МҲХС бўйича бепул онлайн-курснинг кейинги босқичига ёзилиш бошланди

preview

Молия вазирлигининг ташаббусига асосан 2020 йил сентябрь ойида ўзбек ва рус тилларида “МҲХС асослари” таълим онлайн-платформаси - ifrs.academy ва profimsfo.uz. ишга туширилди.

22 июнда масофадан ўқитишнинг иккинчи поғонаси - “МҲХС бўйича молиявий ҳисобот” бошланади. Ким учун таълим бепул бўлиши ва курснинг иккинчи босқичи юзасидан бошқа тафсилотлар ҳақида buxgalter.uz шарҳида батафсил ўқинг:


Қуйидагилар таълимнинг иккинчи босқичида иштирок этишлари мумкин:

1) “МҲХС асослари” курсини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган шахслар;

2) бухгалтерия ҳисоби соҳасида халқаро даражадаги сертификатлар, аудитор, ички аудитор, солиқ маслаҳатчиси сертификатига эга бўлганлар.

Барча ўқитиш ва ҳар бир мавзудан кейин оралиқ тестлаш масофадан ўтказилади. Бундай формат асосий ишдан ажралмаган ҳолда узлуксиз равишда малака ошириш имконини беради.


Ўқитишга нима киради

МҲХС бўйича молиявий ҳисобот” курси учта модулдан иборат:

  1. “МҲХСни қўллаш ва ҳисобот тузиш кўникмалари. Базавий даража”.
  2. “МҲХСни қўллаш ва ҳисобот тузиш кўникмалари. Илгарилама даража”.
  3. Ўқув ва маслаҳат вебинарлари: “Ҳисоботни МҲХС форматга трансформация қилиш”, “МҲХСни биринчи қўллаш”, “МҲХС бўйича ҳисоб сиёсатини тайёрлаш”.

Ўқитиш қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • трансляция қилинадиган ўқув ва маслаҳат вебинарларида иштирок этиш - 140 академик соат (2021 йил июнь - 2021 йил ноябрь);
  • ўқув ва маслаҳат вебинарлари ёзувларига кириш - 140 академик соат (2021 йил июнь - 2025 йил декабрь);
  • ҳар бир мавзу бўйича тестлар ва вазифалар;
  • ҳар бир ўқув модулидан кейин якуний тестлаш;
  • лекциялар тақдимоти ва конспектларининг электрон тўплами;
  • 2025 йил якунига қадар ўқув маҳсулотига бепул 24/7 давомида кириш.

Ҳар бир модулдан муваффақиятли ўтган тақдирда Гувоҳнома берилади.

Курснинг муваффақиятли иштирокчиларига қўшимча бонус - “DipIFR (Rus) имтиҳонига тайёрланамиз” курсига 30% чегирма.


Ким ўқитади

Ирина ЗАВАЛИШИНА (Россия) – юқори малакали ўқитувчи, эксперт, МҲХС бўйича мураббий-маслаҳатчи, САР/CIPA, АССА (ДипИФР) халқаро дастурлари бўйича сертификатланган бухгалтер.

Бу ерда батафсил ахборот олиш ва “МҲХС бўйича молиявий ҳисобот” бепул онлайн-курсининг иккинчи босқичига ёзилиш мумкин.


Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text170522_mhhs_buyicha_bepul_onlayn-kursning_keyingi_bosqichiga_ezilish_boshlandi