўлчов бирлигини белгилади.
Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди.
26.09.24
2024 йил 1 октябрдан – III чоракдан – Фойда солиғи ҳисоб-китобини янгиланган шаклда топшириш керак.
Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:
25.09.24
ПҚ-334-сон қарорга мувофиқ Хоккей федерацияси, хоккей мактаблари ва секциялари учун фойда солиғи ставкаси 50 фоизга пасайтирилди.
Солиқ маслаҳатчиси, «ICONSULTANT» МЧЖ солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг директори Иродахон АББОСХОНОВА бу масалада, унинг фикрича, нимани аниқлаштириш талаб этилишини тушунтириб берди: