Нима учун чек “солиққа доир ахборот”ни ўз ичига олмаслиги мумкин

preview

Айрим савдо ва умумий овқатланиш шохобчаларида товарлар (хизматлар) рўйхати ва QR-код билан чеклар беришади. Аммо Soliq мобиль иловасида QR-кодни сканерлаш чоғида у солиққа доир ахборотни ўз ичига олмаганлиги тўғрисида хабар чиқади. 

Нима учун бундай ҳолат рўй беради ва бундай чеклар касса чеклари ўрнини тўлақонли босиши мумкинми? Буни “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан “RIG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ тушунтирди:

 

– Хўжалик юритувчи субъектлар аҳоли билан ҳисоб-китобларда назорат-касса техникасидан фойдаланиши шарт. Онлайн-НКТ чеки қуйидагиларда белгиланган талабларга мувофиқ келиши лозим:

  • Президентнинг 06.09.2019 йилдаги ПФ-5813-сон Фармони 5-банди;
  • Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида низомнинг 7-банди;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилиши рухсат этилган онлайн-НКМ, виртуал касса ва фискал модулга қўйиладиган техник талабларнинг 3-банди;
  • Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китобларни амалга оширишда электрон тўлов ташкилоти ва (ёки) электрон тижорат платформалари (маркетплейс) орқали электрон фискал чек тақдим қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 6-8-бандлари.

Ушбу НҲҲларга асосан назорат-касса техникаси чеки (бундан бўнак ва кредит чеклари мустасно) QR-код ва фискал белгига эга бўлиши керак. Агар QR-кодни сканер қилиб ёки фискал модул ва фискал белгини қўлда киритган ҳолда Soliq мобиль иловасида бундай чек тўғрисидаги маълумот киритилса, учта хабардан бири чиқади:

  • чек рўйхатдан ўтказилди, кешбэк чек берилган ойдан кейинги ойнинг 25 санасидан кейин тўланади;
  • чекнинг маълумотлари кешбэк ҳисоблашда 24 соат давомида ҳисобга олинади. Бундай хабар чек офлайн режимида ишлайдиган касса томонидан берилган тақдирда чиқади;
  • чек бошқа кимдир томонидан рўйхатдан ўтказилган (хабарда мазкур шахснинг телефон рақами кўрсатилади).

Агар бундай чекнинг QR-коди ҳар қандай бошқа QR-код сканери билан ўқилса, https://ofd.soliq.uz... билан бошланадиган ҳавола чиқади. У бўйича ўтган ҳолда, сиз чекнинг электрон версиясини оласиз.

Эътибор беринг, олдиндан тўловга (бўнак тўлови) ва кредитни (бўлиб-бўлиб тўлаш) сўндириш ҳисобига тўловга чеклар QR-код ва фискал белгига эга бўлмайди. Ушбу чекларнинг суммаси товарни беришда харидорга бериладиган “Сотиш” тўлов турига эга чекда ҳисобга олинади ёки олинган бўлади.

 

Фискал маълумотсиз чеклар қаердан олинади

Тадбиркорлик субъектлари ички вазифаларни ҳал қилиш учун автоматлаштирилган ҳисобнинг бошқа қурилмаларидан фойдаланишлари мумкин, улар ҳам чекларни шакллантириши мумкин. Бироқ ушбу чеклар юқорида кўрсатиб ўтилган талабларга мувофиқ келмайди, улар онлайн-НКТ тизимидан ташқарида шакллантирилган ва улар бўйича маълумотдан солиқ органларининг ахборот тизимлари фойдалана олмайди. Ва албатта, улар харидорлар билан ҳисоб-китобларда онлайн-НКТ чекларининг ўрнини босмайди.

Баъзи бундай чекларда ҳам QR-код мавжуд бўлади. Лекин уни Soliq мобиль иловасида сканер қилинса, тизим QR-код солиққа доир ахборотни ўз ичига олмаганлигини хабар қилади. Кўпинча бундай QR-кодлар уларни шакллантирган шохобчаларнинг сайтига ёки – интернетга – реклама акциялари мавжуд саҳифлаларга олиб боради.

Аммо шошилиб хулоса қилманг! Агар сиз харид ёки хизмат учун тўлов иловалари (Click, Payme, Uzum ва ҳоказо) орқали тўловни амалга оширган бўлсангиз ва сизнинг қўлингизда QR-код билан, лекин солиқ маъмуриятчилиги маълумотига эга бўлмаган қоғоз шаклидаги чек бўлса, эҳтимол, фискал чек сизга электрон шаклда берилган. Маркетплейслар ва тўлов иловаларида чекларни электрон шаклда бериш ҳуқуқи мавжуд.

Электрон фискал чекни қуйидагича топиш мумкин:

  • тўлов иловасининг ўзида – фискал чек учун жилдда тўлов тўғрисида маълумотда;
  • агар тўлов иловаси ва Soliq мобиль иловаси битта телефонда ўрнатилган бўлса, тўлов кешбэк тўлашга қабул қилинган сифатида дарҳол мобиль иловада акс эттирилади.

Маркетплейслар ҳам электрон чекларни маркетплейсни рўйхатдан ўтказиш чоғида кўрсатилган электрон почтангиз манзилига ёки – сўров бўйича жўнатиш амалиётини қўллайди.

Эътибор беринг

Агар сиз онлайн-НКМ ёки виртуал касса билан ишлайдиган бўлсангиз ёки сиз ушбу техника билан ишлаётган бўлсангиз ва сизда ҳозир саволлар мавжуд бўлса – “Онлайн-НКТ чекларига давлат талаблари: уларни қандай бажариш керак” вебинарига таклиф қиламиз. Бу ерда ёзилиш мумкин.

Вебинарда биз қуйидагиларни батафсил кўриб чиқамиз:

  • онлайн-НКТ қандай кўринишга эга бўлиш керак – электрон шаклда ва қоғозга чоп этилган ҳолда;
  • чекда қандай маълумотни мажбурий равишда акс эттириш лозим ва нимани сотувчи ихтиёрига кўра кўрсатиш мумкин;
  • сотувчи ва онлайн-НКТ тўғрисидаги маълумот нимани ўз ичига олади;
  • чекда воситачилик шартномаси бўйича реализация қилинадиган товарлар қандай акс эттирилади;
  • харид тўғрисидаги умумий маълумот – ҚҚС суммаси, харид қиймати, тўлов тури ва шакли қандай акс эттирилади;
  • қандай реквизитлар чекни ноёб ҳужжатга айлантиради.

Шунингдек, сизни   “Чекда реализация қилинган товар тўғрисидаги маълумот қандай акс эттирилади” мавзусидаги амалий машғулот кутади. Бу ерда биз товар тўғрисида ёзувни шакллантиришнинг барча босқичларидан ўтамиз ва юзага келадиган барча саволларга жавоб берамиз.

Амалий машғулотда иштирок этиш учун дастлабки тайёргарликдан ўтиш мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун “Онлайн-НКТда товарлар билан қандай ишлаш керак” вебинари ёзувини кўринг.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ /uz/publish/doc/text188570_nima_uchun_chek_soliqqa_doir_ahborotni_uz_ichiga_olmasligi_mumkin