Янгиликлар
09.12.19
2020 йил 1 январдан барча иш берувчилар янги меҳнат шартномаларини “Ягона миллий меҳнат тизими”да (ЯММТ) рўйхатдан ўтказишлари, шунингдек амалдаги меҳнат шартномаларига ўзгартириш киритиш ва уларни тугатишни фақат электрон шаклда амалга оширишлари шарт. 2020 йил 1 январдан бошлаб электрон меҳнат дафтарчаси жорий этилади.Сиз ҳозир бу ҳақда нималарни билишингиз керак?
09.12.19
Қонунчиликдаги бўшлиқлар, техник ва ташкилий тайёргарлик суст бўлганлиги туфайли бухгалтерлар электрон ҳисобварақ-фактуралар, онлайн-НКМ ва виртуал кассалар амалда қўлланилишига оид кўп саволларга ҳанузгача жавоб тополмаяптилар. Улар электрон ҳисобот ва «Банк-мижоз» тизимини жорий этиш тажрибасини ёдга олишни ва қатъий белгиланган саналарда бирданига ўтишдан воз кечишни таклиф қилмоқдалар. Секин-аста ўтиш даври янги технологияларни ўзлаштириш имконини беради. Шунингдек унинг учун тўлов тўланиши кўпгина саволларни юзага келтирмоқда.
06.12.19
Президент 5 декабрь куни давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва уларга тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Ҳужжат учта муҳим янгиликни ўз ичига олган.
06.12.19
Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига келиб тушаётган мурожаатларнинг таҳлили банк хизматларини кўрсатишга доир шартномаларнинг айрим шартлари бўйича мижозлар ва хизмат кўрсатувчи банклар ўртасида низолар мавжудлигини кўрсатмоқда.
Мижозлар, банклар билан юзага келаётган низоларнинг асосий сабабларидан бири сифатида банк хизматларини кўрсатишга доир шартномалар расмийлаштирилгунга (имзолангунга) қадар уларнинг шартлари билан танишиш имкониятининг мавжуд эмаслигини, банклар томонидан шартнома шартларининг мазмуни етарли даражада ошкор этилмаганлигини, шунингдек, шартноманинг имзоланган бир нусхаси тақдим этилмаслигини билдиришмоқда.
05.12.19
4 декабрдан барча ҳисоб-китоблар МҲЭКМ, БҲМ ва ПҲБМ ёрдамида амалга оширилади. Бу 3.12.2019 йилдаги ЎРҚ-586-сон Қонун билан белгиланган. Бу ҳисоб-китоб бирликлари бир-биридан қандай фарқланади ва улар қаерда қўлланилади?
05.12.19
ДСҚнинг матбуот хизмати юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, ер солиғи ва ягона ер солиғи бўйича тўлаш муддатини
узайтириш тўғрисида энг кўп бериладиган саволларга жавоб берди.
05.12.19
МВ ва ДСҚнинг солиқ органларида солиқ хавфларини баҳолаш ва ҳалоллик мезонлари асосида солиқ тўловчиларни сегментлаш тизими жорий этиш тартиби тўғрисидаги низоми ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда. Барча тадбиркорлик субъектлари уч гуруҳга ажратилади: солиққа оид ҳуқуқбузарликлар хавф даражаси юқори, ўрта ва паст бўлган гуруҳлар. Қайси мезонлар бўйича баҳоланади? Солиқ тўловчилар хатар ва четга чиқишларни қандай билиб олишлари мумкин? Қандай шартларда «қизил йўлак»дан «яшил йўлак»га ўтиш мумкин?
04.12.19
Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхатига тегишли тузатишлар киритилди (28.11.2019 йилдаги ПФ-5884-сон Фармонга қаранг).
04.12.19
Марказий банк Мажбурий ижро бюроси тақдимномасига биноан жисмоний шахсларнинг омонат ва банк карталари ҳисобварақларини хатлашни тўхтатиб қўйди. МБ бу ҳақдаги хабарни Телеграммда жойлаширди.
04.12.19
Ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар Президентнинг 28 ноябрдаги қарорида назарда тутилган.
