Эгаллаб олинган участкада иморат қураяпсизми – жаримага тортиласиз

preview

МЖТКнинг 99-моддаси («Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш») янги таҳрирда баён этилди (2.05.2019 йилдаги ЎРҚ–534-сон Қонунга қаранг).

Ўзгартиришларнинг моҳияти қуйидагилардан иборат.

Биринчидан, ҳозир фақат мансабдор шахсларга нисбатан қўлланиладиган айрим ҳуқуқбузарликлар учун жарималар фуқароларга нисбатан ҳам амал қила бошлайди. Бунда мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги оширилади (қуйидаги жадвалга қаранг).

Т/р

Ҳуқуқбузарлик

Фуқароларга нисбатан жарима

(2019 йил 4 августдан амалга киритилади)

Мансабдор шахсларга нисбатан жарима

2019 йил 4 августгача

2019 йил 4 августдан

1

Лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ишлари бажарилаётганда талабларни бузиш, шунингдек қурилиш соҳасида назорат қилиш ва йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияларининг кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаш ёки ўз вақтида бажармаслик (бундан якка тартибдаги уй-жой қурилиш объектлари мустасно)

5 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача

3 ЭКИҲдан 5 ЭКИҲгача

10 ЭКИҲдан 20 ЭКИҲгача

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса

10 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача

5 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача

20 ЭКИҲдан 30 ЭКИҲгача

2

Қурилиши тугалланган бинолар ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш қоидаларини, аҳоли пунктларининг ва аҳоли пунктлариаро ҳудуднинг бош режаларини, уларни режалаштириш ва қуриш лойиҳаларини, маданий мерос объектлари жойлашган ҳудудларни реконструкция қилиш режаларини бузиш, даҳаларни, мавзеларни ва шаҳарларнинг саноат зоналарини, қишлоқ аҳоли пунктларини қуриш ва ободонлаштириш сифатини, шунингдек бинолар ва иншоотларнинг архитектура ечимларини бузиш

15 ЭКИҲдан 20 ЭКИҲгача


5 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача


30 ЭКИҲдан 40 ЭКИҲгача


Худди шундай ҳуқуқбузарликларни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш

20 ЭКИҲдан 25 ЭКИҲгача


10 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача


40 ЭКИҲдан 50 ЭКИҲгача


3

Объектларни давлат экспертизасининг лойиҳа-смета ҳужжатларига, шу жумладан иш ҳужжатларига доир ижобий хулосасисиз, шунингдек қурилиш соҳасида назорат қилиш ва йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияларининг рухсатномасисиз қуриш

25 ЭКИҲдан 30 ЭКИҲгача


10 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача


50 ЭКИҲдан 70 ЭКИҲгача


Худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш

30 ЭКИҲдан 40 ЭКИҲгача


15 ЭКИҲдан 30 ЭКИҲгача


70 ЭКИҲдан 100 ЭКИҲгача



Иккинчидан, тескари вазият: фақат фуқароларга тегишли бўлган жарималар мансабдор шахслар учун ҳам қўлланилади, фуқароларнинг жавобгарлиги эса оширилади (қуйидаги жадвалга қаранг).


Ҳуқуқбузарлик

Мансабдор шахсларга нисбатан жарима

(2019 йил 4 августдан амалга киритилади)

Фуқароларга нисбатан жарима

2019 йил 4 августгача

2019 йил 4 августдан

Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуришга, реконструкция қилишга ва капитал таъмирлашга тақиқлар (чекловлар) белгиланган зоналарда шундай ишларни амалга ошириш

70 ЭКИҲдан 100 ЭКИҲгача


10 ЭКИҲдан 20 ЭКИҲгача


50 ЭКИҲдан 70 ЭКИҲгача



Учинчидан, бинокорлик материалларини, конструкцияларини ва буюмларини ишлаб чиқаришда техник регламентлар талабларини бузганлик учун мансабдор шахсларга солинадиган жарималар оширилиб, қуйидаги миқдорларни ташкил этади:


  • 20 ЭКИҲдан 30 ЭКИҲгача (ҳозир – 3 ЭКИҲдан 5 ЭКИҲгача);
  • 30 ЭКИҲдан 50 ЭКИҲгача (ҳозир – 5 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача) – худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда.

Тўртинчидан, фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ўз ҳудудига туташ ва туташ бўлмаган ер майдонларида қурилиш ишларини амалга оширганлик учун санкциялар жорий этилмоқда. Бу ҳолда фуқароларга 70 ЭКИҲдан 100 ЭКИҲгача, ҳуқуқбузарликни такрор содир этганда эса 100 ЭКИҲдан 150 ЭКИҲгача миқдорда жарима солинади. Мансабдор шахсларга (масалан, фуқаролар ёллаган пудратчиларга) 100 ЭКИҲдан 150 ЭКИҲгача, ҳуқуқбузарлик такрор содир этилганда эса 150 ЭКИҲдан 200 ЭКИҲгача миқдорда жарима солинади. 

Эслатиб ўтамиз, июнь ойидан ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун жарималар оширилади, ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг олдини олмаган ер эгалари эса жавобгарликка тортилади.

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган, тузатишлар 4.08.2019 йилдан кучга киради.

 

Олег Заманов.

 


Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text150511_egallab_olingan_uchastkada_imorat_qurayapsizmi_-_jarimaga_tortilasiz