Экспертлар томонидан тасдиқланган жавобларни олинг:
Солиқ тўловчилар инспекторларнинг солиқларни олдиндан – аванс тариқасида тўлашни сўраб қўнғироқ қилишларидан шикоят қилмоқда. Ундан ҳам кўпроғи – my3.soliq.uz орқали солиқларни тўлашда бухгалтер ўз ҳисоби бўйича аниқ тўлаган тақдирда ҳам солиқни ортиқча тўлашга розилик беришни таклиф қилувчи чиқувчи ойна кўради. Ва «йўқ»ни босиш – мумкин эмас, бу ҳолда тизим тўлов ҳужжатини расмийлаштиришга рухсат бермайди.
Бундай амалиёт бизнесда тушунмовчиликни келтириб чиқармоқда. Вазиятни buxgalter.uz сўрови бўйича солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлади:
Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Мажбурий ортиқча тўловлар масаласи 27 июнда Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган солиқ идорасининг тармоқ ва саноат уюшмалари раҳбарлари билан очиқ мулоқоти чоғида кўтарилди. Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев ўшанда айрим солиқ инспекторлари ҳақиқатдан ҳам тадбиркорлардан солиқларни аванс тариқасида тўлашни сўрашларини маълум қилди. Лекин бу – «юқоридан топшириқ» эмас.
Шунга қарамасдан, учрашувдан кейин бухгалтерлар қизиқ ҳодиса билан дуч келдилар. my3.soliq.uz орқали солиқларни тўлашда улар ортиқча тўловга розилик беришни таклиф қилувчи хабарни ола бошладилар:
Агар «Ҳа»ни танласангиз, тўлов топшириғини тўлдириб юборишингиз мумкин. Агар – «Йўқ»ни танласангиз, тўлов топшириғида кўрсатилган сумма автоматик равишда нолга тенглаштирилади, демак, солиқ тўланмайди. Яъни, ўз солиқ мажбуриятингизни бажариш учун ортиқча тўловга розилик беришга мажбурсиз.
Солиқ идорасига нима учун бундай розилик олиш керак бўлди?
Тўловни расмийлаштиришда солиқ тўловчи ҳар қандай ҳолда тўлов мақсадини кўрсатади. Бу қуйидагича бўлиши мумкин:
- «ҳисоб бўйича солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш»
ёки
- «солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича олдиндан тўлов».
Агар тўловингиз олдиндан тўлов эканлигини кўрсатсангиз, тизим сиз маблағларни ихтиёрий равишда олдиндан киритганингизни ҳисоблайди. Бунда сумма якуний ҳисоб бўйича мажбуриятлардан ошиб кетса, ортиқча тўлов сифатида ҳисобга олиниши мумкин.
Чиқувчи хабардаги шартга келганда эса – унда тўловчини ортиқча тўловга розилик беришга мажбур қилмоқда, ихтиёрийлик ҳақида гап йўқ...
СК 60-моддасида учта тушунча берилган:
- «солиқнинг (пеня, жарима) ортиқча тўланган суммаси» – сиз ўзингиз керагидан кўпроқ тўлаганингизда. Бу аванс, ортиқча тўлов ёки ҳисобда хатолик билан тўлов бўлиши мумкин.
- «солиқнинг ортиқча ундирилган суммаси» – солиқ идораси керагидан кўп суммани ноқонуний равишда ундирганда;
- «солиқнинг (пеня, жарима) хато тўланган суммаси» – масалан, бухгалтер нотўғри ҳисобварақга тўлов қилганда.
Айнан биринчи ҳолат – ортиқча тўланган сумма – солиқчилар илтимоси бўйича авансларга оид вазиятга тегишли.
Хулосалар
Солиқ тўловчилар учун: агар «олдиндан тўланг» деган оғзаки илтимосни олсангиз – хавфларни баҳоланг. Расман – бу сизнинг ташаббусингиз. Ҳатто инспектор сизга қўнғироқ қилган бўлса ҳам, тизимда сиз ўзингиз тўлашга қарор қабул қилганингиз акс этади ва бу солиқ идораси томонидан бузилиш ҳисобланмайди. Расман бу – талаб эмас, балки таклиф. Шунингдек, тўлов ҳужжатини тўғри тўлдириш муҳим: бу аванс эканлигини кўрсатинг, ҳисобларда чалкашликларнинг олдини олиш учун.
Солиқ органлари учун: амалдаги солиқ қонунчилиги нуқтаи назаридан солиқ тўловчининг ортиқча тўловга розилиги йўқлиги унинг солиқ мажбуриятларини бажариши учун тўсиқ бўлмаслиги керак.
Ҳа, Солиқ қўмитаси қизиқиши мумкин... Лекин агар солиқ тўловчи ортиқча тўлашни ёки аванс тўлашни истамаса, унга тўлов топшириғини расмийлаштириш учун техник тўсиқлар яратиш мумкин эмас.
Buxgalter.uz тавсия қилади:
Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади