Янгиликлар
30.07.20
1 октябрдан бошлаб СЭХ тадбиркорлик субъектларига уларнинг фаолияти санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослиги асосида "Санитария-эпидемиологик осойишталик белгиси"ни беришни бошлайди. "Яшил" тоифадаги белгига эга бўлганларни СЭХ текширмайди. Батафсил – norma.uz эксперти Эльмира СИРАЗИЕВАнинг шарҳида:
23.07.20
«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ва «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги қонунларга тегишли тузатишлар киритилди. Батафсил – юридик масалалар бўйича “Норма” эксперти ва norma.uz шарҳловчиси Олег ЗАМАНОВ шарҳида:
22.07.20
ДСҚ buxgalter.uz порталига юборилган қуйидаги саволларга жавобан 2 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш нафақаси суммасига ЖШДС бўйича имтиёзлар қўлланилиши мумкинлиги тўғрисидаги масалани шарҳлаб берди: 1. 2020 йил апрель-июнь ойлари учун ушбу нафақаларга ЖШДС солиниши лозимми? 2. Ушбу даврда нафақаларга ЖШДС солинган бўлса, қайта ҳисоб-китоб қилиш ва тўланган суммаларни бюджетдан олиш мумкинми? ДСҚнинг Солиқ солиш бўйича маслаҳатлар бошқармаси бошлиғи Азиз ХОШИМОВнинг ушбу саволларга жавоби идоранинг Телеграм-каналида эълон қилинган:
21.07.20
23 июль куни соат 10:30 да бошланадиган «Буxгалтерия ҳисоби амалиёти» курсининг биринчи дарсида бепул қатнашишга сизда ҳанузгача вақт бор.
21.07.20
Шу кунларда buxgalter.uz ДСҚ томонидан II чоракдан бошлаб молиявий ҳисоботни тўлдириш чоғида маълумотларни сўм бирлигида кўрсатиш талаби билан боғлиқ қатор саволларни қўйганди. Қўшимча тушунтиришлар олиш учун биз ДСҚ ахборот хизматига мурожаат қилдик. Натижада идора хабар эълон қилди, ундан маълумотларни барибир “минг сўм”да кўрсатиш зарурлиги келиб чиқади. Тўғрисини айтганда, мамнунмиз!
20.07.20
"Норма компанияси" сизни 21 июль соат 15:00 “Автотранспорт ҳисоби” номли очиқ вебинарга таклиф қилади.
17.07.20
Капитал бозорини ривожлантириш Агентлиги ҳамда “Тошкент” РФБ акциядорлик жамиятларига қўшимча акциялар чиқариш ҳамда уларни олиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхатини ёпиш санасини белгилаш тўғрисидаги қарорлар бўйича ахборотни тўғри ошкор этишни тавсия қилади. Акс ҳолда акциядорлар ҳуқуқлари чекланади.
17.07.20
Президент томонидан ер ресурслари ва давлат мулки объектларидан фойдаланиш самарадорлигини янада оширишга йўналтирилган ҳужжат имзоланди. Батафсил – юридик масалалар бўйича “Норма” эксперти Олег ЗАМАНОВнинг шарҳида:
15.07.20
Давлат солиқ қўмитаси томонидан Солиқ аудитини ўтказиш тўғрисида низом тасдиқланди. СКга мувофиқ, солиқ назоратининг ушбу тури бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳамда бошқа ҳужжатларини ўрганиш ва таққослаш йўли билан муайян давр учун солиқлар ва йиғимларнинг ҳисобланиши ҳамда тўланишининг тўғрилигини текшириш мақсадида қўлланилади. Батафсил – norma.uz шарҳловчиси шарҳида.
