Янгиликлар

СКга солиқларни гаровсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти тўғрисида нормалар киритилди

18.10.21
Бу 14.10.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-722-сон Қонунда назарда тутилган. Хусусан:

МҲХС бўйича ўқитиш ва имтиҳон топшириш харажатлари кимга қоплаб берилади

15.10.21
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатлари қоплаб бериладиган бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлар ва халқаро бухгалтер сертификатлари рўйхати тасдиқланди (рўйхат рақами 3325, 13.10.2021 й.). Тафсилотлар - norma.uz портали шарҳида:

E-aktiv сервиси жорий қилингунига қадар қандай саволлар юзага келмоқда

15.10.21
2022 йил 1 январдан бошлаб ҚҚС тўловчилар ва УФ (УК)да давлат улуши 50% ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар ўз активлари билан боғлиқ хўжалик операцияларини «E-aktiv» тизимида акс эттирадилар 22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚ 3-б. «б» кичик б.. Buxgalter.uz ушбу тизим қандай ишлашини аниқлаштирди.

Сентябрь учун ЖШДС бўйича ҳисобот топшириш муддати 20 октябрга қадар узайтирилди

15.10.21
Кўп сонли ходимларга эга солиқ тўловчилар учун ходимларнинг ЖШШИРларини аниқлаш учун қўшимча вақт талаб этилиши муносабати билан, 2021 йил сентябрь учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ҳисоботни топшириш муддати 5 кунга - 2021 йил 20 октябрга қадар узайтирилди - деб хабар берди ДСҚ матбуот хизмати.

Спирт ва алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ва реализаторлари учун нималар ўзгарди

14.10.21
Солиқ кодексига, «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги ва «Давлат божи тўғрисида»ги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Тафсилотлар - norma.uz портали шарҳида:

Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабномани 1 ойда кўриб чиқишлари мумкин

11.10.21
Шунингдек, муҳофазага лаёқатлилик ахборотини излаш вақти чекланди. Бу адлия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 1988-4, 08.10.2021 й.) билан назарда тутилган, у Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритди.

Yurxizmat.uz сайти тест режимида шартномалар намуналари билан ишламоқда

11.10.21
Адлия вазирлигининг Yurxizmat.uz интерактив сервиси - бу юридик ҳужжатларни (аризалар, шартномалар, ташкилотнинг таъсис ҳужжатлари ва бошқалар) тайёрлаш, ишлов бериш ва фойдаланиш учун “онлайн-конструктор”. Buxgalter.uz у ерда нималар борлиги ва ундан қандай фойдаланишни аниқлаштирди.

МЖТКга божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жарималар қисмига 5 та тузатиш киритилди

05.10.21
Хусусан, МЖТК 309-2-«Божхона тўғрисидаги конунчиликнинг бузилганлиги ДБҚнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими (ЯААТ) орқали қайд этилган ҳолларда жарима солиш тўгрисидаги қарор» моддаси билан тўлдирилди. ЯААТ орқали қайд этилган божхона тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишлари бўйича жарима солиш ҳақидаги қарор ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг иштирокисиз чиқарилади.

Қандай товарларга божхона божлари солинмайди

04.10.21
Бир қатор олиб кириладиган товарлар ва транспорт воситалари учун божхона божи бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2024 йил 1 январга қадар узайтирилди. Бу Президентнинг 30.09.2021 йилдаги “Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6318-сон Фармонида назарда тутилган.

ТМР ҳаракатланиши ҳисоб-китоби ДСҚ тизими орқали олиб борилади

29.09.21
Товар- моддий ресурслар ҳаракатланишини ҳисоб-китобини «E-aktiv» тизимида акс эттириш апробациясида 31 ташкилот иштирок этмоқда. 2022 йилнинг 1 январидан барча ҚҚС тўловчилар ва УФда (УК) 50% ва ундан ортиқ давлат улушига эга корхоналар ундан фойдаланишлари шарт. Келгусида эса эҳтимол қолган барча хўжалик юритувчи субъектлар ҳам бунда иштирок этишлари мумкиндир.

Ижара шартномалари 1 январдан бошлаб қандай рўйхатдан ўтказилади

28.09.21
ДСҚ ijara.soliq.uz сайтини синовдан ўтказмоқда. 2022 йил 1 январдан бошлаб унда юридик шахслар ва жисмоний шахслар томонидан тузиладиган кўчмас мулк ижараси ёки текин фойдаланиш шартномалари рўйхатдан ўтказилади (22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚ 3-б. “в” кичик б.). Ижара шартномаларини масофадан туриб рўйхатдан ўтказиш тизими ҳақида “Yangi texnologiyalar” ИАМ директори ўринбосари Ғиёс ҚАРШИЕВ гапириб берди:

Ўзбекистон бўйлаб саёҳат учун субсидия қандай олинади

27.09.21
24.02.2021йилаги 100-сонли ВМҚга мувофиқ, саёҳат ташкилотчилари Ўзбекистон бўйлаб саёҳат учун (ички туризм) йўл чипталари ва меҳмонхона хизматлари нархининг бир қисмини субсидия ҳисобидан қайтариб олиши мумкин. Бунинг учун нима қилиш лозимлиги ҳақида - buxgalter.uz шарҳида.

1 октябрдан нималар ўзгаради

27.09.21
2021 йил 1 октябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар тўғрисида norma.uz портали ёзди.

ҚҚС бўйича манфий фарқни қайтаришни рад этиш сабабларидан бири бартараф этилмоқда

22.09.21
Яхши янгиликлар! ДСҚ 2022 йилга солиқ - бюджет сиёсати Концепциясига ҚҚС бўйича солиқ ҳисоб-китобини топшириш муддатларини унификация қилиш бўйича ўзгартиш киритди. Мазкур идора ҚҚС бўйича манфий фарқни қайтариш юзасидан аризалар рад этилиши ҳолатларини камайтиришни истайди.

Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиби ўзгарди

21.09.21
2021 йил 1 октябрдан бошлаб 17.09.2021 йилдаги “Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиботларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги янги 579-сон ВМҚга мувофиқ янги қоидалар жорий этилмоқда.

Маъмурий ва солиқ юки камайтирилди

16.09.21
Президент томонидан 15 сентябрь куни “Тадбиркорлик субъектлари учун маъмурий ва солиқ юкини янада камайтириш, бизнеснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Ўзгартиришларнинг моҳияти - norma.uz портали шарҳида:

Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилди

16.09.21
14.09.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-714-сон Қонун қабул қилинди. СКда, бошқалар қаторида, туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари кўрсатувчи субъектлар учун имтиёзлар мустаҳкамланган. Тафсилотлар - norma.uz шарҳида.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида солиқ солишнинг алоҳида тартиби жорий этилади

16.09.21
14.09.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-714-сон Қонун билан республиканинг айрим ҳудудлари учун яна битта махсус солиқ режими жорий этилмоқда. Алоҳида ҳудудларга Фарғона вилоятининг Сўх тумани, Риштон туманининг Чўнғара маҳалласи, шунингдек Фарғона туманининг Шоҳимардон, Ёрдон маҳаллалари ва Ҳосилот маҳалласининг Тоштепа - 2 кўчаси киритилди. Тафсилотлар - norma.uz портали шарҳида.

МИЗ иштирокчилари учун янги имтиёзлар жорий этилди

16.09.21
Президент томонидан 14 сентябрь куни “Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди. Norma.uz портали янгиликлар ҳақида батафсил ёзади:

Шартномаларни тузиш тартиби соддалаштирилди

15.09.21
Президент томонидан 14 сентябрь куни «Шартномавий муносабатларни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармон имзоланди.