Янгиликлар

1 августдан импорт қилинадиган автомобилларга акциз солиғи бекор қилинади

05.06.20
Адлия вазирлигининг Телеграм-каналида Президент томонидан 2020 йил 3 июнда ПҚ-4739-сон қарор имзоланди деб маълум қилинади .

Хусусий тиббиёт ташкилотлари олиб кириладиган автомобиллар бўйича имтиёзга эга бўлишди

02.06.20
Нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган янги тез тиббий ёрдам автомобиллари (ТИФ ТН коди: 8703 22 101 0, 8703 23 193 0, 8703 24 101 0, 8703 31 101 0, 8703 32 191 0, 8703 33 191 0) 2022 йил 1 январгача бўлган муддатга импорт божхона божидан озод қилинди. Ушбу имтиёз Президентнинг 30.05.2020 йилдаги «Нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан тез тиббий ёрдам хизматларини кўрсатиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида»ги ПҚ-4737-сон қарори билан жорий этилди.

Молиявий ҳисоботни қайта топшириш керакми?

01.06.20
ДСҚ молиявий ҳисобот кўрсаткичларининг ўлчов бирлигини ўзгартириши тўғрисидаги ахборот бухгалтерларда талай саволларни юзага келтирди. Улардан энг асосийлари – ким 2020 йилнинг I чораги учун ҳисоботларни қайта топшириши лозим ва бу амалиётда қандай ташкил этилади? Buxgalter.uz Давлат солиқ қўмитасида тушунтириш олди.

Нима учун умумбелгиланган солиқларни тўловчиларга янги бошқарма хизмат кўрсатади?

30.05.20
Умумбелгиланган солиқларни тўловчиларга вилоят солиқ бошқармалари (пойтахтда – ДСБ) хизмат кўрсатади. Тошкент шаҳри, Андижон ва Сурхондарё вилоятларида янги тартиб 1 июндан, республиканинг бошқа ҳудудларида – босқичма-босқич 1 октябрга қадар жорий этилади. Бу нима учун зарур ва солиқ тўловчилардан нима талаб этилади? Buxgalter.uz Давлат солиқ қўмитасида тушунтириш олди.

Туризм учун янги имтиёзлар

29.05.20
Президент томонидан 28 май куни пандемиянинг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги Фармон имзоланди.

Бюджет ташкилотларининг валюта операциялари – ғазначилик орқали

27.05.20
Бюджет ташкилотлари ва давлат мақсадли жамғармаларининг чет эл валютасидаги операцияларини Ғазначилик бошқаради. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 23.05.2020 йилдаги янги 329-сон қарорида назарда тутилган.

Молия вазирлиги ПФ-5996-сон Фармон қандай қўлланилишини тушунтирди

23.05.20
Молия вазирлиги Президентнинг 2020 йил 18 майдаги ПФ-5996-сон Фармони нормаларини қандай қўллаш ва уларни солиқ ҳисоботида қандай тўғри акс эттиришни батафсил тушунтирди. Ҳужжат вазирликнинг Телеграм-каналида эълон қилинган. Эътиборингизга тушунтириш матнини ҳавола этамиз.

1 июлдан йил охиригача идоравий НҲҲ қабул қилинмайди

22.05.20
Президентнинг 19 майдаги Фармонида норма ижодкорлиги жараёнида бир қатор янгиликлар назарда тутилган. Хусусан, 1 июлдан ва 2020 йил охиригача идоравий НҲҲ қабул қилинмайди Бу қонунчиликни тизимлаштириш ва ортиқча ҳуқуқий тартибга солишни камайтириш учун зарур. Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги, шунингдек, унификация қилишни назарда тутувчи идоравий НҲҲни қабул қилиш бундан мустасно. Идоравий НҲҲ лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш, ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш онлайн режимга ўтказилади. Бунинг учун ягона электрон тизим функционалидан фойдаланилади (1 июлдан бошлаб – тест тариқасида, 1 октябрдан – тўлиқ). Бошқа муҳим янгиликлар ҳақида юридик масалалар бўйича “Норма” эксперти Олег ЗАМАНОВнинг шарҳида ўқинг:

Статистика ҳисоботи шаклларига ўзгартиришлар киритилди

22.05.20
Давлат статистика қўмитасининг қарори билан 2020 йил учун статистика ҳисоботининг иккита шакли янги таҳрирда тасдиқланди. Гап 20-сон «Маҳсулотлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш тўғрисида ва 109/4-сон «Кичик саноат зона, технопарк, махсус иқтисодий зона иштирокчиси бўлган ташкилотлар ва кластерлар фаолияти тўғрисида ҳисобот» иловалари хусусида бормоқда.

Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси учун лицензия қандай олинади

22.05.20
Янги Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби, шунингдек, лицензия талаблари ва шартларини бузганлик учун қўлланадиган чоралар ва санкциялар тўғрисидаги низом тасдиқланди (20.05.2020 йилдаги 301-сон ВМҚ).

Онлайн давлат рўйхатидан ўтказганлик учун пасайтирилган ставкалар бекор қилинди

22.05.20
«Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Электрон тижорат субъектлари виртуал кассага ўтказилади

22.05.20
ҚҲТБТ порталида барча электрон савдо субъектларини 2021 йил 1 январдан виртуал кассага ўтишини назарда тутатиган ВМҚ лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

Кечиктирилган дебиторлик қарзлари учун жарималар қайтарилади

21.05.20
Ҳукумат томонидан Молия вазирлиги ва ДСҚга кечиктирилган дебиторлик қарзлари учун жарима санкциялари билан боғлиқ вазиятни ўрганиб чиқиш топширилди.

Аудит бозорини либераллаштиришда янги босқич зарур

20.05.20
2019 йилдан аудиторлик хизматлари бозорини босқичма-босқич либераллаштириш бошланган. Аудиторлик ташкилотларининг устав капиталига нисбатан сунъий талаб ҳамда дунё бўйича ягона ҳисобланган хизматлар кўрсатиладиган объектлар бўйича таснифлаш бекор қилинган. Яна бир қадам қўйиш – бир аудиторлик ташкилотида мажбурий тартибда белгиланадиган сертификатланган мутахассислар сонини камайтириш ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларга аудиторлик хизматларини кўрсатишга рухсат бериш фурсати келди.

Карантин даврида суд нималарни ҳисобга олиши лозим

16.05.20
Олий суд Пленумининг 28.04.2020 йилдаги «Судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишининг олдини олишга қаратилган чоралар жорий этилиши муносабати билан қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 8-сон қарори қабул қилинди.

Кичик бизнес учун вақтинча ер ва мол-мулк солиқлари бекор қилинди

14.05.20
Президент Шавкат Мирзиёев 13 май куни мамлакатимизда карантин талабларини ҳушёрликни оширган ҳолда янада юмшатиш, иқтисодиёт тармоқларини босқичма-босқич ишлатиш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказди.

DipIFR(rus) имтиҳонига қандай рўйхатдан ўтилади

12.05.20
«Norma» Профессионал ривожланиш маркази 5 май куни DipIFR(rus) Сертификатланган дипломли бухгалтерлар халқаро ассоциацияси (АССА) имтиҳонига тайёрланиш бўйича курсни ишга туширди. Худди шу куни АССА мазкур имтиҳонга рўйхатдан ўтказишни бошлади. Қандай рўйхатдан ўтиш ҳақида «Норма» эксперти Дилором САИДОВАнинг босқичма-босқич йўриқномасида ўқинг.

Тадбиркорлар учун инфратузилма харажатлари қопланади

06.05.20
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 1 июндан бошлаб корхоналарнинг ўз ҳисобидан амалга оширадиган инфратузилма барпо этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш учун компенсация маблағларини тақсимлаш тартибини белгиловчи қарори лойиҳаси жойлаштирилган.

«Didox» электрон ишончномалари имзоловчиларни идентификациялаш имконини беради

05.05.20
«Didox» электрон ҳужжат айланиши тизимида “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги Қонун талабларига риоя қилган ҳолда электрон ишончномаларни яратиш ва имзолаш имконияти назарда тутилган. Электрон ҳужжатни имзоловчи шахсларни идентификациялаш қандай таъминланаётганлиги ҳақида «Venkon Group»нинг бош директори Асқар ИСМОИЛОВ гапириб берди:

DipIFR (rus)нинг биринчи машғулотига бепул киринг

04.05.20
5 май куни соат 12 дан 14 га қадар «Norma» Профессионал ривожланиш маркази томонидан ташкил этилган DipIFR (rus) курси бўйича биринчи машғулот ўтказилади. Сиз унда бепул иштирок этишингиз – масофавий тизим ишини баҳолашингиз, ўқитувчи Ирина ЗАВАЛИШИНА ва ўқув методикаси билан танишишингиз мумкин.