Бухгалтер қандай қилиб иш жойини ўзгартириши ва маошини ошириши мумкин

preview

«Мен нафақат бухгалтерия соҳасида ривожланишни, балки янада ўсишни, молиявий директор даражасигача кўтарилишни хоҳлайман, эҳтимол бизнинг мамлакатимизда эмас, балки бошқа жойда ҳам. Эртага нима бўлишини билмайман, лекин мен бу кўникмаларга эга бўлишни истайман»

Елизавета бухгалтерия соҳасига «курс»ни тугатган даражадаги маълумот билан келди. 10 йил ишлаб, бош бухгалтер даражасигача кўтарилди. Кейин ACFP бошланғич дастурини ўзлаштирди, имтиҳон топширди, ишини ўзгартирди, натижада маоши ҳам ошди. Янги иш берувчи эса... унинг кейинги таълимига ҳақ тўламоқда!

Buxgalter.uz бундай ҳикояларни яхши кўради.  Оддий, маркетологлар томонидан ўйлаб топилмаган одам ҳаётда ниманидир ўзгартиришни хоҳлади. Ва - ўзининг ҳақиқий тажрибаси билан ўртоқлашмоқда.

Биз ҳам буни сиз билан баҳам кўрамиз:

Муҳим ва керакли нарсаларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Елизавета, бухгалтериядаги фаолиятингиз ҳақида гапириб беринг. Сиз ишни нимадан бошлагансиз ва ҳозир қанча иш стажига эгасиз?

Менинг исмим Елизавета Цой. Бухгалтериядаги умумий иш стажимга бу йил ўн йил бўлади. Мен бош бухгалтер ёрдамчиси сифатида иш бошладим – кўчирмаларни дастурга киритиш, кассани назорат қилиш, сотувлар билан шуғулланиш каби оддий ишларни бажарардим. Ишга кирганимнинг биринчи ойидаёқ менга ҳисоботлар, иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар, айланма солиғи бўйича ҳисоботларни топшира бошладилар. Кейинчалик бухгалтер ўринбосари, сўнгра бош бухгалтер бўлдим.

Бухгалтер бўлиб ишлашни бошлашдан олдин, бошланғич курсларда таълим олдим. Бироқ, бухгалтерияни тўлиқ тушуниш учун амалда ишлаш кераклигини англадим. Курсда ўргатилган барча назарияни ҳисобга олган ҳолда, менимча, аввал ишлашни бошлаш, бу соҳанинг моҳиятини кўриш, сўнгра чуқурроқ ўрганиш мақсадга мувофиқдир.

Ўн йиллик иш тажрибасидан сўнг қўшимча таълим олишга нима туртки бўлди?

– Мен нафақат бухгалтерия соҳасида, балки ундан ташқарида ҳам ривожланишни хоҳлайман. Яъни, келажакда молиявий директор даражасига етишни, эҳтимол бу ўз мамлакатимизда эмас, балки чет элда бўлишини истайман. Эртанги кун нима бўлишини билмасам-да, бу кўникмаларга эга бўлишни жуда хоҳлайман.

ACFP дастурлари ҳақида қандай хабар топдингиз? Нимаси сизни дарҳол ўзига жалб қилди?

– Дастлаб уюшма билан уларнинг веб-сайти орқали танишдим. Сайт менга жуда қулай туюлди, чунки у ерда ёзиб олинган видеодарслар, конспектлар ва тестлар мавжуд эди. Яъни, ҳар бир дарсни ўрганиб бўлгач, ўзингизни текшириш имконияти бор. Бухгалтерлар учун кўплаб фойдали ва бепул ресурслар мавжуд экан. Шундан сўнг ўрганишни ва сайтдаги тестларни топширишни бошладим.

«Трансазия»га ишга жойлашганимдан кейин, бизга айнан ACFPда – Светлана Королева билан амалий машғулотда молиявий ва бошқарув ҳисобига кириш бўйича ўқишни таклиф қилишди.

Халқаро диплом тавсифида айнан нима сизга энг қимматли бўлиб кўринди?

– Мен олий маълумот олмасдан, яъни тўрт йил давомида университетга қатнаб ўқимасдан, олий маълумотга тенглаштирилган диплом олиш имкониятини кўрдим. Халқаро диплом дунёнинг 180 та мамлакатида бакалавр дипломига тенглаштирилган – бу жуда жиддий масала.