04.12.19
Бунинг учун махсус Таснифлагич тасдиқланди. Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага бу ва бошқа тузатишлар киритиилди. Улар 2020 йил 1 январдан кучга киради (рўйхат рақами 2773-4, 29.11.2019 й.).
03.12.19
Адлия вазирлиги Жиноят кодексидан иккита моддани чиқариб ташлашни таклиф этди. Улардан бири савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун, бошқаси – рақобатчини обрўсизлантирганлик учун жазони назарда тутади. Қонуннинг тегишли лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда.
02.12.19
Ўзбекистон ҚҚС узилишлари юзасидан масалани ҳал қилишнинг “Россия сценарийси” бўйича боради: оптималлаштириш схемаларининг ҳақиқий бенефициарини эмас, балки контрагентларни жазолашади
02.12.19
Ҳурматли бухгалтерларга декабрь ойининг яқинлашиб қолган назорат саналари ҳақида эслатиб ўтамиз.
02.12.19
Сўнгги йилда Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сони кескин ошди. Улар томонидан ҚҚС ҳисоботлари тақдим этилаётган бўлса-да, баъзи ҳолатларда мазкур ҳисоботларда номутаносибликлар кузатилмоқда. Солиқ органлари бундай камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрмоқда. Вазиятга ДСҚнинг Камерал назорат бошқармаси бошлиғи Азиз Хошимов ойдинлик киритди.
29.11.19
Солиқ кодексининг 164-моддасига мувофиқ корхоналар рўйхатдан ўтган жой бўйича ДСХОга тахмин қилинаётган фойда ва шу чоракда тўлайдиган фойда солиғи тўғрисида маълумотномани тақдим этишлари шарт. Ушбу маълумотномани тақдим этиш муддати ҳам белгиланган - ҳар чоракнинг биринчи ойи 10-санасигача.
29.11.19
Солиқ қўмитаси ўзининг бўлинмалари ишида ДСХО ходимларига катта юклама ва ҳали ўқитиб-ўргатиш лозим бўлган янги кадрлар оқими боис муаммолар мавжудлигини тан олди. Солиқ тўловчиларга қўйилаётган асосланмаган талабномаларни минимал даражага тушириш учун қўмита махсус дастурий комплексни ишлаб чиқмоқда. Бу қандай ишлаши ҳақида ДСҚ раисининг ўринбосари Абдулла АЗИЗОВ сўзлаб берди.
29.11.19
Банкирларга ҳисобварақ ёки омонат бўйича операциялар тўхтатилганлиги ҳақида мижозни хабардор қилиш мажбуриятини юклашди. Улар энди ҳисобварақлардан кредит, микроқарз ва лизинг бўйича қарздорликни сўндириш ҳисобига ҳисобварақ эгасига бу ҳақда хабар бермасдан маблағларни ҳисобдан чиқара олишмайди. Хабарнома маблағ ҳисобдан чиқарилган санадан бошлаб, кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда юборилиши керак. Мижозлар бундай янгиликларни қандай усулда олишларини танлашлари мумкин. Уни банк билан тузиладиган шартномада кўрсатиш лозим.
29.11.19
Ўзбекистонда яна “Давлат божи тўғрисида”ги қонун пайдо бўлади. Қонунчилик палатаси уни биринчи ўқишда қабул қилди. Ҳозир Парламент томонидан кўриб чиқилаётган янги таҳрирдаги Солиқ кодексидан давлат божига бағишланган бобнинг чиқариб ташланганлиги янги таҳридаги қонунни қабул қилиш заруратини тақозо этди.
29.11.19
“Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, ер солиғи ва ягона ер солиғи бўйича тўлаш муддатини узайтириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 951-сон қарори қабул қилинди. Тўлаш муддати 1 ойдан 24 ойгача солиқ қарздорлигининг бутун суммасига ёки унинг бир қисмига кўрсатилган солиқларнинг бири ёки бир нечта турлари бўйича кечиктирилади. Уни олишнинг муайян шартлари ҳам мавжуд. Шу жумладан – кўп марта. Узайтириш тартиби қарорнинг 1-иловасида батафсил баён этилган.