ДМ билан боғлиқ бўлмаган норезидентларга даромадлар тўласангиз, ўқиб чиқинг:
Молия вазирлиги биржа савдоларида иштирок этиш имкониятини эслатди
Солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетига Молия вазирлигидан биржа савдоларида иштирок этиш имконияти тўғрисида хабарнома келиб тушди. ЎзРТХБнинг кўплаб тадбиркорлар учун электрон майдонларини ўзлаштиришнинг долзарблиги 17 март куни Президентимизнинг ПҚ-5031-сонли қарори билан имзоланган. Ҳужжатга кўра 15 июндан бошлаб ички бозорда фақат биржа савдолари орқали сотилиши мумкин бўлган товарлар рўйхати ортиб бормоқда. Buxgalter.uz гап нима ҳақида бораётганлигини аниқлаштирди:
Кенгайтирилган рўйхатга монополист корхоналар ва (ёки УФнинг 50% ва ундан зиёд давлат улушига эга бўлган юридик шахсга тегишли бўлган) устав фондида давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилган - поливинилхлорид (ПВХ), формалин, истеъмол ва техник этил спирти, кумуш киритилди.
Бундан ташқари, жорий йил охирига қадар 50% дан кам давлат улушига эга ва давлат улушига эга бўлмаган корхоналарнинг айрим маҳсулотлари очиқ биржа савдоларида амалга оширилади. Булар жумласига цемент - ишлаб чиқариш ҳажмининг камида 50%, чигит, пахта ёғи ва қайта ишланган чигит чиқиндилари - 100% киритилган.
ЎзРТХБнинг электрон майдончаларида ишлашни қандай бошлаш мумкин
ЎзРТХБ куйидаги дастакларга эга:
- бюджет ва корпоратив иштирокчилар учун аукцион;
- электрон дўкон – бюджет ва корпоратив иштирокчилар учун;
- танловлар, тендерлар, тўғридан-тўғри харидларда иштирок этиш.
ЎзРТХБ эслатиб ўтади: биржа савдолари қоидаларига асосан, юридик шахслар савдоларда фақатгина даллол – брокерлик компаниялари орқали қатнаша олади.
Биржа савдолари йўриқномаларига асосан, биржа савдоларида иштирок этиш учун сиз брокерлар базасидан ўз вакилингизни танлашингиз керак, у орқали сиз сотиш ёки сотиб олиш амалларини қила оласиз.
Биржанинг ички савдоларида сотувчи сифатида иштирок этишингиз учун сиз:
1. Товарнинг биржа бюллетенига киритилиши учун ариза тўлдиринг;
2. Омборхонанинг маълумотномасини топширинг;
3. Биргаликда фаолият олиб бориш учун битим тузинг;
4. Брокер билан топшириқ шартномасини тузинг;
5. Шахсий ҳисобни очиш учун керакли ҳужжатлар топшириб ҳисоб-китоб ва клиринг палатасида ҳисоб очинг:
шахсий ҳисоб (ФИР) очиш учун:
а) ҳисоб-китоб ва клиринг палатасининг хизмат кўрсатиши ҳақида оммавий оферта ва акцепт талабнома билан танишинг;
б) акцепт талабномасига имзо қўйинг;
в) Юридик ва жисмоний шахс учун клиринг қатнашувчисининг анкетасини тўлдиринг;
г) имзо ва муҳрлар намуналари билан тўлдирилган икки нусхадаги карточкалар тақдим этинг – юклаб олиш; юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақида гувоҳнома ва имзоловчиларнинг паспорт нусхалари.
6. Биржа савдоларида иштирок этиш учун етказиб бериш кафолати асосидаги битимнинг хажмидан олдиндан 10%гача молиявий тўлов ўтказилади:
а) Республика ичидаги савдолар иштирокчиларига қуйидаги товарлар бўйича тўлов топшириқномаси: ЁММ, техник мойлар, пахта ва соя кунжараси, пахта шулҳаси, битум - юклаб олиш.
б) Республика ичидаги савдолар иштирокчиларига қолган товарлар бўйича тўлов топшириқномаси - юклаб олиш.
Биржа савдоларида харидор сифатида иштирок этишингиз учун сизга қуйидагилар керак бўлади:
1. Брокер билан топшириқ шартномасини тузиш;
2. Шахсий ҳисобни очиш учун керакли ҳужжатларни топшириб ҳисоб-китоб ва клиринг палатасида ҳисоб очишингиз;
шахсий ҳисоб (ФИР) очиш учун:
а) ҳисоб-китоб ва клиринг палатасининг хизмат кўрсатиши ҳақида оммавий оферта ва акцепт талабнома билан танишиш, талабномага имзо қўйиш;
б) юридик ва жисмоний шахс учун клиринг қатнашувчисининг анкетасини тўлдириш;
в) имзо ва муҳрлар намуналари билан тўлдирилган икки нусхадаги карточкалар тақдим этиш (юклаб олиш) юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақида гувоҳнома ва имзоловчиларнинг паспорт нусхалари;
3.Биржа савдоларида иштирок этиш учун кафолатланган таъминот асосида битимнинг хажмидан 10%гача олдиндан молиявий тўлов пули ўтказилади:
а) республика ичидаги савдолар иштирокчиларига қуйидаги товарлар бўйича тўлов топшириқномаси: ЁММ, техник мойлар, пахта ва соя кунжараси, пахта шулҳаси, битум - юклаб олиш.
б) Республика ичидаги савдолар иштирокчиларига қолган товарлар бўйича тўлов топшириқномаси - юклаб олиш.
Саида Жонизоқова тайёрлади