Иш, оила ва ўқишни қандай уйғунлаштира оласиз?

– Дарслар шундай тақсимланганки, мен улар билан эрталаб, тушлик пайтида ёки кечқурун шуғулланишим мумкин. Агар ҳар куни битта дарсни тўлиқ ўтишни, тестларни бажаришни, конспектлар ёзишни ёки эслаб қолишим қийин бўлган нарсаларни чоп этиб, белгилашни ўзимга вазифа қилиб олсам, буни бутун кунга тақсимлайман. Шунчаки ўтириб олиб, бир неча соатлаб узлуксиз шуғулланишнинг иложи йўқ, бунинг устига ўша пайтда кичкина болам ҳам бор эди. Ҳозир у катта бўлиб қолди, кечқурунлари шуғулланишимга имкон беради, лекин умуман олганда вақтни тақсимлаш мумкин.

Фақат онлайн материалларни ўрганиш етарли бўлдими ёки ўқитувчиларнинг ёрдами керак бўлдими?

– Эҳтимол, бу соҳада илгари тажрибаси бўлганларга имтиҳонни топшириш осонроқ бўлар, чунки мен бу соҳадан бироз йироқ эдим. Ўқитувчи билан ўқишни тавсия қилган бўлардим, чунки ўз-ўзингга тушунтириш қийин. Биз Светлана Королева билан бирга кириш қисмини ўтдик ва мен биринчи уринишдаёқ имтиҳондан ўтдим.

10 йил ишлаганингиздан сўнг "кўп нарсани нотўғри тушунганингизни" англадингиз. Тушунчаларингизда нима ўзгарди?

– Бу курсни ўқишни бошлаганимда, кўп нарсаларни нотўғри тушуниб келганимни, аслида буларнинг барчаси бошқача эканлигини англадим. Энди бу осонроқ ва тушунарлироқ бўлди – нима учун бу ерда маълум бир рақам пайдо бўлгани, нима учун у бошқа жойда такрорланишини билиб олдим. Илгари буларнинг ҳаммаси дастурга киритиларди, дастур ўзи ниманидир тўғри ёки нотўғри ҳисобларди – биз унга кўр-кўрона ишонардик. Ҳозир эса ҳар бир рақамни қайта текшириб, унинг нимадан иборат эканлигини ва умуман бу ерда нима учун кераклигини тушуниб етяпман.

Ҳамкасбларингиз янги билимларингизга қандай муносабат билдирмоқда?

– Дўстларим, ҳамкасбларим, бухгалтерия билан боғлиқ кишилар менга мурожаат қилганларида, "Бошқарув ва молиявий ҳисобга кириш" дипломини олганимни билишгач, қизиқиш билдира бошлашди. Мен уларга шундай курс борлигини ва биринчи дарс бепуллигини, ўқиб кўришлари мумкинлигини айтдим.

Молиявий менежер лавозимига қандай ўтганингизни сўзлаб беринг.

– Мен бир компанияда тахминан бир йил давомида бухгалтерия хизматини кўрсатдим ва ўз режаларим ҳамда мақсадларимни раҳбар билан баҳам кўрдим. Шунингдек, раҳбар менинг молиявий ва бошқарув ҳисобига кириш курсини муваффақиятли тугатиб, сертификат олганимдан хабардор эди. У менга ўз компаниясида молиявий менежер лавозимида ишлашни ва кейинчалик ўқиш ҳамда ўсиш имкониятини таклиф қилди.

Маошингиз неча фоизга ошди?

– 30 фоизга ошди.

Нима учун иш берувчингиз сизнинг кейинги ўқишингизни молиялаштиришга тайёр?

– Мен бу касбда кўп нозик жиҳатлар борлигини ва билимларим етарли эмаслигини тушунаман. У ҳам буни тушунади ва менинг ўқишимни молиялаштиришга тайёр.

Сиз "эҳтимол, бизнинг мамлакатимиздан ташқарида ҳам" ишлаш истагингизни айтдингиз. Буни қандай тасаввур қиласиз?

