Солиқ тўловчилар сотиш чекларини тузатиш учун кўпроқ вақтга эга бўлишди

preview

Онлайн-НКТнинг сотиш чекларида йўл қўйилган техник хатоларни тузатиш мумкин бўлган муддат ўзгартирилди. У 10 кунга – сотиш чеки шакллантирилган ой учун ҚҚС ёки айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботини топшириш санасига қадар узайтирилди.

Чекларни тузатишда эса алоҳида ҳолларда солиқ базасига тузатиш киритиш учун СКнинг 257-моддасида белгиланган муддатларга риоя қилинади.

Ўзгартиришлар ВМнинг 18.10.2023 йилдаги 548-сон қарори билан киритилди.

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Онлайн-НКТнинг сотиш чекларидаги хатоларни  тузатувчи чекни расмийлаштирган ҳолда – my3.soliq.uzдаги махсус функционал ёрдамида тузатиш лозим.

Тузатувчи чекни қандай яратиш ва тўлдириш бўйича қадамма-қадам йўриқнома:

 

Илгари Онлайн-НКТ тўғрисидаги низомнинг 38-1-бандида тузатувчи чек тафовут аниқланган ойдан кейинги ойнинг 10 кунидан кечиктирмай шакллантирилиши назарда тутилганди.

Энди тузатувчи чекни расмийлаштириш муддати ҚҚС ёки айланмадан олинадиган солиқ бўйича навбатдаги солиқ ҳисоботларини тақдим этишга қадар узайтирилди. Яъни сотиш чекига ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-санасига қадар тузатиш киритиш мумкин.

Ушбу муддатда сотиш чекларида қуйидагилардаги техник хатолар тузатилиши мумкин:

  • товарлар, хизматлар МХИКдаги;
  • ўлчов бирлигидаги;
  • сонидаги;
  • товарлар, хизматларнинг қийматидаги.

 

Эътибор беринг

38-1-банднинг янги таҳририга кўра ушбу муддат СКнинг 257-моддасида санаб ўтилган ҳолларда қўлланмайди.

СКнинг 257-моддасида белгиланишича, қуйидаги ҳолларда солиқ базасига тузатиш киритиш мумкин:

  • товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда;
  • кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда;
  • битим шартлари ўзгарганда, шу жумладан жўнатилган товарларнинг, кўрсатилган хизматларнинг нархи ва (ёки) сони, ҳажми ўзгарганда;
  • товарларни, хизматларни сотувчи томонидан чегирмалар берилганда.

Ушбу ҳолларда солиқ базасини камайтириш ёки кўпайтириш бир йиллик муддат доирасида, кафолат муддати белгиланган товарлар, хизматлар бўйича эса кафолат муддати доирасида амалга оширилади. Солиқ базасига тузатиш киритиш тегишли ҳолатлар содир бўлган солиқ даврида амалга оширилади.

Шунингдек, қуйидагини ўқинг:

 

Buxgalter.uz масаланинг техник томонини тушунтириб беришни сўраб Солиқ қўмитасига мурожаат қилди. Материалларимизни кузатиб боринг.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

 

 


Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ /uz/publish/doc/text193939_soliq_tulovchilar_sotish_cheklarini_tuzatish_uchun_kuproq_vaqtga_ega_bulishdi