Чекларни тузатиш қоидаларида нималар ўзгарди

preview

Солиқ қўмитаси 2023 йил 1 январдан чиқарилган чекларда ўтган солиқ даврлари учун хатоларни тузатиш имкониятини берди.

Buxgalter.uz илтимосига кўра баъзи муҳим жиҳатларни ТА-VAT бухгалтерия аутсорсинг асосчиси, МҲХС ва бошқарув ҳисоби бўйича тренер Александра ТОЛМАЧЕВА эслатди:

– 12 июль куни Солиқ қўмитаси "Онлайн-НКТ ва маркетплейс чекларини тузатиш тартиби ва талаблари" мавзусида онлайн вебинар ўтказди. Ушбу учрашув якунлари бўйича баъзи хулосалар билан ўртоқлашаман:

1. Энди исталган вақтда қуйидагиларни тузатиш мумкин:

  • ҚҚС суммаси ва ставкаси (0/12%);
  • МХИК;
  • комитентнинг СТИРи;
  • маҳсулот миқдори;
  • ўлчов бирлиги;
  • тўлов усули (нақд пул ёки банк картаси орқали).

2. 2023 йил 1 январдан 2024 йил 30 июнгача чиқарилган чеклардаги сумма хатоларини тузатиш мумкин. Бунда 25 июлгача (шу кун ҳам киради) мурожаат қилиш керак. Бу ҳақда buxgalter.uz батафсил ёзган эди:

Ушбу вақт тугагандан сўнг чек суммаларини тузатиш яна қуйидаги муддатларда мумкин бўлади:

  • ҚҚС тўловчилар учун – ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай;
  • айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун – чек чиқарилган ойдан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай.

Шуни таъкидлаш керакки, бир хил амалиёт учун бундай ўзгаришларни Онлайн-НКМ ва виртуал кассани қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 38-1-бандига киритиш тўғри бўлар эди. Худди шундай, Солиқ қўмитаси томонидан ўтган солиқ даврлари учун чекларни тузатиш бўйича акциялар ўтказиш қоидаларида ҳам бу ўзгаришларни назарда тутиш керак.

Агар чек суммаси ёки ҚҚСни ўзгартирган бўлсангиз, тегишли солиқ даврлари учун ҳисоботларни қайта топширишни унутманг, акс ҳолда автокамерал фарқларга реакция қилади.

Шунингдек, агар комитент СТИРи тузатилган бўлса, ҳисоботларни қайта топшириш керак. Бу ҳолда аниқлаштирилган ҳисоботни ҳам комиссионер, ҳам комитент топшириши керак.

Бошқа ҳолларда ҳисоботни қайта топшириш шарт эмас.

Менинг маслаҳатим: чекларни тузатишни кейинга қолдирманг. Хатони аниқлаган заҳотингиз буни қилинг! Ва онлайн-НКТ чеки чиқарилган давр учун солиқ ҳисоботини топширишдан олдин чеклардаги барча хатоларни бартараф этишга ҳаракат қилинг.

 

 

Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ /uz/publish/doc/text201449_cheklarni_tuzatish_qoidalarida_nimalar_uzgardi