– Ҳа, мен чиндан ҳам ривожланишни, молиявий директор даражасигача кўтарилишни хоҳлайман, эҳтимол бизнинг мамлакатимизда эмас, балки бошқа жойда. Дунёнинг 180 мамлакатида бакалавр дипломига тенглаштирилган халқаро диплом шундай имконият беради.

Агар танлов имкониятингиз бўлганида: 4 йил университетда ўқиш ёки ACFP дастури, қайси бирини танлаган бўлардингиз?

– Мен тўрт йил университетда ўқимасдан туриб, олий маълумотга тенглаштирилган диплом олиш имкониятини кўрдим. Айнан шу сабабли уюшмада ўқишни бошладим.

Иш кўплигидан ўқишга вақти йўқ ҳамкасбингизга нима деган бўлардингиз?

– Ҳозирги ижтимоий тармоқлар, телефонлар ва бошқа гаджетлар даврида жуда кўп вақт беҳуда сарфланмоқда. Одамлар соатлаб Instagram лентасини айлантириб ўтиришлари мумкин. Демак, вақтингизни тўғри тақсимлаб, кераксиз нарсаларни чиқариб ташлаб, жадвалингизга, кундалик тартибингизга ўқишни киритишингиз мумкин.

АCҒРда ўқишни давом эттириш бўйича қандай режаларингиз бор?

– Сайтингиздаги барча курсларни ўтишни режалаштирмоқдаман. Асослардан кейин молиявий ва бошқарув ҳисоби асосларининг кейинги босқичи келади. Мен халқаро диплом олишни жуда-жуда хоҳлайман, бунга қаттиқ интиляпман.

Тушунаяпсизми, сиз ўқиб, раҳбарнинг ишончли кўмакчиси бўладиган мутахассисга айланасиз. Оддий ҳисобчи эмас, балки бизнесни яхшилаш, кўпроқ фойда олиш, харажатларни камайтириш ва тезроқ ривожланишга ёрдам берадиган шахсга айланасиз. Ҳа, бу менинг орзуим!

Мутахассис сифатида ўзингизга бўлган ишончингиз қандай ўзгарди?

– Ишда ўзимга бўлган ишончим ортди.

Имтиҳонни биринчи уринишда топшира олмасангиз нима қилиш керак?

– Солиқ солиш асосларидан ўтдим, аммо афсуски, иш ҳажми катталиги сабабли имтиҳонни топшира олмадим. Тўрт балл етмади. Сентябрда қайта топширишни режалаштирдим. Имтиҳондан сўнг дарсларни қайта кўриб чиқишни бошладим ва ҳар бир амалий машғулотда қатнашганимда бу имтиҳонни топширган бўлардим, деган хулосага келдим.

ACFPда ўқишни энди бошлашни ўйлаётган кишига қандай маслаҳат берардингиз?

– Натижаларга эришиш ва бу таълимга вақт ажратиш учун кўп ғайрат, сабр-тоқат ва куч-қувват тилайман. Шуни тушуниш муҳимки, бу таълим натижасида сиз юқори малакали мутахассисга айланасиз.

Агар 10 йил олдинги вақтга қайтиш имкони бўлганда, нимани бошқача қилган бўлардингиз?

– Тахминан ярим йил ишлагач, ўқишни хоҳладим. Аммо ёрдамчи бўлганим учун маошим жуда кам эди ва ўқишни ўзим тўлашга имконим йўқ эди. Раҳбарият таълимсиз ҳам ҳамма ишни уддалаяпти деб ўйлаб, менга ҳомийлик қилмади. Энди ходимларнинг ривожланишини қадрлайдиган иш берувчини топиш қанчалик муҳимлигини тушуниб етдим.

Эътибор беринг

Сизни A.FR курси бўйича амалий машғулотларга (вебинар дарслари билан аралаш) таклиф этамиз.

Ўқитувчи ёрдамида имтиҳонга тайёрланинг!

 

Белгиланган вебинар санаси: 18 июль.

Ўқиш бошланиши: 25 июль.

Дарслар сешанба ва жума кунлари соат 18:00 дан 20:00 гача ўтказилади.

 

Батафсил маълумотни қуйидаги ҳавола орқали билиб олинг > > >

Эҳтимол, бу айнан сизнинг имкониятингиздир?

 

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text209335_buhgalter_qanday_qilib_ish_joyini_uzgartirishi_va_maoshini_oshirishi_mumkin