15.07.20
ҚҚС, айланмадан олинадиган солиқ, ЖШДС, фойда солиғи, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва дивиденд солиғи бўйича яқин кунларда топширилиши лозим бўлган ҳисоботларни энди 2020 йилнинг 22 июлига қадар топшириш мумкин. Бу ДСҚнинг my.soliq.uz Электрон солиқ хизматлари порталида содир бўлган техник муаммолар вазиятида эълон қилинган хабаридан келиб чиқади. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:
14.07.20
2020 йил 1 июлдан бошлаб Товар-моддий қийматликларни олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартиби тўғрисида низом ва 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар» ўз кучини йўқотди. Шу билан бирга янги ҳужжат – ТМЗни ҳисобга олишнинг асосий нормаларини, шунингдек уларни олишга ишончномаларни расмийлаштириш ва бериш тартибини бирлаштирган 4-сон Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти рўйхатдан ўтказилди. Молия вазирлигидаги манба buxgalter.uz учун махсус янгиликларни тавсифлаб берди.
14.07.20
Замира Джураева сизни 23 июль соат 10:30 – 12:45 да «Бухгалтерия ҳисоби амалиёти» вебинарига таклиф қилади.
10.07.20
Давлат солиқ қўмитаси томонидан ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилинди. Ҳужжат бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари ва нотижорат ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди. Батафсил – norma.uz ахборот-ҳуқуқий портали шарҳида.
02.07.20
Солиқ қўмитасининг ишонтиришича, ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган МЖТКга тузатишлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси товарлар нархини ҳамда кўрсатилаётган хизматлар ҳақини (нақд пул ёки пластик карточкалар бўйича) тўлаш шаклига қараб уларни сунъий равишда оширганлик ёки пасайтирганлик учун янги жарималарни жорий қилишга олиб келмайди.
01.07.20
2 июль соат 9.00 га қадар рўйхатдан ўтинг ва «Norma» Профессионал ривожлантириш марказининг “Бошқарув ҳисоби” курси бўйича биринчи очиқ онлайн-машғулотда иштирок этинг. Сиз масофавий тизим ишини баҳолашингиз, ўқитувчи Марина ВАНИНА ва унинг ўқитиш услубияти билан танишишингиз мумкин бўлади. Ўқув курси учун бугун – 1 июлда тўлов амалга оширилган тақдирда – 290 минг сўм миқдорида чегирмага эга бўлиш мумкин.
01.07.20
1 июлдан бошлаб Тошкент шаҳридаги умумбелгиланган солиқларни тўловчиларга Шаҳар солиқ бошқармаси хизмат кўрсатади. 1 октябргача минтақалардаги тегишли функциялар вилоят солиқ бошқармалари зиммасига юклатилади. Буларнинг барчаси солиқларни тўлаш, ҳисоботларни топширишга оид мавжуд амалиётга ва солиқ органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишни талаб этувчи бошқа ишларга қандай таъсир кўрсатиши ҳақидаги buxgalter.uz саволларига Тошкент шаҳар ШСБ ҚҚС бўлими бошлиғи Зафар ВАҲОБОВ жавоб берди:
29.06.20
Солиқ кодексининг 139-моддасига мувофиқ Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжат текширув учун асос ва уни ўтказиш чоғида текширувчилар ҳаракатини тартибга солувчи СК қоидаларини аниқлаштиради.
20.06.20
Сўнгги икки-уч йил ичида CAP/CIPA ва CIMA халқаро сертификатларига эга бўлган бошқарув ҳисоби мутахассисларига бўлган талаб ортиб бормоқда, бунинг объектив сабаби бозор ислоҳотларидир. Ушбу сертификатларни олиш учун имтиҳонларга мутахассисларни қандай қилиб тезкор равишда, кам харажат сарфлаб, юқори сифатли билим ва тажриба эгаси этиб тайёрлаш мумкин? «Norma» ПРМ 1 июлдан бошланадиган «Бошқарув ҳисоби» онлайн курсларига ёзилишни таклиф этади. Бу курс ҳақида ўқув материали муаллифи, катта тажрибага эга бўлган молиявий директор Наталия КАТКОВА сўзлаб беради:
19.06.20
ҚҚС ҳисоб-китобининг 10006_14 кодли шаклига товарларни (хизматларни) реализация қилишда етказиб берувчиларнинг харидорларга тақдим қилган ЭҲФлари харидорлар томонидан ўз вақтида имзоланмаётганлиги масаласининг янги ечими киритилди. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:
18.06.20
Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага тузатишлар киритилди. Norma.uz шарҳловчиси Лола АБДУАЗИМОВА тафсилотларни тушунтирди: