Солиқлар - 2019. Энг муҳими

preview

2019 йил 30 январь куни «Norma» профессионал ривожланиш марказида Азиза Тошхўжаева Солиқлар - 2019. Энг муҳими” семинарини ўтказади.

 

Семинарда иштирокчилар 2019 йилда қуйидаги солиқларни ҳисоблаш ва тўлашга доир энг муҳим ўзгаришлар билан танишиш имкониятига эга бўладилар:

  • қўшилган қиймат солиғи;
  • фойда солиғи;
  • ресурс солиқлари – мол-мулк, ер ва сув солиқлари;
  • жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
  • ягона ижтимоий тўлов;
  • ягона солиқ тўлови.

 

Семинар молиявий хизматлар раҳбарлари, бош бухгалтерлар, аудиторлар, солиқ маслаҳатчилари ва бошқа манфаатдор шахслар учун мўлжалланган.

 

Семинарда иштирокчилар:

  • бюджетга тўланадиган суммаларни оптималлаштириш;
  • пеня ва жарима санкцияларига тушиб қолмаслик учун нималарга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини билиб оладилар.

 

Тренинг якунлари бўйича иштирокчилар тарқатма материаллар – экспертнинг тақдимоти, солиштирма жадваллар, кўп учрайдиган саволларга жавобларни оладилар.

 

Ҳавола орқали ўтиб, ҳозироқ семинарга ёзилинг.