Янгиликлар
13.04.20
10 апрель куни Молия вазирлиги томонидан «Norma» компанияси кўмагида ташкил этилган видеоконференцияда ушбу мавзуда суҳбат ўтказилди. Молия вазири ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ тадбиркорлар билан ишлаб чиқариш ва сервис корхоналари фаолиятида карантин сабабли юзага келган муаммолар ва уларни ҳал этиш имкониятларини муҳокама қилди.
10.04.20
Buxgalter.uz карантин даврига тақдим этилган имтиёз ва преференцияларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар олиш ҳамда қўллаб-қувватлаш чоралари юзасидан ўз таклифларини билдириш мумкин бўлган хизматларнинг боғланиш маълумотларини жадвалга йиғди.
10.04.20
8 апрель куни Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси томонидан навбатдаги қарор қабул қилинди.
09.04.20
Карантин сабабли зарар кўраётган тадбиркор қаерга мурожаат қилиши керак? Ижарага олувчи ижарага берувчига карантин даврида ижара ҳақини тўлаши лозимми? Иш берувчилар хизмат автобусларида қанча ходимни ташишга ҳақли? Контрагент интернетга уланмаган бўлса, унга ҳужжатлар қандай етказиб берилади? Бу ва бошқа саволларга жавоблар – buxgalter.uz нинг тўплам материалида.
09.04.20
Солиқ қўмитаси ДСҚ ва МБнинг “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари томонидан банк ҳисобварақларига оид ахборотларни Давлат солиқ қўмитасига электрон узатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қўшма қарори лойиҳаси бўйича ўз муносабатига ойдинлик киритди.
08.04.20
Одатда, банклар қарз олувчиларга солиқ таътиллари беришни хушламайдилар. Марказий банк эълон қилган хабарда маблағларни қайтариш шартлари қанчалик даражада юмшатилиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берди. Бу ҳақда buxgalter.uz шарҳида ўқинг.
07.04.20
Карантин даврида ёпиқ бўлган корхоналарнинг ходимларига қандай иш ҳақи тўланиши лозим? Меҳнат таътили тугаётган бўлса-ю, болалар боғчалари ҳали очилмаган тақдирда нима қилиш керак? Бу ва бошқа саволларга жавоблар – buxgalter.uz нинг тўплам материалида.
07.04.20
ҚҲТБТ порталида ДСҚ ва МБнинг “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари томонидан банк ҳисобварақларига оид ахборотларни Давлат солиқ қўмитасига электрон узатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қўшма қарори лойиҳаси жойлаштирилган.
07.04.20
4 март куни барча солиқ тўловчиларнинг my.soliq.uz даги шахсий кабинетларига ДСҚнинг хати юборилган. Унда Президентнинг 19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон Фармони билан тақдим этилган солиқларни тўлаш муддатларини кечиктириш ва уларни бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича мурожаат қайси органлар томонидан қабул қилиниши тушунтириб берилган.
06.04.20
Коронавирус инфекцияси пандемияси муносабати билан берилган имтиёзларни қўллаган ҳолда солиқларни қандай тўлаш мумкин? Карантин пайтида қандай қилиб ходимларга тўғри таътил бериш ва иш ҳақини тўлаш мумкин? Вuхgalter.uz шу ва бошқа саволларга жавобларни эътиборингизга ҳавола этади.
05.04.20
Фармацевтика корхонаси лицензиясининг амал қилиш муддати тугашига оз қолди, муддатини ҳозирча узайтирмаса ҳам бўладими? Банкка оид қандай масалалар масофадан ҳал этилиши мумкин? Карантин вақтида ходимлар ишга кеч қолмаслиги учун нималар қилиш керак? Ушбу саволларга жавоблар – buxgalter.uz нинг навбатдаги тўплам материалида:
04.04.20
Президентнинг 3.04.2020 йилдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони бизнес учун янги имтиёзларни назарда тутади. Buxgalter.uz уларни битта жадвалга йиғди:
01.04.20
Қабул қилинган қарорга асосан жорий йил охирига қадар спирт, алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан вино ва пиво, шунингдек охирги истеъмолчига сотиладиган бензин, дизель ёқилғиси ҳамда суюлтирилган ва сиқилган газга амалдаги акциз солиғи ставкалари сақланиб қолади.
01.04.20
Карантин қачон тугайди? Бензин учун акциз солиғи ставкаси қандай? Стикерни олиш учун Давлат хизматлари марказига шахсий автода келиш мумкинми? Ота-оналар болалар карантин туфайли уйда бўлган вақт учун хусусий мактабга ҳақ тўлаши керакми? Бу ва бошқа саволлар бўйича давлат органларининг тушунтиришлари - buxgalter.uz тўпламида.
31.03.20
Ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графиги ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тасдиқланди (рўйхат рақами 3228, 28.03.2020 йил).
31.03.20
Агар йиллик меҳнат таътилидан фойдаланилган бўлса, болаларни уйда қолдиришга эса одам бўлмаса, нима қилиш мумкин? Карантин туфайли бўш туриб қолаётган такси машинасининг парковка жойи қанча туради? Агар банк картасининг амал қилиш муддати ўтган бўлса, карантин даврида у ишлайдими? Бу ва бошқа саволларга жавоблар – buxgalter.uz тўпламида.
30.03.20
Солиқ ва божхона имтиёзлари, давлат хизматлари олиш бўйича тавсиялар ва бошқа чоралар - buxgalter.uz нинг қабул қилинган норматив ҳужжатлар ва охирги вақт учун ахборот туркумидан хабарлар асосида тайёрлаган шарҳида.
29.03.20
Ҳурматли «Норма»нинг мижозлари ва дўстлари! Бизнинг барча сервис ва хизматларимиз масофадан одатдаги режимда ишлаётганлигини сизга маълум қилишдан мамнунмиз. Боғланиш учун телефон рақамларимизни эслатиб ўтамиз:
28.03.20
Бухгалтерияни масофадан ишлашга ўтказиш чоғида 1С да ишлаш билан боғлиқ саволлар юзага келади. “Кўчиб ўтишда” қандай қилиб маълумотлар базалари хавфсизлигини таъминлаш мумкин? Уларни техник сабабларга кўра йўқолиши хавфини қандай камайтирса бўлади? VENKON компанияси муаммонинг ечимини таклиф қилди.
28.03.20
Карантин тадбирлари шароитларида муддатли мажбурий тўловлар бўйича қарздор бўлиш ва банкрот бўлиш хатари бир неча марта ошди. Уларни қўллаб-қувватлаш юзасидан қатор солиқлар, ижара тўлови, инвестиция мажбуриятлари, лицензиялаш, банкротлик ва банк ҳисобварақларини тўхтатиб туриш таомили бўйича янги чоралар қабул қилинди. Buxgalter.uz расмий манбаларнинг энг сўнгги хабарларидан ахборотни умумлаштирди.